“Озодлик” радиосининг хабар беришича, бундан беш йил муқаддам ўз жонига уюштирилган суиқасддан омон қолган Обид қори Назаров гапира бошлаган. Бу ҳақда Озодликка 59 яшар Назаровнинг ўғли Довуд Назаров маълум қилди.
Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиси, таниқли диний уламо Обид қори Назаров 2012 йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида отиб кетилган, ўқ унинг бошига теккан эди.
Яраланганидан буён ўтган 5 йил давомида Обид қори Назаров махсус тиббий ва хавфсизлик назорат остида қолмоқда.
Ўтган йил мартида Швеция шимолидаги Сундсвал шаҳар суди Обид қори Назаровга нисбатан суиқасдни амалга оширишда айбдор, деб топилган Юрий Жуковскийга умрбод қамоқ жазосини берди.
Назаровнинг яқинлари ҳукмдан қониққани, аммо буюртма қотиллик ортида тургани даъво қилинган Ўзбекистон сиёсий режимининг вакиллари жазоланишини талаб қилишда давом этмоқда.
ЎХҲ хабарлар бўлими