O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Нима учун қонун барча учун баробар эмас?

Нима учун қонун барча учун баробар эмас?
180 views
14 October 2021 - 10:57
Нима учун бошқа ННТлар 3, 4 ва 10 йиллаб лицензия олишни пойлади-ю айрим катта шахслар аралашган ННТ “Заковат” 15 кунда лицензия олади?
Нима учун “Заковат” шартта махсус қарор билан ҳеч қандай танловларсиз йилига 50 миллиард сўм маблағга эга бўлаверади бошқаларда эса бу имконият йўқ? Бошқаларда ҳукуматга яқин йирик шахслар бўлмагани учунми?
Нима учун Ўзбекистондаги кўпгина илм ва маърифат, очиқлик учун хизмат қилаётган ННТларнинг алоҳида биноси бўлмаслиги оддий ҳолку, лекин “Заковат” учун алоҳида бино ажратилиб берилади?
Масалан, 30 йилдан бери журналистлар уюшмасининг алоҳида биноси йўқ.
Нима учун қонун ва қоидалар барча учун баробар эмас?
Нима учун барча илм ва маърифатни қўллаётганларга ва ҳаттоки аҳолига мактаб сўраб зорлнаётганларга маблағ йўқ, лекин ҳукуматга яқин одамга “бир” деганда маблағ ажратилади? Нима учун…..
Бу ерда илм маърифат қўллаб-қувватланяптими ёки шахсларми?
Бизда қонун қоидалар биринчи ўриндами ёки кўпроқ шахсларми?
Нима учун юқоридаги саволлар ўзини юқори интеллектуал шахс деб ҳисоблаган “заковат”чиларни ҳам қизиқтирмади? “Берганни бетига қарама” қабилида иш кўрадими заковатчи йигит қизлар?

Анора Содикова

Манба: Facebook