Ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг «Йўлнома» китоби туркчада иккинчи нашрдан чиқди. 25 йилдир сургунда бўлган 69 ёшли Муҳаммад Солиҳ бу китобда ўз ҳаёт ҳикоясини англатган.
Ҳозирда Туркияда яшаётган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳ ўзи гувоҳ бўлган Ўзбекистонда ва Турк дунёсида содир бўлган воқеаларни қоғозга туширган.
Китобда диққат тортган қисмлардан бири эса турк шоири Нозим Ҳикматнинг Турклар ҳақорат қилингандан кейин ғазаблангани воқеаси эди. Муҳаммад Солиҳ китобнинг «Турклар» сарлавҳали бўлимида Ўзбекистонга келган Турк ҳайъати билан ораларида бўлиб ўтган диалог ҳақида сўз юритган.
Нозим Ҳикматнинг ғазабланган онлари шундай англатилган:
«Рус шоири Андрей Вознесенский «Литературная газета»да босилган хотирасида шундай бир воқеани эслайди: қиш эди, Нозим Ҳикмат ўпкасини шамоллатмаслик учун кўйлаги ичида кўксига газета ўраб юрарди… Йўлда биз кетаётган машинани милиционер тўхтатди ва узоқ вақт қўйиб юбормади. Шунда шофёр милиционерга қарата, «Ничего не понимает, он хуже турка» деганда шофёрнинг ёнида ўтирган Нозим Ҳикмат қаттиқ ғазабланганди.» (“Йўлнома”, Турклар, 64-бет)
Манба: https://odatv.com/nzimi-ofkelendiren-olay-12051928.html
Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди
ЎХҲ ахборот бўлими