O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Овқатланишнинг фойда ва зарарлари

Овқатланишнинг фойда ва зарарлари
38 views
24 July 2012 - 10:03

 Бир хакимдан эшитдим-ки, ўликдан,
Сўрса ўлмоқ учун сабаб не хар чоқ
Ундан тўққиз ўлик жавоб берарди,
Ўлим сабабидир кўп овқат емоқ

Одам  ўзининг бутун хаёти давомида 70 ёш хисобида овқатланиш учун ўрта ҳисобда 6 йил сарфлар ва 100 тонна озиқ-овқат истеъмол қилар экан. Бошқача айтганда, одам оғирлигини 80 кг хисобласак, унда одам ўз оғирлигидан 250 хисса кўп овқат истъемол қилади.

Овқатланиш бу организмнинг хаёт фаслиятини таъминлаш, саломатлик ва иш қобилиятини сақлаб туриш учун зарур озиқ моддаларни ўзлаштириш жараёни. Киши режим билан овқатланса, касалликларга камроқ чалиниб уларни осон енгади. Турли овқатланиш барвақт қариб қолишнинг олдини олишда мухим ахамиятга эга. Меъда-ичак, юрак-томир касалликлари ва бошқа касалликларда алохида тузиладиган рацион хамда овқатланиш даъво шартларидан хисобланади.

Овқат организмнинг уйғун равишда ривожланишиши хамда бир меъёрда ишлаб туришини таъминлаб турадиган бўлиши керак. Бунинг учун овқат рационининг миқдор ва сифати, кишининг ёши, касб-кори, жинсига тегишли эхтиёжларга монанд келиши лозим. Организмнинг физиологик эхтиёжлари турли шарт-шароитларга боғлиқ.

Буларнинг кўпчилиги доимо ўзгариб туради. Шу сабабли хаётнинг хар бир фурсати учун аниқ тўғри келадиган овқат бўлиши амалда мумкин эмас. Бироқ одамда махсус регулятор (бошқарув) механизми бўлиб улар мазкур пайтда ўзига керакли миқдордаги озиқ-моддаларни ейилган овқатдан ажратиб олади ва ўзлаштиради. Лекин организмдаги мослаштирувчи регулятор қобилиятларининг ҳам маълум чегараси бор. Болалар, кексаларда улар анча чекланган. Бундан ташқари бир қанча озиқ моддалар, масалан, витаминлар алмаштириб бўлмайдиган аминокислаталарни одам организми моддалар алмашинуви жараёнида ҳосил қила (синтезлай) олади.

Ўсимлик махсулотлари ғалла, дуккаклилар, картошка на бошқа организмни оқсиллар билан таъминлаб турадиган қимматли мухим манбадир. Бироқ кунлик рациондаги ўсимлик оқсиллари 40 % дан ошмаслиги керак. Гўшт ва балиқда бўладиган азотли экстрактив моддалар овқатланишда жуда мухим ахамиятга эга. Гўшт ва балиқ шўрваларда экстрактив мавжудлиги кўпроқ хазм ширалари ишланиб чиқиши овқатнинг хазм бўлишига ёрдам беради. Азотли экстрактив моддларда пурин асослари деб аталадиган моддалар хам борлиги туфайли жигарнинг зўр бериб ишлашини талаб этади. Нормал хаёт фаолияти учун зарур энергиянинг ярмидан кўпроғини одам организми углеводлардан олади. Улар асосан ўсимликлардан олинадиган маҳсулотларда бўлади. Углеводлар нон, ёрмалар, картошкада қанд ва крахмал, қандолат махсулотлари, ширин меваларда эса қанд холида кўп учрайди. Нерв системаси, мускуллар, юрак, буйрак ва жигар каби органлар фаолиятида углеводлар мухим ўрин эгаллайди. Углеводларнинг суткалик нормаси овқатнинг 100 ккалга 124 г хисобида белгиланади. Соф холдаги қанд, (мураббо, асал, конфет ва бошқаларда) ичакларда жуда тез сўрилиб баъзи одамларда бир қанча нохуш сезгилар: кўп терлаш, кўнгил айниши, бўшашиш, дармонсизлик, хатто хушдан кетиш кабилар билан кузатилади.

Бу  холат қондаги қанд миқдорининг тез ва кескин кўпайиб, кейин бирдан пасайиб қолиши натижасида нерв систеасининг қўзғалиши оқибатида рўй беради. Хар бир одам кунига сариқ майиз буғдой нон, жавдар нон, сабзавотлардан тановул қилиб туриши керак. Хўллигича ва хомлигича ейиладиган сабзавот ва мевалар жуда фойдали шунингдек уларда пектин моддалар хам бор. Ёғлар организмни энергия билан таъминлаб, тайёр ёнилғи манбаи хисобланади. Улар организм томонидан оқсиллар, баъзи минерал тузлар, шунингдек ёғда эрийдиган витаминларнинг нормал ўзгариб бориши учун хам зарур. Овқат рационида ёғлар бўлиши таомнинг мазасини яхшилайди ва иштахани очади. Хайвон ва ўсимлик ёғлари бир-бирининг ўрнини боса олади.

Хар куни рационга 20-25 г ўсимлик мойидан қўшиб туриш керак. Лецитин таркибида фосфор ва холин борлиги туфайли бу модда холестериннинг биологик антоганисти хисобланади. Лецитин ўсиб келаётган организмнинг ривожланиши, қон яратилишини стимуллайди, нерв системаси, жигар фаолиятига фойдали таъсир кўрсатади. Организмнинг захарли моддаларга таъсири ни кучайтириб ёғларнинг сингишини яхшилайди. Атеросклерозни пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. Гречиха, салат, буғдой таркибида талайгина лецитин бор. Соя, ловия, мош каби дуккаклилар таркибида лецитин кўп бўлади. Бундан ташқари минерал тузлар организмдаги барча тўқималар таркибига киради.

Улар  организмнинг хаёти фаолияти давомида тўхтовсиз сарфланиб боради.
Одамнинг минерал тузларга бўлган суткалик эхтиёжи хар хил. Чунончи, натрий хлорид, ош тузи, кальций, фосфод тузларига бўлган суткалик эхтиёж граммларда, мис, марганец, йод тузларига бўлган эхтиёж миллиграммларда ўлчанади. Қон  ва тўқималарда нормал миқдорларда суюқлик сақлаб туриш учун ош тузи бўлиши шарт. У сийдик ажралиб чиқишига, нерв системаси фаолиятига, қон айланиш фаолиятига таъсир қилади. Организмда хаммаси бўлиб 300 г гача туз бор. Одам бир йилда 5-5, 5 кг гача туз ейди. Ўрта хисобда 8-12 г гача туз истеъмол қилиб туриш керак. Суяк организмнинг тахминан бирдан уч қисмини ташкил этса, шуларнинг иккидан уч қисмини минерал тузлар ташкил этади. Фосфор суяк тўқимасини хосил бўлишида иштирок этиб, бутун организмни хаёт фаолиятида мухим роль ўйнайди. Нерв системаси таркибида куп микдорда фосфор булиб у нерв фаолиятини ишлашини меъёрлаштиради.

Ёнғок, нон, ёрмалар, гўшт, мия, жигар, балиқ, тухум, пишлоқ, сутда фосфор кўп. Калий ва магний тузлари юрак-қон томирлар системасининг ишлашини меъёрлаштириб, булар кекса кишиларда қон таркибидан холестериннинг чиқиб кетишини меъёрлаштиради. Бу тузлар кепакда, жайдар унда, гречкада, арпада, қовоқ, тарвуз, олма, баргакда бўлади. Соғлиғини сақлаш киши ўз овқатининг асосий қисми сабзавотлар, мевалар, улоқ ва бузоқ, қўзичоқ ва парранда гўштлари ташкил этиши керак. Гавдага энг зарарли нарса меъдада овқат етилмасдан ва хазм бўлмасдан туриб яна овқат киритишдир.

Меъда бузилишидан хусусан, ёмон овқатлардан бўладиган зарарлироқ нарса йўқдир. Агар бирор киши хаддан ташқари тўйиб овқатланадиган бўлса, иккинчи кун оч турмоғи, иссиқ ва совуқлиги мўътадил бир жойда узоқ вақт ухламоқ керак. Агар ўша уйқу ёрдам бермаса, тўхтамай секин-секин, аммо кўп юрмоғи ва озгина тоза шароб ичмоғи керакдир. Уйқу вақтида дастлаб бир оз муддат ўнг томон билан, кейин чап томон билан, сўнгра яна ўнг томон билан ётиш керак.

Жуда  лаззатли овқатнинг  зарари шунда-ки, уни  кўп ейиш мумкин бўлади. Хўл мевалар ёзда, меҳнат ва бадантарбия қилунчи сафро мижозли кишиларга ёқади. Уни овқатдан олдин ейиш керак. Хўл мевалар урик, тут, ковун, шафтоли, олхури.
овқатларнинг бир-бирларига қўшилишлари билан таъсирлари ўзгарадилар. Тажрибали табиблар ва уламолар доим режа билан овқатланадилар. Жумладан, сутни нордон нарсалар билан қўшиб истеъмол қилинмасин хамда балиқни сут билан ейилмасин, бу мохов ва пес каби узоқ тузалмайдиган касалликларни келтириб чиқаради. Шунингдек, қатиқни турп ва қушларнинг гўшти билан истеъмол қилинмасин. Дарвоқе,  шуни билингки, кабоб хазм бўлса энг кучли овқат хисобланади.

Бироқ унинг пастга тушиши суст бўлиб, кўричакда узоқ қолади. Шўрва яхши овқат бўлиб, пиёзли бўлса ичдан елни қувади. Агар пиёзсиз бўлса, елни қўзғатади.

Бир неча ютилган луқма  айтарли,
Бадан туришига бўлар етарли.
Хожани  қарагин сахардан то шом,
Фикр  ила хаёли шарбату  таом.
Қорнидан доимо шод ила хушхол
Гохида тўлдирар, бўшатар дархол.
Ёлғон иштахадан меъдаси косод
Гохи ел чиқарар, кекирар бедод.
Ифлос табиатдан икки сассиқ бор
Бу  азиз умрини қилади барбод.
Бундай  меъда уриб томоққа тутун,
Ақл деразасин беркитар бутун.
Қорин нону сувдан тўла бўлган дам,
Илмудониш дилда бўлажакдир кам.
Камдайдониш бўлсин, балки бусийна
Дўст бўлсин Хох душман, барча халойиқ.
Қиммати хаммага бўлади лойиқ.
Хар кимнинг қиммати бўлганда мудом
Ейишу ичишни ўйлаши тамом.
Қимматли дунёда қанча ошса хам
Ичидан  чиққанга тенгдир ўша дам.
Бундан  хам ёмони борми жахонда
Фақат қорин дарди бўлса бу жонда.
Ўйлашинг бўлсагар ейишу тўқлик.
Ундан бошқа нарса сен  учун йўқлик.

Овқат ичакларда қанча  кўп туриб қолса, киши шунча кўп зарарланади. Ичаклар қанча узун бўлса, умр шунча қиска бўлади. Бизнинг «Малхам» халқ табобат марказимиз ўн саккиз йилдан буён беморларнинг ичак ва жигарларини табобат усулида ювишиб, уларнинг умрини узайишига оз бўлса-да хиссаларини қўшмоқдалар. Ит ва эшак хайвон бўлишига қарамай касал бўлиб қолишса тузалгунларича хеч нарса емайдилар ва овқатга эътибор хам қилмайдилар. Аммо шундай одамлар борки касал бўлиб қолгач, табиб ёки шифокор зарар келтирувчи овқатдан ўзини тийиши кераклигини айтсалар хам еяверадилар. Аввал ялиниб ейдилар. Гохида дуқ қилишга хам ўтадилар. Хеч нарса чиқмаса, хеч кимга кўрсатмай хилватда ейдилар.

Табиб учун хожат қолмагай асло
Очликни ихтиёр қилса хар киши.
Тибда ёзмиш-очлик дардига дано
Оч  кишини дардлан бўлмас ташвиши.

Қадимги замон файласуфлари Пифагор, Афлотун, Арасту, Демокрит ва бошқалар гўштсиз овқат ер эдилар. Узоқ умр кўрган  Леонардо да Винчи гўшт емас эди, у фақат  зўр ақл эгаси бўлиб қолмай, балки такани осонгина эгиб юбора оладиган кучга хам эга бўлган. Кимки овқатдан кейин бир жойда ўтирса қорин ишкамбадир.

Кимки овқатдан сўнг чўзилиб ётса хузур-халоват қилур, кимки овқатдан сўнг юрса узоқ умрлидир. Кимки овқатдан сўнг югурса, ўлимга яқинлашур, деган доно халқимиз.

Шуни  эсдан чиқармаслик керакки, кишининг жону танига тўрт нарса катта зиён келтиради: кўп емоқ, кўп сўзламоқ, кўп алоқада бўлмоқ ва кўп ичмоқ. Айтишларича қам еб ичмоқдан инсон учун- фойдалироқ нарса йўқдир. Чунки кўп овқат ейишдан ошқозон заифлашади ва барча касаллик шундан келиб чиқади. Тан эса кучсизланади, дармон қурийди. Қоринда бод пайдо бўлади. Оғиздан эса ёқимсиз хид кела бошлайди, юз саргайиб еган таом хазм бўлмайди. Кишининг емиши поклик ва халоллик билан топилган бўлсада, бирор кундан кўп истеъмол қилса қуйидаги зарарлар юзага келади: аввало кўп ейишдан эзилиш, баъзи холларда эса ногахоний ўлим пайдо бўлади ва кишида фикрлаш бузилади.

Табибларнинг  сўзича қорин қозонга ўхшайди, у юрак остида доимо қайнаб туради. Ундан чиқаётган харорат ва буғ юракка таъсир этиб унинг фаолиятини сусайтириши ёки нуқсонлар хосил қилиши мумкин. Бошқача айтганда, кишининг мияси бир уй бўлса, ақл эса уни ёритиб турувчи чироғидир. Меъдадан хосил бўлувчи буғ мияга кўтарилгач, ақл чироғининг нурини камайтирмай қолмайди. Иккинчи одам кўп еб, кўп овқатланишга ўтган сари иштаха очилаверади. Учинчи холат кўп ейишдан хар хил иллат ва васвасага тушиш холатлари юз беради ва фахм-фаросат пасаяди. Тўртинчи холат-куў ейиш тан оғирлигини келтириб чиқаради. Бадан сустлашиб бундан фақат ухлаб қутилиб бўлади. Хамма нарсанинг          меъёри                       ва ози яхшидир.

Жисму жоним кучли бўлсин десанг сен,
Бу  тўққиз феруза равоқ остида
Бир кунлик нон егин, икки кунлик гўшт
Уч  кунлик сув ичгин  соғлиқ   қасдида.

 Мурожат учун телефон +998-74-998-5-998.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<[email protected]>

 

Абдуқодир Сатторов

“Малхам”   табобати маркази раҳбари, халқ табиби.