Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев инаугурацияси бўлиб ўтди, қарсаклар чалинди, вадалар берилди.
Шавкат Мирзиёевнинг гаплари орасида Менинг эътиборимни тортган гап “конституцияни реформа қилиш” кераклиги бўлди.
Конституцион реформа ёки Конституция ислоҳоти нима?
Тарихга, дунё сиёсатига қарасак, барча авторитар президентлар президентлик курсисида узоқроқ қолиш ниятида конституцияни “ислоҳот қилади”.
Дунёдаги барча диктаторларнинг “ислоҳоти” бир бирига ўхшаш.
Масалан, конституцияда президентлик муддати 5 йилгача ва икки муддат деб ёзилган бўлса, диктатор президент иккинчи муддатида конституцияни ўзгартиришни таклиф қилади ёки, “бир гуруҳ зиёлилар”, депутатлар, Конституцияни ўзгартиришни таклиф қиладилар.
Кейин референдум бўлади ва конституция ўзгартирилади.
Янги Конституцияга кўра, президентлик муддати беш йилдан етти йилга чўзилади.
Амалдаги президентнинг эса олдинги иккинчи муддати ҳисобланмайди, сабаби, Конституция ўзгартирилган.
Шундай қилиб, президент учинчи ва тўртинчи муддатга, яни келгуси ўн тўрт йилга сайланиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Сенегал, Зимбабве, Перу, Нигерия, Уганда ва бошқа авторитар Африка давлатларининг барчасида шундай сўзда ислоҳотлар амалга оширилиб, диктаторлар ҳукуматда қолиб келган.
Албатта, ушбу диктаторларнинг барчаси ҳам ўлгунича ҳукуматда қолмаган. Кўпчилиги революция орқали ағдарилган.
Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Белорус каъби давлатларга ҳам “Конституция реформаси” бегона эмас.
Икки марта президентлик муддатини битирган Эмомали Раҳмонов ҳам референдум ўтказиб ҳукуматда қолди, бундан ташқари фамилиясини ўзгартириб, яна икки муддат сайланиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Президент Путин ҳам икки марта референдум ўтказиб, ҳукуматда 2030 йилгача қолиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бундай қўштирноқ ичидаги ислоҳотлардан Каримов ва Назарбоев, суперпрезидент Бердимухаммедов ҳам фойдаланиб келган.
Энди, нимани башорат қилишимиз мумкин?
Конституция бўйича иккинчи ва сўнгги муддатга сайланган Мирзиёев ҳам яқин муддатда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказади ва унинг икки муддати “бекор қилиниб” янгги конституция бўйича яна икки марта, менимча 7 йилликдан икки марта, 14 йил ҳукумат устида қолишга эришади.
Ўзбекистон парламентидаги манбаларга кўра, бир гуруҳ қўштирноқ остидаги “зиёлилар” аллақачон Конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақида мурожаат тайёрлаб қўйишган.
Умуман, ҳукумат, иқтидор ширин нарса, президентлик курсисидан кетишни ҳеч ким истамайди. Бироқ кўпчилик диктаторларнинг ҳукуматда узоқ қолишга уриниши революциялар, қон тўкилиш, давлат тўнтариши каби оқибатларга олиб келади.
Дунёда барча давлатларда президент Конституция гаранти ҳисобланади, халқни ўйлайдиган президентларнинг барчаси ҳақиқатдан Конституциянинг гаранти бўлишларини тилаб қоламан.



Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
Gulnor (8-qism)
Gulnor (7-qism)
Gulnor (6-qism)