O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Нега Каъба атрофида соат кўрсаткичларига қарши тавоф қилинади?

Нега Каъба атрофида соат кўрсаткичларига қарши тавоф қилинади?
144 views
26 July 2016 - 14:49

Kaaba-tavofКаъба атрофида ҳеч қачон инсонларнинг тавоф қилиши тўхтамайди.

Каъбани тавоф қилиш бу – хаж вақтида мусулмонлар учун муқаддас бўлган жой атрофида ибодат қилиш амалидир. Ушбу маросим соат кўрсаткичларига қарши айланиб бажарилади. Нега? Қуйида ушбу сирли саволга жавоб бериш учун илмий далиллардан бир нечтасинигина келтириб ўтамиз.

1.Инсон вужудидаги қон соат кўрсаткичларига қарши айланади.

2.Атом электронлари ўз ядроси атрофида тавоф сингари соат кўрсаткичларига қарши ҳаракат қилади.

3.Ой ўз ўқи атрофида соат кўрсаткичларига қарши айланади.

4.Ер ўз ўқи атрофида соат кўрсаткичларига қарши айланади.

5.Ер Қуёш атрофида соат кўрсаткичларига қарши айланади.

6.Қуёш системаси сайёралари Қуёш атрофида соат кўрсаткичларига қарши айланади.

7.Галактикада Қуёш ва барча Қуёш системаси орбита бўйлаб соат кўрсаткичларига қарши айланади.

8.Космосдаги барча галактикалар соат кўрсаткичларига қарши айланади.

Демак, биз Каъба атрофини тавоф қилаётганимизда бутун коинот билан бир йўналишда ҳаракатланаётган бўламиз.

Ва Аллоҳ яратган, энг кичик зарралардан токи улкан коинотларга қадар барчаси Қодир Аллоҳга ҳамд айтиш учун бирлашадилар.

Каъба атрофида тавоф қилиш билан биз, Одам (а.с)дан то Муҳаммад (с.а.в)га қадар барча пайғамбарлар тавоф қилган ерда айланамиз.

Каъба атрофида ҳеч қачон инсонларнинг тавоф қилиши тўхтамайди. Каъбани тавоф қилгувчи ҳеч қандай жонзот қолмаганда Қиёмат куни бошланади

Саида Ҳаёт (Сайда Хайат)

ЎХҲ хабарлар бўлими