O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“НАТО Россия билан урушга тайёр бўлиши керак”

“НАТО Россия билан урушга тайёр бўлиши керак”
32 views
11 May 2016 - 18:44

НАТОнинг Оврўпа иттифоқ қўшинлари Бош қўмондони Генерал Скапаротти Россиянинг “тажавузкор” сиёсати борасида ўз фикрини билдирган.

ww370НАТОнинг Оврўпа иттифоқ қўшинлари Бош қўмондони Генерал Кертис Скапаротти, агарда Россиянинг “тажавузкор” сиёсати шу тарзда давом этадиган бўлса НАТОнинг Россия билан урушга тайёр бўлиши кераклиги айтган. Кремлнинг “барча халқаро маъёрларга нисбатан қўпол “тажавузкор” сиёсат” олиб бораётганини таъкидлаган Скапаротти, шу сабабдан НАТОнинг Россия билан фуқаролик ва ҳарбий ҳамкорликдан воз кечганини айтди.

Қрим ахборот агентликлари хабарларига кўра, АҚШнинг учинчи баталёнини Оврўпада кенгайтириш масаласида Вашингтонни ишонтиришга ҳаракат қилишини, шу билан ниятининг жиддий эканлигини кўрсатишини айтган Скапаротти, жумладан Италия ва Олмонияда жойлашган АҚШнинг икки баталёнининг ҳозирда Оврўпада эканлигини ҳам эслатиб ўтди. Шунингдек бугунги кунга келиб Оврўпада АҚШ қўшнлари томонидан қарийб 65 амалиёт амалга оширилгани қайд қилинган.

Бир чегара белгиланишини ва Россия ушбу чегарадан ошадиган бўлса НАТОнинг фаол ҳаракатга ўтишини сўзлаган Скапаротти, Россия ҳарбий учоқларининг НАТО кемалари атрофида провакацион ҳаракатларга йўл қўйганини эслатди.

Скапаротти, “Менимча улар бизни синашаяпти. Аммо Россия шуни билиши керакки, Америка аскарларининг ҳаётига хавф бўладиган бўлса, АҚШ қарши тадбир чорасини кўради”, деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, Генерал Кертис Скапаротти, НАТОнинг Оврўпа иттифоқ қўшнлари Бош қўмондонлигига 4 май куни тайинланган.

ЎХҲ хабарлар бўлими