Илгариги мақолаларимизда Қримдан ота-онасини кўргани келган, асли Наманганлик Руслан Наимовни Қримдаги воқеаларга нисбатан муносабатини берган эдик.
Руслан руслар Қримни босиб олмасидан олдин қриндошларини олдига бориб ишлаб юрган.Унинг отаси Ҳасан акани айтишича Руслан Қримга кетгач у ерда Русларни уларга қўшилмаган татарларга нисбатан зулмига қарши чиққан. Шу иши учун Путин сиёсатига ҳизмат қилаётган миллатчи груҳлар Русланни уриб, ёнига пистoлет ва ўқ-дорилар солиб, пoлицияга “Этoт мусулманский террорист, убейтe eгo !”, деган.
Пoлиция ҳодимлари Русланни ваҳшийларча калтаклаб ЎЛДИРИШГАН.
Ҳозир Русланни акаси Марат ва отаси Ҳасан акалар Русланни жасадини олгани кетишди.
Ҳасан акани айтишича Қримдаги ва руслар қурол билан ноқонуний равишда босиб олган жойлардаги вазият рус матбуоти кўрсатаётгандек эмас.
Путин ҳукумати воқеаларни фақат ўз сиёсатидан келиб чиқиб ёритаяпди. Сиёсатига қўшилмаган кишиларни Путин томонидан тиш-тирноғигача қуроллантирилган миллатчи груҳлар қурол билан уларни қўрқитиб, ўз томонларига ўтишга мажбур қилишмоқда.
Кўриниб турибди-ки халқаро жамоатчилик Россияга қарши қаттиқ санкцияларни тезроқ қобул қилмаса, Путин бутун Украинани қонга белашда давом этаверади.
Носир Зокир ЎИҲЖтининг Фарғона водийсибўйича мувофиқлаштирувчиси.
Зоҳиджон Зокиров ЎИҲЖ нинг Наманган вилоятибўлими раиси