O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Одам жамлаб олса ўзини

Одам жамлаб олса ўзини
221 views
14 January 2018 - 6:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ОДАМ ЖАМЛАБ ОЛСА ЎЗИНИ

Вужуд, томирларинг ёпиб ол,
Киритма у ерга сотқин титроқни…
Кўкракка лағча чўғ темирни
Босганда душман,
Оғиз, гуллаб қўйма кўкрак сирини!

Қичқириб юборма, бўғиз,
Инграб, ҳирқирама азобдан –

Одам жамлаб олса ўзини,
Ўзини катта бир майдонга йиғса –
У улкан лашкардир.

1980

(135)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (86-саҳифа.)

(давоми бор)