O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Наманганда 49 та одам савдоси қурбони реабилитация марказига жўнатилди

Наманганда 49 та одам савдоси қурбони реабилитация марказига жўнатилди
19 views
02 June 2014 - 12:59

odam savdosidan 49 kishi o`ldiЎзбекистоннинг Наманган вилоятида одам савдосига қарши курашиш бўйича маҳаллий органлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида 8377 одам ўзларининг доимий яшаш жойларига қайтарилган, 49 та одам савдоси қурбони эса реабилитация марказига жўнатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратурасига тегишли “Ҳуқуқ” (Право) идоравий газетасида чоп қилинган мақолада айтилади, деб ёзади 12uz.com.

Одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш ва ҳимоя қилиш бўйича Реабилитация Маркази 2008 йил декабрида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги қошида тузилганди.

Бундан ташқари амалдаги жиноят қонунчилигига одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан жинойи жавобгарлик чораларни кучайтиришга қаратилган бир қанча ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганди. Шунга қарамасдан, ОАВ маълумотларига кўра ҳар йили минга яқин Ўзбекистон фуқароси одам савдоси қурбонига айланади.

Кўпчилик ҳуқуқ-ҳимоячилар жазо чораларининг кучайтирилиши одам савдосини камайишига олиб келмайди, дея ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, Ўзбекистонда молиявий ва иқисодий вазият ўзгармагунича ҳамда янги ишчи ўринлари яратилмагунича одам савдоси қурбонларининг сони камайиб қолмайди. Шунинг учун ҳам чет элда тирикчилик қилишни истайдиган одамларнинг сони кўпаяверади. Боз устига, уларнинг аксарияти бошқа мамлакатда сердаромад иш таклиф этаётган одамлардан қандай расмий ҳужжатлар талаб қилиш лозимлиги билишмайди. Уларнинг бу борадаги ҳақ-ҳуқуқларини амалга оширишларига кўмаклашиши керак бўлган Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг жойлардаги бошқармаларида авж олган коррупция туфайли ҳорижда меҳнат қилишни истаган фуқароларнинг аксарияти бу тузилмаларга мурожаат қилишмайди.

Айни пайтда, ҳорижий давлатда меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва ижтимоий муҳофазасига кўмаклашиш учун масъул бўлган Ўзбекистоннинг ҳорижий давлатлардаги ваколатхоналари ўз фуқаролари тақдири билан мутлақо қизиқмаслиги йиллар давомида ўз исботини топган.

ЎХҲ ахборот бўлими