“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН
ОВОЗИМ
Овозим!
Эшит, мен айтайин ўз билганимни.
Чиройли кийинган Овозим,
Биласанми қандай туғилганингни?..
Ибтидоий яшинлар чақнаган кунда,
Қип-яланғоч эдинг…мен билан бирга.
Энди сени таниб бўлмас, мени ҳам шундай,
Биз анча тушундик кийим деган сирга!
Сен энди ечинасан нафрат олдида,
Бутун гўзаллигинг, жозибанг билан!
Баъзилар тескари қарайди шунда…
Ҳар ҳолда кийимдек гўзалмас бу тан!
1974
(26)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (27-саҳифа.)