O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Нега йиғламайсан эй, аҳли Ислом!

Нега йиғламайсан эй, аҳли Ислом!
188 views
05 July 2012 - 11:57

Бошингга минг турли ташвиш тушса ҳам,
Миллатингни отиб, қириб битса ҳам,
Анжон ариғингда қонлар оқса ҳам,
Нега ҳамон жимсан, аҳли Андижон ?

Диндорингни қамаб, аҳли бўзласа,
Раису-ҳокимлар нохақ сўзласа,
Суд, адлия, қози фойда кўзласа,
Нега индамайсан, аҳли Намонгон?

Аёлингни бичиб, ҳаққин топтаса,
Қизинг румол учун мактаб ташласа,
Ўғлингни намоз-чун 10 йил қамаса,
Нега бепарвосан, эй, Ўзбекистон!

Ўзинг рўзғор учун кетсанг узоққа,
Ахли-оилангни қуйиб тузоққа,
Бечоралар куни қолиб бузоққа,
Қайтиб келсанг, тутиласан сўроққа,

Кўзингни оч, халқим, бўлмай талoмон
Дилбузаринг сўзлар доимо ёлғон
Диндор-олимингга қилишар бўҳтон
Ақлингни йиғ, халқим, эй аҳли Турон!

Қўшни давлатингда халқи ғалаён,
Ғаламислар солмиш фитна-ю бўҳтон,
Душманлар давлатни парчалар ҳар ён,
Нега бирлашмайсан, аҳли Туркистон?

Бирлашмоқ, динлашмоқ мушкул қўзғалмоқ,
Ичингда, атрофда жосуслар-қулоқ,
Чора излаб бўлсанг-да тонгача уйғоқ,
Намоз ўқимайсан, аҳли мусулмон???

Эй халқим, деҳқоним, қўлида кетмон,
“Оқ олтин”дан ҳар йил уясан хирмон,
“Олтин қўллар”ингда қолди бурда нон,
Нега бунча ғўрсан, халқи-оломон!

Кори-олимларинг кетса-да йироқ,
Хайрулло Ҳамидов тушса-да қамоқ,
Мусулмон умматин олса-да қийноқ
Ҳамон уйқудасан, халқи – қатағон!

Тур, уйғон, ол таҳорат шу он
Таҳажжуд намозин ўқигил обдон
Дуо айлашингга берилди имкон….
…..Нега йиғламайсан, эй аҳли Ислом???!!!

 

 МУҚАДДАС