Ўзбекистон Республикасининг Ички Ишлар Вазири
Б.Матлубов жанобларига
«Мардикорлар Мустақил Касаба Уюшма
Ташкилоти»нинг рахбари Н. Джуманиёзовдан
Ш И К О Я Т
«Мардикорлар Мустақил Касаба УюшмаТашкилоти»нинг аъзолар хеч бир огаҳлантирилмасдан ва уларга сабабини тушунтирилмасдан, меҳнат биржаларида ИИБ ходимлари томонидан нохақдан олиб кетилаётган мардикорларни вақтинча сақлаш ҳибсхонасида уларнинг панжа ва бармоқ излари олинаётганлиги тўғрисида аризалар келиб тушмокда…
Мен Сиздан Ўзбекистон халқига ИИБ ходимлари томонидан содир этилаётган Ўз.Рес. Конституцияси моддалари ва Инсон Ҳуқуқлари Ҳалқаро Декларация қонун моддаларининг қўпол равишда бузилаётганлиги сабабларини ошкора, матбуот, радио ва телевидение орқали жамоатчиликка билдиришингизни талаб қиламан.
Бу ҳатти ҳаракатлар минглаб ва ўн минглаб инсонларни норзилик митингларга чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Ҳурмат ила Н.Джуманиёзов
17.12.2012 й
Офис: Тошкент-115,
Чилонзортумани,
Нафосат кўчаси8 уй.
Тел: (+998-90) 927-14-05