Мусулмонлар ҳақидаги ахборотларни ва уларга етаётган мусибатларни ташвиш ила кузатиб борар эдим. Бирдан ўзимга ўзим мусулмонларга ёрдам кўрсатмаётганлигинг учун сен эмасмикансан сабаб. Балки бу балоларнинг ҳаммасига асосий айбдор сендирсан деб сўзлаб қолдим. Кейин айтдим: Йўқ, мен бир заиф банда бўлсам, на салтанатим бор ва на қувватим бор, агар мусулмонларга буюрсам, улар менга бўйинсунмайдилар. Насиҳат қилсам насиҳатимга қулоқ тутмайдилар.
Нафсим шошиб айтди: Балки, кеча-ю кундуз тинмай чап томонингдаги фаришта ёзаётган гуноҳ ва маъсиятларинг, фарз амалларга бепарво бўлишинг, ҳаром ишларга ҳарислигинг сабаб эмасми?
Мен унга нима қилдим ўзи? нусрат кечикгани учун мени маломат қиласан.
У айтди: Эй Аллоҳнинг бандаси, агар сенинг ҳозирги қилаётган ишларингни ҳисоб қилишга ўтирсам узоқ вақт сарф қилиш керак бўлади. Аввало сен бомдодни жамоат билан ўқийсанми?
Мен баъзан жамоат билан ўқийман, баъзан йўқ дедим.
У деди: Бунинг ўзи айнан қарама қаршиликдир. Душманларга қарши жиҳод қилишга қодирман деб қандай даъво қила оласан. Нафсингга қарши курашда енгилиб ётибсанку! Балки жуда ҳам енгил ишда, яъни қон тўкиш, ҳам мол сарф қилиш ҳам сендан талаб қилинмайдиган, ўн дақиқалар асносида адо қилинадиган фарз намозни уддасидан чиқа олмаяпсанку! Қандай қилиб энди жиҳодга қадам қўяр эдинг, ваҳоланки сен фарз намозларда бепарво бўлиб, суннатларни тарк қилиб юрибсан. Қуръондан ҳар кунги вазифангни ўқимай, тонги ва кечки зикрлардан узоқдасан. Кўзингни ҳаромдан сақламай, ота-онага яхшилик қилиш, қариндош- уруғчилик алоқаларини тиклашни бажармаяпсан.
Нафсим яна сўзини давом эттириб, қандай қилиб ватанингда ислом шариатини ҳоким қилишни истайсан. Ҳали шариатни ўзингда ва оила аъзоларинг орасида ҳоким қилмадингку! Аллоҳдан тақво қилмасанг, оила аъзоларингни ҳам ҳидояга бошламасанг, уларга ҳалол овқат едириш ҳақида ўйламасанг, Аллоҳ айтгандек, мол-дунёни қаттиқ суйсанг, ёлғончилик, кўзбўямачилик қилиб, берган ваъдаларингга хилоф қилсанг…
Мен айтдимки: Бу ишларнинг нусратни кечикиб кетишига нима алоқаси бор? Бир миллярддан кўпроқ мусулмонларнинг иши бир кишининг дангасалигига қараб қолганми?
У айтди: Оҳ, Оҳ, Оҳ, дунёдаги миллионлаб одамлар сен кабида! Мустаснолар жуда камдир. Ҳаммалари сен юрган йўлдан юрадилар. Тоатга аҳамият бермай, маъсиятдан қўрқмайдилар. Ва яна булар барчалари нусратни ҳоҳлайдилар. Тўғри, уммат ичида пок валийлар, тақводорлар бор, лекин умматнинг ҳаммаси бу ишда тенг шерикдир. Фақатгина Аллоҳ ўзи асраган кимсалар бундан мустаснодирлар. Эй Аллоҳнинг бандаси, билмайсанми, саҳобалар ҳам нусратни тезроқ келишини кутган эдилар. Нусрат келмаган эди. Шунда улар аскарлар ичида гуноҳкор бандалар борлигини сезган эдилар. Умматнинг ичида не, не катта-ю кичик гуноҳлар қилинади. Бизлар уларни сезиш у ёқда турсин биламиз, кўрамиз, Ер курраси осий бандаларга тўлдику! Фасод зоҳир ва ошкор бўлди. Қандай нусрат келсин бу умматга?
Шундан сўнг, кўзимдан ёшлар икки яноғимга тома бошлади. Бирор марта ҳам мен нусрат кечикаётганига сабаб эканлигим ҳақида ўйламаган эканман. Во ажабо яна мен ўзимни Аллоҳ ва унинг Росули ҳамда шариатига муҳаббат қиладиган эркак деб ҳисоб қилар эканман. Демак мен кўпгина мусулмон диёрлардаги покиза бегуноҳ биродарларимнинг қонларини тўкилишида улушдор эканман.
Ҳокимларга, амирларга ва вазиру масъулларга маломат қилишни жуда енгил иш деб билар эдим. Лекин ўзим ҳақимда ҳеч ўйламаган эканман. Субҳаналлоҳ! Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмайди. деган Аллоҳнинг оятини тадаббур қилмаган эканман.
Нафсимга айтдимки: Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, менга ўзимни маломат қиладиган нафс ато этибди. Аллоҳ бундай нафсга Қуръон каримда қасам ичган эди. Нима қилай? энди эй нафсим!
У айтди: Ўзингдан бошла, фарзларга эътибор қил. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқи, закотни ҳақли инсонларга бер, ота-онага оқ бўлишдан эҳтиёт бўл, уларни ранжитма. Аллоҳга суннат ва нафл ибодатлар қилиб яқин бўл. Аллоҳга яқин қилгувчи фурсатни қўлдан бой берма, гарчи у амал кичик бўлсада. Биродарингни юзига табассум билан боқишни унитма. Бир ишдан қайтариб ўзинг унга қўл урма. Ўзинг амалларингда, уйингда ва оила аъзоларинг ичида шариатни тадбиқ қилмай туриб, ўзгалардан шариатни татбиқ қилишни талаб қилма. Агар нафсинг билан жангда мағлуб бўлсанг, жиҳод байроғини кўтаришга уринма. Масъулиятдан бош тортиб, маломатни бошқаларга юклама. Балки ўзингни ислоҳ қилиш учун тириш, шунда ўзгалар ҳам сенга эргашади. Ҳамма ишда ўрнак бўл.
Одамларнинг айбларини текшириш ўрнига, ўзингнинг айбларинга боқ. Шундан кейин, Аллоҳга ишонч ила нусратни ундан тиласанг, Аллоҳ сен ва сенга ўхшаган ва сенинг йўлингдан юрганларга нусратини инъом қилади. Аллоҳ Қуръон каримда: агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангиз У зот ҳам сизларга ёрдам беради ва қадамларингизни собит-барқарор қилади: деган эди. Билгингки, сен қилаётган барча гуноҳ ва қўлдан бой бераётган ҳар бир тоат-ибодат фурсати, бегуноҳ мусулмон биродарларингни озодлиги учун кураш даъвосига зиддир.
Кейин эса мен бошимни кўтардим. Аллоҳга ўтмишда қилган гуноҳларим учун тавба қилдим. Юзимдан кўз ёшларимни артдим.
Ва эй Роббим бу менинг тавбам. Мен сенга қайтаман. Ҳаётимни қайтадан бошлайман дедим.
Сўнг кечаси икки ракаат намоз ўқишдан бошладим. Аллоҳдан бу икки неъматини давомий қилишини сўрайман ва ёшларимизни ва жамики инсонларни Раҳмоннинг динига даъват этаман.
Манба: www.islom.biz