«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН
НИМА КЕРАК СЕНГА
«Нима керак сенга,
Нима излайсан –
Кўнсанг бўлмайдими шу ҳаётга».
Дўстларим кўрсатган ўша ҳаётга,
Атир ҳиди aнқиб турган ҳаётга,
Узоқ тикиламан.
Яна тикиламан.
Кўнмайман.
1977
(67)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (48-саҳифа.)