O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Одамларни қашшоқлаштирувчи тузоқ

Одамларни қашшоқлаштирувчи тузоқ
433 views
06 March 2021 - 19:45

Одамларни камбағалликдан чиқарамиз деб кредит берилсин дейишди. Аммо, бу имтиёзли кредит деган нарса аслида тузоқ. Баттар қашшоқлаштириш учун тузоқ.

Исбот керакми? Қанча исбот керак?

Имтиёзли кредит олиш учун тарғибот қилишади. Ҳоли жонингизга қўймай бориб ҳужжат топширишга кўндиришади.

Ҳаммаси мана шу жойидан бошланади сарсонгарчилик-у, қашшоқликка қадам.

Ҳужжат топшириш учун маҳаллага борасиз, маҳалла секторга юборади, сектор банкка бориб учраш дейди, банк ҳокимиятга бор дейди. Ҳокимият яна маҳаллага юборади. Мана шундай айланиб юрилади.

Кейин бир амаллаб, кимларгадир ёзиб чизиб кредит олиш учун рўйхатга қўйишади. Худди мана шу жойида сиз аллақачон ЁЗУВЧИ, ИҒВОГАР, СИЁСАТГА ҚАРШИ одам бўлиб улгурасиз. Чунки, имтиёзли кредит олиш учун тепага мурожаат қилгансизда.

Ана ундан кейин ҳокимият ва банк ҳамкорлигида ўйинлар бошланади.

Сиз олаётган кредитни ҲАЁТДА нақд пулда беришмайди. Пластикка ҳам ташлаб беришмайди. Сиз, ҳокимият тасдиқлаб берган ташкилот ҳамда банк билан уч томонлама шартнома қилишга мажбурсиз.

Савол туғилади, кредитни сиз олаётган бўлсангиз, нега энди ҳокимият айтган ташкилотдан маҳсулот олишингиз керак?

Қисқаси, ўзингиз олаётган кредитга ўзингиз хўжайин эмас.

Кейинги этап эса ҳаммасидан ўтиб тушади. Агарда, ҳокимият айтган ташкилотдан маҳсулот (қора мол, техника ва ҳоказо) олишни истамасангиз, ўша ташкилот (таъминотчи) билан келишишга мажбурсиз. Унинг маҳсулотини олмаслик учун кредитни суммасини унга ўтказиб берасиз ва “обналичка” қилишга келишасиз. Бу жараён эса камида 10-15 фоизга амалга ошади.

Энди ўйлаб кўринг, имтиёзли деб айтилаётган кредит фоиз ставкаси 14-16 фоиз атрофида. Обнал қилсангиз бунинг устига яна камида 10 фоиз қўшилса, жами 25 фоиздан ортиб кетяпти.

Бу эса одамларни баттар қарзга ботиши ва ўта қашшоқ бўлиб кетишига замин яратиб бераётгани оддий одамлар учун сир эмас.

Тепадаги катталар нимани ўйлашаётгани эса номаълум.

ХУЛОСА ЭСА СИЗДАН…

P.S. Кредит оладиган ҳам шу фуқаро, фоизини тўлайдиган ҳам шу фуқаро бўлганидан кейин НАҚД ПУЛ қилиб берилсин, ҳа боринг-ки, пластик очириб пластигига ташлаб берилсин. Ана шунда ҳақиқатдан ҳам адолатли бўлади

Манба: Facebook.com