O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Нега жимсизлар?! Сизларда виждон борми ўзи?!

Нега жимсизлар?! Сизларда виждон борми ўзи?!
127 views
29 September 2017 - 16:13

Мана ҳакикат! Мана энди очилди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимларини асл башараси?

Қани кечагина “Халқ ва Ҳак томонида бўл!” деб жар солиб қўшиқ куйлаган жиприқ Юлдуз Усмонова? Қани “Ўзбегим” деб тўйларни қизитадиган буюк Шерали Жўраев?

Қани ўша бутун оммага ўзининг “Шайтанат” асари билан Адолат тарғиботчилига даъво қила олган Тоҳир Малик?!

Қани ўзини яқиндагина мана шу “Дунё ўзбеклари” сайтида илғор миллат жонкуяри эканлигини бир неча далил ва ҳужжатлар билан исбот қила олган шоир Муҳаммад Исмоил?!

Қани яқиндагина ўзгаришлардан руҳланиб яна ҳақиқат журналисти эканлигига даъво қила бошлаган Муҳаммаджон Обидов?!

Қани соҳта ватанпарварлар, қаердасизлар?! Туяқушга ўхшаб бошингизни қумга тиқиб кўзларингиз кўр, қулоқларингиз кар бўлиб қолдими?! Нега жимсизлар?! Сизларда виждон борми ўзи?!

Ўзбекистон халқ ҳофизи, Ўзбекистон халқ шоири деган унвонларни Сизларга ким берган? Мана шу Халқ эмасми?! Нима учун Халқ бошига иш тушганда, Ҳақиқатни айта олган бир адибни бошига қора кунлар тушганда жимиб кетасиз?!

Мен биламан, Сизларга адибимиздан ҳеч қандай наф йўқ! Сизлар қўша қўша машиналари бор зодагонларни, Сизларга бутун умрингизга етадиган лицензия ва унвонлар берадиган амалдордларни орқасини ялайсизлар керак бўлса! Сизларга бели букилмаган долларлар бўлса бўлди!

Нафс кўйида хизмат кўрсатгансанлар ҳамманг! Сенларни ҳақиқий ўрнинг халқнинг қалбида эмас, бойларнинг катта катта ҳамёнларида!

Ҳамманг мен учун бир пулсан мол дунё бандалари!!!

Соҳибжон Абдурасулов

Манба: Дунё ўзбеклари