Шу йилнинг 25 ва 26 апрель кунлари Қозоғистонда Ўрта Осиё минтақасининг сиёсий келажагига оид жуда муҳим икки халқаро анжуман бўлиб ўтди. Улардан биринчиси, 25 апрелда Остонада “Х Евроосиё медиа-форуми” ва иккинчиси эса 26 апрелда Олма Отада “Афғонистон масаласи бўйича Истанбул жараёни”га аъзо давлат Ташқи Ишлар Вазирлари иштирокидаги халқаро конференция эди. Остонада “Х Евроосиё медиа-форумини” очган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев шундай деган:
“– Никакой истерии по поводу вывода западных войск из Афганистана международному сообществу испытывать не стоит”. Яъни, Ғарб қўшинларининг Афғонистондан чиқиши масаласида халқаро ҳамжамиятнинг ҳеч қандай талвасага тушишига эҳтиёж йўқдир”. (centrasia.ru)
Ушбу иқтибоснинг маъноси шундан иборатдир: Ғарб қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши минтақа учун ҳам, дунё учун ҳам хавф туғдирмайди…
Ушбу йиғилишда қатнашган кўпчилик сиёсатчилар ва жамоат арбоблари Назарбоевнинг фикрларини қўллаб қувватлаганлар. Аммо Афғонистон масаласида ўзини жонбоз қилиб кўрсатадиган Ислом Каримовнинг вакиллари бу халқаро учрашувга қатнашмадилар. Нега? Чунки Ўзбекистон диктатори Ислом Каримов деярлик чорак аср ўзига шиор қилиб олган “Афғонистондан Толиблар келади, радикаллар келади, фундаменталистлар келади , деган талвасаси (сиёсий истерикаси)нинг ёлғонлиги бу халқаро анжуманда фош бўлишини маккор Ўзбекбоши олдиндан билган. Шу билан бирга Каримовнинг ушбу ёлғон ғояга асосланиб Ўзбекистон халқига қилган шунча зулми ҳам ҳеч қандай асосга эга эмаслиги яна бир марта тасдиқланган.. Бошқа сўзлар билан айтадиган бўлсак, Ислом Каримов ёлғончи ва золим бир ноқонуний Президентдир…
ЎХҲ Ахборот Маркази
05.05.2013