O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Огоҳ бўлинг, одамлар!

Огоҳ бўлинг, одамлар!
16 views
20 June 2013 - 6:05

(20 июнь …Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш   кунига)

Огоҳ бўлинг, одамлар,

Оламда вабо кезар,

Мубтало бўлганларнинг

Юрак..бағрини эзар!images (1)

Нодон, ношуд кимсалар

Унга дучор бўлади,

Дучор бўлган зотларнинг

Хулқу одобин бузар!

У шундай заҳар, оғу,

Кириб олиб баданга,

Ақлни карахт айлаб,

Ўз домига юргизар!

Хушёр ва сезгир зотлар

Ундан эҳтиёт бўлар,

Ғўр, бефаҳмларга аммо

Ҳийла..найранг кўргузар!

Сеҳр, жодулар билан

Этгай мажнун..девона,

Ушбу дард туфайлидан

Одам чўп мисол озар!

Унга йўлиққанларнинг

Ҳоли душвор бўлгуси,

Минг бир бало, офатни

Шайтон бўлиб кўргузар!

Айниқса, ёш..яланглар

Тезда домига тушар,

Домига тушганларнинг

Инсонийлигин бузар!

Зукко, етук одамлар

Бўлгай ғоят эҳтиёт,

Ақлсиз кимсаларга

Ўз ҳукмини ўтказар!

Оламда энг мукаррам

Жонзот асли одам..ку,

Донолар ҳар офатнинг

Оқибатини сезар!

 

Эй Суҳайлий, барчага

Панду насиҳат айла:

Гиёҳвандлик балоси

Бутун дунёни бузар!

Огоҳ бўлинг, одамлар,

Жаҳонда вабо кезар!

Мубтало бўлганларнинг

Юрак..бағрини эзар!

…………………

5. 06. 13 й.

БАРЧАГА ХИТОБ

Гиёҳвандликка асло

Мубтало бўлмангизлар,

Чун ажал келмай туриб,

Аввалроқ ўлмангизлар!

Бу бир бало, офатдир,

Энг ёмон бир иллатдир!

Унинг домига тушиб,

Гул каби сўлмангизлар

Баъзи ношуд, нодонлар

Бу дардга йўлиқади,

Йўлиққанлар ҳолига

Мутлақо кулмангизлар!

Йўлдан адашганларни

Йўлга солинг аввало,

Бундай хизматни сизлар

Ҳеч оғир олмангизлар!

Ниҳоятда хушёрлик,

Огоҳлик даркор эрур,

Қуруқ гапларга учиб,

Қул бўлиб қолмангизлар!

Офат, заҳар, заққум бу,

Энг ёмон оғу, бало!

Ичингизга  о ғ у н и

Дору деб солмангизлар!

Бундайин гуруҳларга

Гар қўшилиб қолсангиз,

Дом..дараксиз кетасиз,

Асло йўқолмангизлар!

Азоб..уқубатлари

Жуда ёмон ҳолатдир,

Ўзингиз жонингизга

Суиқасд қилмангизлар!

Аввалида бир ўйин,

Ёки ҳазилга ўхшар,

Сўнг эса бағрингизни

Тиғ билан ёрмангизлар!

Ундан бирор мартаба.

Самара ҳеч чиқмайди,

Бирор натижа бор деб,

Мутлақ интилмангизлар!

Суҳайлий ўз пандини

Сизларга баён этди:

Унинг ўгитларини

Ҳеч оғир олмангизлар!

……………….

5. 06. 13 й.

ГИЁҲВАНДЛИК КАСАЛИ

Гиёҳвандлик касали..

Энг ёмон бир балодур,

Ким йўлиқса бу дардга

Ўлмай туриб ўлодур!

Баъзи бир хил зотларни

Аста..секин сеҳрлаб,

Алдаб..сулдаб, охири

Ўз домига олодур!

Бор куч..қувватин олиб,

Ожиз, нотавон айлаб,

Ниҳоятким охири

Жонига қасд қилодур!

Хуш кайфият бахш этиб,

Сеҳру жодулар билан,

Сўнг шўрликнинг бошига

Ғам ва кулфат солодур

Ўз домига олгач, у

Минг турли куйлар билан,

Ақлу хушингни олиб,

Мажнун..жинни қилодур!

Кайф қилиб, маст бўлиб

Юрганда хўп хуш ёқар!

Лек жуда тез фурсатда

Паймонаси тўлодур!

Эс..хушидан айрилиб,

Кафангадо бўлади,

Хонумонини бериб,

Суяк бўлиб қолодур!

Йигит..физлар айниқса,

Жуда хушёр бўлинглар!

Бу дардга ким йўлиқса,

Минг азобда ўлодур!

Бундай балога дучор

Бўлганларнинг ҳоли танг!

Юрак..бағри эзилиб,

Куйиб, сўнг кул бўлодур!

Суҳайлий ўзгаларни

Ундан огоҳ этади:

Гиёҳвандлик иллати

Бошга битган балодир

С У Ҳ А Й Л И Й (Қоражон Қодиров),

06.06.2013 . А н д и ж о н