O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Наманганда даҳшатли жиноят

Наманганда даҳшатли жиноят
121 views
23 April 2013 - 12:55

2013-йил 19-апрель куни соат 17:00 ларда Наманган шахар Янги-қурилиш МФЙ ҳудудида яшовчи 2007-йилда туғилган М. Ж исмли қиз яшаш уйи олдида уйнаб юрган вақтида, номаълум шахс “СЕНГА КОНФЕТ ОЛИБ БЕРАМАН”, деб алдаб, Наманган шаҳар ҳудуди билан чегарадош бўлган, Янгиқўрғон тумани Шарқ Юлдузи К,ФЙ Дулди МФЙ ҳудудидаги “Ж. Охунов” фермер хужалиги дала майдонига олиб бориб, уни мажбурлаб номусига теккан. Бу жиноят юзасидан уни етаклаб кетаётганини кўрган фуқаро А. Хнинг кўрсатмаси асосида тайёрланган фоторобот, чизилган сурат ва хар иккаласини бирлаштирилган ҳолатдаги тасвири. (Белгилари; ёши 25-35 ёшларда, буйи 169-175 см, юзи юмалоқ, кўзи қора катта-катта, сочлари қора 6-7 см узунликда, соқоли усган, эгнида қора рангли спорт кийимда. Пастдаги расмга каранг)getImage (54)

Мана шундай афиша варақалари Наманган кўчаларининг хар икки қадамида, хар икки ҳайдовчи ойнакларида, идора ва ташкилот пештахталарида, хуллас ҳар қадамда ёпиштирилган.

Бу кимсанинг 5 яшар қизалоқни вахшийларча зўрлаши ва уни бир четта қолдириб кетиши ортидан бугун Наманган вилоятининг барча куч ишлатар ва қидирув тизимлари оёққа турган. Ҳар бир шубҳали фуқоро қўлга олинмокда, махаллаларда суриштирув кучайтирилди.

Бугунги кунда қай бир ерга борманг факат мана шу вахшийлик тилга олинмоқда. Наманган халқи бу аблаҳни қўлга олиниши билан уни “бизга топширасизлар, аввало қизнинг оиласи ўз ўчини олиши керак, ундан кейин ўзимиз қийнаб ўлдирамиз, уни бизга тутиб беринглар” дейишмоқда.

Бу жиноятдан халқ ўта таъсирландики ҳар бир фуқаро уни янчиб ташлашга тайёр эканини айтмоқда.

Жабрланувчи қизалок айни дамда шифохонадан чиқди ва тергов ишларида қатнашмоқда. Эслатиб ўтамиз бу қизалоқ зўрлаш оқибатида юра олмас даражага келган, 2 кунлик реаниматция бўлимида ўзига келтирилган. Зўрлаш ута аянчли содир этилганки, уни хар икки аъзосига тажовуз этилган.

Намангандан УХҲ хайриҳоҳи
Хикмат-ул Диёнат