O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Нега Эшши хонни ўлдирди?

Нега Эшши хонни ўлдирди?
174 views
03 March 2014 - 9:15

“Сиëсат тугаган жойда уруш бошланади” деган эди биринчи жаҳон уруши арафасида немис генерали Клаузевиц.

Тарих дарслари ëки Эшши нега хонни ўлдирди ?

Таътил кунларида Хива тарихи бўйича Лейпцигдаги немис дўстларим жўнатган ҳужжатларни варақладим. Разолат¸риë ва сиëсий кўрлик каби тарихга мухрланган холатлар мени маюс қилди. Наҳотки яқин тарих Қодирий айтмоқчи фақат кирли нуқталардан иборат. Ҳайрият тарихимизда бизга ўрнак нуқта ҳам бор экан. “Ëш хиваликлар” ташкилоти намойиш ўтказиб Исфандиëрхоннинг Нуруллабойдаги саройига сиëсат билан кириб боргани оталаримизнинг биз ўрнак олсак арзийдиган жасорати каби туюлди.

Бобоохун Салимов раҳбарлигидаги Ёш хиваликлар мамлакатда демократик ислоҳотларни амалга ошириш учун намойиш ташкил қилишди.

“Ёш хиваликлар ташкил этган кўп минг кишилик колонна “Яшасин озодлик!”, “Йўқолсин золимлар!” шиорлари остида Нуруллабой томон хон саройига йўл оладилар.

Ёш хиваликлар партияси аъзолари саройга етиб бориб, хондан давлатни конституция асосида бошқаришни, хоннинг айрим мулозимларини улар қўлига топширишни талаб қиладилар.

Полвонниёз ҳожи Юсупов, Шоликаровлар Ёш хиваликлар ва шаҳар аҳолисининг вакили сифатида Исфандиёрхон ёнига кириб, ўз талабларини баён қилишди.

Биринчи бўлиб Полвонниёз ҳожи Юсупов сўз бошлайди: “ Биз, Ёш хиваликлар, ҳам сиздан ҳуррият олиб, “Идораи машварат” ташкил қилиш учун Хоразм фуқаролари номидан вакил бўлиб ҳузурингизга келдик”, – деди. Исфандиёрхон уларга қараб: “Сизлар вакил бўлиб келган бўлсангизлар, ҳурриятни куч билан оласизларми ёки шариат биланми?” – де(б сўра)ди. Полвонниёз ҳожи Юсупов хоннинг бу саволига жавобан: “Тақсир, ҳурриятни шариат билан оламиз”, – деди.

Хон Ёш хиваликлар вакилларига қараб: “Сизлар ҳам шариат йўлини биласизларми?!” – деди.

Исфандиёрхоннинг бу сўзлари Повонниёз ҳожи ва Назир Шоликаровларни ғазаблантириб юборди Назир Шоликаров ўрнидан сакраб туриб Исфандиёрга баланд овоз билан: “Бизлар шариатни яхши биламиз, лекин сизлар уни яхши билмайсиз. Ёш қизларни зўравонлик йўли билан ота-онасидан тортиб олиб номусига тегиш, уни бошқа бир одамга хотинликка бериш қайси бир шариатда бор?! Ёки қизларни номусига тегиб, уларни уриб ўлдириш, баданига қайноқ сув қуйиш, бегуноҳ халқнинг мол-мулкини талаш, қаршилик кўрсатганларни зиндонга ташлаш, қийнаб ўлдириш қайси шариатда бор?! Агар зарур бўлса, биз сизнинг даҳшатли қилмишларингизни далиллар билан исботлаб берурмиз”, – деди“

Исфандиёрхон ўша куни Ёш хиваликлар билан учрашув чоғида уларнинг кескин ҳаракатга мойил эканликларини сезиб, бундай деган: “Менинг ота-боболарим шариат йўли билан ишлаб келганлар. Мен ҳам шариат йўлидан чиқмайман. Агар бу ишлар келажакка мувофиқ бўлса, ҳуррият бердим”. Шу сўзлардан кейин у Ёш хиваликларнинг 7 моддадан иборат манифестларига имзо чеккан, қози калон ва унинг ёрдамчиси бу имзонинг қонуний эканлигини ўз муҳрлари билан тасдиқлайди.

Манифестнинг биринчи моддасида бундай сўзлар ёзилган эди: “Тарихи ҳижрий минг уч юз ўттиз бешинчи жумодул-аввалнинг 25-куни эрдиким, милодий йилнинг 1917 йил апрель ойининг 5-куни Мен, Хива хони Саййид Асфандиёр Баҳодирхон, тубанда ёзилган ўзимнинг хоҳишимни эълон қиламан. Аввало менинг содиқ фуқароларимга “Идораи машрутия” бердим, токи улар ўзларини хоҳлаганларича мамлакатни шариатга мувофиқ идора қилсинлар. Чунончи, ўзлари хоҳлаганча фуқароларнинг маслаҳати билан сайлов қилиб, ҳукумат ишларига ўзлари хоҳлаган одил одамларни тайин қилсинлар”

Мазкур манифестга кўра, Хива хонлигида шу кундан бошлаб конституцион монархия тузуми қарор топган эди.

Исфандиёрхон гарчанд хонлик тахтини ўз қўлида сақлаб қолган бўлса-да, вужудга келган янги сиёсий-ижтимоий вазият билан муросаи мадора қилишни истамади.

У сайлов йўли билан ташкил топган депутатлар Мажлиси раиси Бобоохун Салимов ва бошқа Ёш хиваликларга қарши фитна уюштирди ва Нозирлар кенгаши раиси Жуманиёз Матмуродов бошчилигида Ёш хиваликларнинг 14 вакилини қамоққа олди.

Қамоққа олинган жадидларнинг бир қисми қочишга муваффақ бўлди, қолганлари эса отиб ташланди..

Б.Салимовни қўлга тушира олмаган Исфандиёрхон унинг синглиси Уллижонбийини тутиб олиб, қийнаб ўлдирди.

Сиëсат тугаган эди шу жойда. Сиëсатнинг давомини уруш деб билган Эшшихон эса Исфандиëрни олдига кириб ҳанжар билан сўйиб ташлади.

Бу воқеа тарихга “Эшши ўлдирди” деган калимани киритди.

Сиëсат тугаган жойда уруш бошланади деган эди биринчи жаҳон уруши арафасида немис генерали Клаузевиц.

Наҳотки сиëсатнинг тугаши ғалаëнлар ва исëнлар бошланишига, диктатор калласиниг кесилишига сабаб бўлса?

Шуҳрат Бобожон