“Одам савдоси”да гумонланиб, 2012 йилдан буён ҳалқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик фуқаро Россиянинг Оренбург шаҳрида қўлга олинди.
Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра,, вазирликнинг 3-сон полиция бўлими ходимлари шу йилнинг 15 ва 17 октябр кунлари Оренбург ҳудудида “Розыск” (“Қидирув ) тезкор-қидирув профилактик тадбир ўтказган.
“Маълум бир жиноятда гумонланиб ҳуқуқ–тартибот органлари, тергов ва суддан яширинган ҳамда жиноий жавобгарликдан қочиб юрган шахсларни қидириш, тутиш мақсадида ўтказилган бу тадбир натижасида 48 нафар қўлга олинди. Улардан 12 киши халқаро қидирувда бўлган шахслар экани аниқланди. Қўлга олинганлар орасида 2012 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистоннинг “одам савдоси” да гумонланган 31 ёшли фуқароси ҳам бор, дея билдирди Оренбург шаҳар 3-сон полиция бўлими матбуот хизматидан.
Оренбурглик полициячилар бошлиғи Евгений Сафронов тергов жараёнига халақит бермаслик мақсадида қўлга олинганларнинг исм-фамилияси ҳозирча эълон қилинмаслигини айтди.
ЎХҲ хабар маркази.



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?