Алҳамдулиллаҳ, мусулмонларнинг Аллоҳи ва оламларга раҳмат ўлароқ юборилган пайғамбарлари Муҳаммад (сав)нинг Суннати бор..
Мусулмонларнинг “папа”си йўқ, чунки Ислом динида ягона Роб ва Илоҳ Аллоҳ таолодир.
Кеча ўз папасини сайлаган насронийларнинг католик мазҳабида эса тўрт (астағфируллоҳ) Илоҳ ва Роб бордир: Ийсо, Муқаддас Руҳ (Жибрил ас), Аллоҳнинг ўзи ва ҳазрати Марям она…
Нотўғри ўқимадингиз, шундай насронийларнинг эътиқодига кўра Аллоҳ таоло учтанинг, баъзи насронийларга кўра тўрттанинг (яъни уч ёки тўрт Илоҳнинг) учинчисидир:
“Аллоҳ, учтанинг учинчисидир, деганлар, батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Ягона илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини аламли азоб тутадир. (Насроний динидагиларнинг мантиқсиз, ўзлари ўйлаб чиқарган, ҳақиқий диний таълимотни бузиб кўрсатадиган ақидаларидан бири ушбу оятда муҳокама қилинмоқда. Улар: «Аллоҳнинг табиати бир-бирига тенг учта кўринишдан–Ота худо, ўғил худо ва муқаддас руҳдан иборатдир. Ўғил худо, яъни, Ийсо воситаси ила бутун махлуқот Ота худога улашади. Ўғил худога фидо қилинганлик, Муқаддас руҳга «тозалаш» нисбати берилади», дейдилар. Шу билан бирга, ўзларини тавҳид ақидасида деб даъво қиладилар.)”(Моида сураси 72 оят )
У ҳолда католикларнинг Папаси қандай мақомни тамсил қилади? Ҳақиқатда Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбари бўлган Исо ас.ни Худо, деб биладиган католикларга кўра Исо.ни унинг ҳаворийлари, яъни насронийлар тушунчасидаги “азизлар” тамсил қилади. Рим Папаси эса мана шу азизларни тамсил қилади. Бундай залолат эътиқодига кўра ишонч тизими шундай шакллангандир: оддий насронийлар, муқаддас оталар (руҳонийлар), энг катта муқаддас Ота, яъни рим Папаси, азизлар ва уч ёки тўрт Илоҳ…
Бу ишонч тизимининг яна бир хусусияти охиратпарастлик, роҳиблик ҳаётидир. Шунинг учун католик руҳонийлар уйланмайдилар, дунё ҳаётини қадрсиз деб биладилар, ўзларининг муқаддас зот эканликларини иддоа қиладилар ва ўзларига эргашганларнинг гуноҳларини (аслида бу инсон қилиши мумкин энг буюк гуноҳ, чунки инсонларнинг гуноҳларини фақат Аллоҳ таоло кечиради) кечирадилар…
Мусулмонлар фақатгина Аллоҳ таолони Илоҳ ва Роб деб эътиқод қилганлари учун ишонч ва ибодат ўлароқ Аллоҳ ва банда ўртасида воситачи бўлмайди. Яъни, мусулмон киши фақат Аллоҳ таолога ибодат ва итоат қилади, гуноҳ иш қилса фақат Аллоҳга тавба қилади. Шунинг учун Ислом динида муқаддас зотларга (руҳонийларга) ўрин йўқдир.
Насронийкда диний ҳаёт руҳонийликка асослангани учун унинг дунёвий ҳаёт билан алоқаси йўқдир. Яъни, бу динда ижтимоий, ҳуқуқий, оилавий, маърифий қонунларга ўрин берилмаган. Ислом дини эса бу дунё ва охират қоидаларидан иборатдир, Шунинг учун ҳам Исломда дин дейилганда эътиқод, ибодатлар (намоз ўқиш, закот бериш ва ҳк), муомалатлар (Исломнинг ижтимоий, ҳуқуқий, оилавий ва ҳк қонунлари) тушунилади.
Мусулмонлар орасида бидъат фирқа ҳисобланадиган шиаларда католик насронийларга ўхшаш эътиқод шакли борлигини ҳам унутмаслигимиз керак. Шиаларда Али (ра) ва унинг авлодлари ҳисобланадиган ўн икки имом (Али ра. биринчи имом) Муҳаммад (сав)нинг диндаги ворислари ҳисобланадилар. Қолган саҳобалар, масалан Абу Бакр (ра), Умар (ра), Усмон (ра) ва бошқа машҳур саҳобалар шиаларга кўра бузғунчи ва ёмон шахслар ҳисобланадилар. Шунинг учун шиалар бу саҳобаларни лаънатлайдилар. Шиаларнинг ҳозирги имомлари, яъни оятуллоҳлар ўн иккинчи имом, яъни тўрт ёшида сирли равишда йўқолиб қолган имом Маҳдийнинг (бу тамоман нотўғри иддоадир) ворислари ҳисобланадилар. Шунинг учун ҳам шиаларда ўн икки имомнинг ҳақ имом эканликларига эътиқод қилиш ва ҳозирги оятуллоҳларга мутлақ итоат қилиш шартдир…
Сунний мусулмонларда католик насронийларда ва шиаларда бўлгани каби муқаддас зотлар, яъни руҳоний раҳбарлар бўлмайди. Шунингдек, ҳақиқий Исломнинг тамсилчиси бўлган суннийликда диний ва дунёвийлик ҳам бир биридан ажратилмаган, аксинча дин дейилганда бу дунё ва охират қадриятларининг мажмуаси тушунилади. Шунинг учун ҳам сунний мусулмонларнинг раҳбарлари турли даврларда халифа, амирул мўъминин, султон, давлат раиси, дея аталган. Шунингдек, сунний мусулмонликга подишоҳ ва сарой тушунча ва мақомлари ҳам зиддир. Ҳақиқий маънода Ислом дини Қуръон ва Суннатни асос олган, мусулмонларнинг ижтимойи фаоллиги билан амалга ошадиган, раҳбарлари шўроларда сайланадиган фуқаровий жамиятдир.
Намоз Нормўмин
14 март 2013 йил.