O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

НУКУСДА ИШЛАЁТГАН БИР ЎЗБЕКНИНГ ЁЗГАН ХАТИ

НУКУСДА ИШЛАЁТГАН БИР ЎЗБЕКНИНГ ЁЗГАН ХАТИ
454 views
03 July 2022 - 22:29

Бу оломон қутурган. Ҳозир биз қардошмиз, оға-инимиз деган гаплар кетмайди. Аҳвол жудаям оғир, миллатчилик 200% га чиққан. Ҳозир карасам хамма биз оға-инимиз, ака-укамиз деяпди. Аслида унақа эмас. Ўзбек йигитлар ўлиб кетяпти, ҳукумат бунга кўз юмяпти.

Ўзбеклар ўз юртида бегона. Ўзга юртларда хўрланганимиз етмайдими? Энди ўз юртимизда ҳам хўрликми? Нима биз шу даражада паст, хотинчалиш миллатмизми, ғуруримиз ориятимиз йукми? Нукусда менинг дўконим бор. Ҳозир дўконда 2 та болам қамалиб ўтиришибди. Бораман десам, танишлар келма, Хоразм номер ва бошқа вилоят номердаги машиналарни ёқишяпти деяпти. Кеча анча фуралар, камазларни ёқишибди, ўзбекларни кўрган жойда уришяпти, ўлдиришяпти. Ҳозир нима қилишни билмаяпмиз.

Президент кеча келиб сепаратистларга индамай кетди. Беш-ўн минг сепаратистнинг гапи гап 36 млн ўзбек балиқми ёки қўйми?

М. Матякуб