O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Одамлар онги ва бугунги дунёқараш

Одамлар онги ва бугунги дунёқараш
142 views
31 July 2019 - 9:00

ОДАМЛАР ОНГИ ва БУГУНГИ ДУНЁҚАРАШ

Бир олим одамни биламан: фейсбукда ўтириб, икки дунёга татийдиган, икки дунёга манфаатли, илмий пост ёзибди.

ЎЗИ ЁЗИБДИ!

Тагига қарасам 2 (ИККИ) киши лайк босибди. Бироқ ўзининг хордиғи учун паркда айланиб, стол тенниси ўйнаб, музқаймоқ еб юрган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг видеоси учун УЧ МИЛЛИОН САККИЗ ЮЗ ЎН БИТТА лайк босишибди. Ортиқхўжаевнинг ортиқ жойи бор экан-да.

Йўқ, майли, ҳокимлар ҳам дам олади, гап бунда эмас. Гап ОЛИМ ва ҲОКИМга муносабатда.

Фараз қилинг ўша олим кўчага чиқса ит ҳам парво қилмайди – ҳудди фейсбукда парво қилмаганидек!

Билмадим бу одамлар ТУҒМА МАДДОҲ экан. Яна маддоҳлик ҳақида гапирадиган шулар.

Росса кулгим келади… Чунки Фиравн ҳам бошида Фиравн бўлмаган. Одамлар уни ФИРАВН қилиб олган…

Фиравн бечора ҳам кейин “Ие мен Худо эмасмикинман” деб ўйлаб қолган. Энди гап йўғида гап-да бу ҳам…

Шукур Жаббор