O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Озодлик” картинаси

“Озодлик” картинаси
231 views
12 April 2018 - 5:00

МАНСУР ШЕЪРЛАР

 

 

“ОЗОДЛИК” КАРТИНАСИ

У турма эшигига суяниб турибди. Кўйлагининг ёқасини шамол
тортқилайди. Агар сочи бўлса эди, туғ каби ҳилпирарди. Орқасида
қора фон, аждаҳонинг оғзидай тубсиз қоралик. Ёнида назоратчи.
Симёғочга ўхшайди. Лекин унга суяниб бўлмайди. Собиқ мaҳбус
турма эшигига суянганича, кўзларини қисиб атрофга қарайди.
Милллати ким унинг? Маҳбуснинг миллати йўқ, миннати йўқ.
Миллат учун курашган одамнинг миллати йўқ. «Мана шу аблаҳлар
ватанпарвар бўлса, мен ватан хоиниман» деган эди бир шоир. Мана
у, ватанннинг суюкли «хоини», кесакига суяниб турибди ҳолсиз.
Бу суратга узоқ қараган одамнинг бадани жимирлаб кетади. Бу
суратга узоқ қарашга ботинган одам ўзини турмага кириб
кетаётгандай ва эшик олдида мана шу озодликка чиққан мaҳбусни
учратгандай, унга ҳасад билан қарагандай сезади ўзини.

1982

(171)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (109-саҳифа.)

(давоми бор)