O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Нега Ўзбекистон сўмининг қадри йўқ ёҳуд ғойиб бўлган пуллар изидан

Нега Ўзбекистон сўмининг қадри йўқ ёҳуд ғойиб бўлган пуллар изидан
45 views
19 April 2012 - 13:00

Статистикага кўра, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, иқтисодий салоҳиятига нисбатан олиб қаралганда, 20 йил давомида бир неча триллион доллар миқдорида бюджети бошиши лозим эди.

Бироқ бу кўрсатгичлар на олтин заҳираларида, на Ўзбекистоннинг Жаҳон банкларидаги ҳисоб рақамларида акс этади. Устига-устак миллий валюта бўлмиш Сўмнинг ҳам кун сайин гиперинфляция даражаси ошиб бормоқда. Жаҳон инқирози даврида ҳам ўз иқтисодий мавқеини сақлаган, барча давлатлар иқтисодий бўҳронга учраган яқин йилларда, Ўзбекистон 7-8 фоизга иқтисодиёти ўсган бўлса, нега аҳолининг турмуш тарзи оғирлашиб, миллий пул бирлигининг қадри тушиб, мамлакатдаги зиддиятлар таназзулга учрамоқда?! Бунинг бир нечта сабабларини ўрганиб чиқамиз.

Далилларга суянадиган бўлсак, бугунги кунда иқтисодий вазиятни барқарорлаштиришда катта ҳисса тадбиркорлар, корхоналарнинг зиммасига бўлаётган экан. Яъни улардан фаолиятларидан олинадиган солиқлар бюджетга бориб тушади. Бу маблағларнинг сарфланиш манбаалари қуйидагича:
Мамлакатдаги ижтимоий тўловларга эхтиёжманд қатламлар – қария, ногирон, меҳнат ҳамда кўп оилалик болаларга ёрдам нафақалари мавжуд. Уларга нафақалар бюджетдан тўланади. Давлат хизматида ишлайдиган ходимларга ҳам бюджетдан тўланади. Шу билан бирга давлатга тегишли ва булар аҳолига фойдали бўлган боқиманда ташкилотлар ҳам бюджет суяб туради. Ўқув юртлар ҳам буни ўз ичига олади.
Шунча тўлов ва харажатларни зиммасига олиб турган бу бюджетнинг тушуми – бир ойлик аскарлик, ахолининг жарима тўловлари, маъмурий тўловлар, божхона тўловлари, шу каби аҳолидан турли йўллар билан ундирилган пул маблағлари бўлиб бюджетнинг асосий манбааси – бу тадбиркорлардан олинадиган солиқлардир. Ҳозирда ёшларнинг таянчи ва суянчи бўлган Камолот ЁИХ ҳам жами харажат ва тушумлари тўғридан-тўғри тадбиркорларнинг солиқларидан олинади.
Ана шунда Ўзбекистон бюджетининг тушум чиқим механизмига қараладиган бўлса, тушумлар ҳам чиқимларни ҳам юқорида келтирдик, агарда тушум бўлган маблағлар чиқим бўладиган йўналишларни бутунлай қоплай олмагач, давлат махфий тарзда қўшимча пуллар ишлаб чиқаришни – эмиссияни жорий қилади. Бу ўз-ўзидан инфляцияни келтириб чиқаради. Сабаби пулни муомалага чиқаришни, яъни эмиссияни шарти бу ишлаб чиқарган товар қийматида пул чиқариш. Содда қилиб айтадиган бўлсак, агар давлат бир нон ишлаб чиқарса, шу нон қийматида 500 пул эмиссия қилиши даркор. Агарда юқоридаги маълум сабаблар билан 1500 муомалага чиқарса, унда иқтисодий механизм бузилади ва инфляцияга олиб келади.
Буни яққол исботи – мустақилликнинг илк давридаги нон нархи билан бугунги кундаги нон нархининг ўртасидаги тафовут жуда катта.
Мана миллий валютамиз бўлган сўмнинг нега бу қадар кундан-кунга қадрсизлашишининг сабабини кўриб чиқдик. Аммо бунинг оқибатида хақли савол туғилади, бюджетимизга тушаётган маблағларни билдик, харажатларини ҳам кўрдик, аммо танганинг бошқа томонига эътибор берсак давлат миқёсида бўладиган пахта-ғалла экспорти, олтинлар экспорти, нефт, кўмир каби қазилма бойликлар экспорти, автомобил саноати, ижарага берилган ҳарбий базалар тушуми, Халқаро банкларнинг кредити ва шу каби кўплаб ташқи томондан келиши лозим бўлган маблағлар бюджетга келиб тўкилмасдан қандайдир комбинациялар орқали изи йўқолишига нега мутасадди кишилар кўз юмишар экан?
Бу бир неча триллион доллар давлат бюджетига келиб тушганида, халқ қанчалик юқори савияда турмуш кечиришини таърифлаш қийин. Оддий бир мисол қилсак – ҳамма хавас қиладиган Американинг ташқи қарзларини тўлаб, уни ўзбекистонга қарам қилиш ҳам мумкин эди, бу муболаға эмас.
Президент И.Каримов бу қадар катта суммани ўзлаштирса, шунча йилдан бери амалини ғўрга етаклайдиган даражада курашмас эди. Фарзандлари ҳам ими-жимида сунъий монополия юзага келтириб, ички қонунбузарлик орқали асосий даромад кўрмоқда. Президент атрофидаги амалдорлар ҳам ички қонунларни бузиш, ёки баъзи кишиларга бузилишга имкон яратган ҳолда ўз хизмат ҳақини олиб кун кечирмоқда. Бошқа кўплаб жабҳалар ҳам коррупцияга суяниб кун кўрмоқда.
Аммо қизиғи, юқорида айтилган экспорт маблағлар, қазилма бойликлар каби йирик суммалар уларнинг ҳам чўнтагида эмас. Аммо қаерда?
Нахотки Ўзбекстонимизни ҳам кўринмас қўллар бошқариб, президент бошчилигидаги амалдорларни ўз тизимига, измига тушириб, эвазига эса халқнинг пули бўлган триллионлаб доллар маблағларни ҳадялик сифатида, турли комбинация орқали ўзлаштиришаётган бўлса…
Ажаб эмас.

Н.О.
Сирдарё вилояти