O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Обидхон Қорига суиқасд учун Тошкент $100000 ва JEEP берган

Бу қотиллик эвазига Жуковскийга Тошкентдаги буюртмачилар тарафидан $100.000 пул ҳамда “JEEP” автомашинаси билан “тақдирланган”. Суиқасдда унга шериклик қилган икки ўзбекистонлик Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминоваларга эса 50.000 доллардан берилган.

Обидхон Қорига суиқасд учун Тошкент $100000 ва JEEP берган
163 views
13 October 2012 - 12:41

Кеча Обидхон Қори Назаровга суиқасдда гумонланган шахс Москвада қўлга олинганини сайтимиз хабар қилганди.

Москвадаги манбамиздан олинган сўнгги маълумотларга кўра, унинг расмий ҳужжатларидаги исми ҳақиқатан ҳам Юрий Жуковский. У Россияда яшовчи Ўзбекистон фуқароси.

Жуковскийга Обидхон Қори Назаровни ўлдириш васифаси шахсан Каримовнинг буйруғи билан Ўзбекистон махфий хизматлари орқали топширилган. Қотиллик режаси бир неча ой давомида ишлаб чиқилган, Қори аканинг Швециядаги манзили ва ҳаракатланиши батафсил ўрганилган, ва 2012 йилнинг февралида режа амалга оширилган.

Бу қотиллик эвазига Жуковскийга Тошкентдаги буюртмачилар тарафидан $100.000 пул ҳамда “JEEP” автомашинаси билан “тақдирланган”. Суиқасдда унга шериклик қилган икки ўзбекистонлик Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминоваларга эса 50.000 доллардан берилган.

Швед суди икки шерикнинг бевосита иштирокини исботловчи ашёвий далилларнинг етарли бўлмагани боис уларни оқлаган эди.

Аммо бу билан қидирув ишлари тўхтатилмаган. Швеция ва Россия разведка хизматлари 6 ойдан ортиқ ҳамкорлигида Жуковскийнинг қаердалиги аниқланган ва пайшанба куни Москвада қўлга олинган.

Ҳозир Жуковскийни Стокгольм талаби бўйича Швецияга экстрадиция этиш масаласи кўрилмоқда.

ЎХҲ хабар маркази