O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Оилавий шикоят аризаси

Оилавий шикоят аризаси
31 views
03 September 2012 - 9:58

Узбекистон Республикаси Бош Прокурори Р. Х. Кодировга (шахсан)
 Узбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р.Р. Иноятовга (шахсан)
 Хоразм вилояти прокурори в/б Ш.Р. Абдуллаевга (ахборот учун)
 Хоразм вилояти Урганч шахар прокурори М. Оллабергановга (ахборот учун)
 Хоразм вилояти Урганч шахар Проектная кучаси 167-уй, 52-хонада яшовчи 1979 йилда тугилган, ЖИБ Урганч шахар судининг 2012 йил 09 август кунги камокка олиш эхтиёт чорасини куллаш хакидаги ажрими асосида камокка олинган Сапаева Инобат Халмуратовнанинг манфаатини кузлаб Оила аъзоларидан

 ШИКОЯТ АРИЗАСИ

 Агарда Узбекистон Республикасидаги конунлар ва конуности меъёрий хужжатларни синчиковлик билан укиб тахлил килиб чиксак, Узбекистонда амалда булган шу комуслар рамзий маънода факат фукаролар фойдасигагина хизмат килиши, демократик меъёрлар билан кенг маънода йугирилгани, шунингдек содир этилган хар бир конунбузарлик учун мукаррар жавобгарлик мавжудлигини куришимиз мумкин.

Сапаева Инобат Халмуратовнага нисбатан, Урганч шахар прокуратурасининг катта терговчиси 3-даражали юрист Ш.Н. Фозилов томонидан, Урганч шахар ИИБ ХООБ МТП профилактика инспектори Ш. С. Жуманиёзовни улдириш максадида кукрак кафасига кук дастали ошхона пичогини тикиб, унинг хаёти учун хавфли булган тан жарохати етказган деб, Узбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-кисми «г» бандида ва хокимият вакилига ёки фукаролик бурчини бажараётган шахсга каршилик курсатишда ифодаланган 219-модданинг 2-кисми билан малакаланган тарздаги жиноят иши харакатда юритилмокда.

Урганч шахар прокуратурасининг катта терговчиси Ш.Н. Фозилов Узбекистон Республикаси ЖПКнинг 85-моддаси (исбот килиш) исботлашни тулаконли бажармай, ЖПКнинг 11-моддаси (конунийлик) масаласини купол бузиб, хамда 22-моддаси(хакикатни аниклаш) талабларидан огишиб, бир ёклама иш юритишни максад килиб, жабрланувчи Ш.С. Жуманиёзовнинг манфаатларини химоя килибгина, И. Сапаевага факатгина коралов ва айблов нуктаи назаридан муносабатда булганлиги юкорида курсатилган моддалар билан жиноят ишини кузгатишига асосий омил булиб хизмат килиб келган.

Сапаева Инобат Халмуратовнанинг турмуш уртоги булган Алишер Юсуфбоевич Сабуровнинг айтишига караганда, унинг турмуш уртогига нисбатан ички ишлар идораси ходимлари ва прокуратура ходимлари томонидан, турмуш уртоги содир этмаган айбловларни буйнига куйиш максадида, босим утказилиб, жисмоний тазийкда ифодаланган чап тарафдаги кулок сохасига куллари билан уришлари натижасида унинг шу эшитиш аъзоси фаолиятига жиддий зарар етиб, И. Сапаева эндиликда чап кулоги билан яхши эшитмаётганини билдирган. Бу вокелик кийнокка солиш билан ифодаланадиган шафкатсизликнинг бир шаклидир. Кийнокни куллаш оммавий тарзда кораланади ва хозирги кунда кийнокни куллаш 1948 йилдаги Инсон хукуклари умумжахон декларациясидан бошлаб, инсон хукуклари тугрисидаги куплаб конунлар билан такикланган.

Юкоридаги холатдан аён булмокдаки, терговчилар гурухи томонидан жиноят ишини кузгатишдан аввал, Узбекистон Республикаси ЖПК нинг 22-моддаси (Хакикатни аниклаш) тамойилларига зид равишда мазкур жиноят иши юзасидан етарли далил ва исботлар тупланмасдан, И. Сапаеванинг процессуал хукукларини купол равишда поймол этилганлиги Узбекистон Республикаси ЖПК нинг 11-моддаси (конунийлик) жуда хам зид вокелик булиб, гумонланаётган аёлнинг Конституциявий хукук ва эркинликлари поймол этилиб, ЖПКнинг 18-моддаси 1-кисми (Фукароларнинг хукук ва эркинликларини мухофаза килиш)да эътироф этилган талаблар прокуратуранинг катта терговчиси Ш. Фозилов томонидан умуман бажарилмаган.

Узбекистон Республикаси ЖПКнинг 15-моддасида (жиноят ишини кузгатишнинг мукаррарлиги) «прокурор, терговчи жиноят аломатлари топилган хар бир холда, уз ваколатлари доирасида жиноят ишини кузгатишлари, жиноий ходисани, жиноят содир этишда айбдор булган шахсларни аниклаш ва уларни жазолаш учун конунда назарда тутилган барча чораларни куришлари шарт» – деб ёзиб куйилган. Демак, шафкатсизликнинг бир шакли булган кулокка уриб, тан жарохати етказиш билан ифодаланган кийнокка солиш 15-моддадаги «барча чоралар»дан умуман мустасно булиши шарт. Агар хакикатдан хам шу холат И. Сапаева билан кечганини, суд-тиббий экспертизаси аниклаб берса, у холда жисмоний зурлик ишлатган шахс(лар)га нисбатан Узбекистон Республикаси ЖК нинг 110-моддаси (Кийнаш) ва килмишни огирлаштирадиган бошка моддалар 104-моддаси(баданга огир шикаст етказиш) билан жавобгарликнинг мукаррарлиги вужудга келиши мумкин.

Урганч шахар прокуратурасининг катта терговчиси Ш. Фозилов кук дастали ошхона пичогини жиноят куроли дея караётган булсада, мазкур пичокнинг дастасидан Инобат Сапаеванинг бармок излари суртмаси олинганми ёки йукми? –деган уринли саволга терговчи сифатида у виждонан жавоб бериши шарт булиб хисобланади.

Узбекистон Республикаси ЖПК нинг 132-моддаси (Курсатувларни ходиса содир булган жойда текшириш учун асослар) 1-кисмида «….терговчи,….гумон килинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, гувохлар хамда жабрланувчиларнинг курсатувларини текширилаётган ходиса содир булган жойда холатларни кайта тиклаш йули билан текшириб куришга хаклидирлар» -деб курсатилган. Мазкур модданинг 4-кисмида эса «Гумон килинувчи, айбланувчи ёки судланувчини нгу курсатувларини ходиса содир булган жойда текшириш натижалари, бу шахсларнинг муайян ходисалар хакида билганлари факат уларнинг жиноят содир этишга дахлдорлигидан дарак берсагина, далил кучига эга булади» -деб курсатилган. Шундай булсада Урганч шахар прокуратурасининг катта терговчиси Ш.Н. Фозилов шу йуналишдаги зарурий процессуал харакатни амалга оширмаган.

Инобат Сапаева шу кунгача узини айбдор деб хисобламаяпти ва бундай айбловлар билан уни коралашга етарли далиллар хам тупланмаган хамда дастлабки тергов томонидан исботланмаган хам.

Юзага келган танглик холати узи кандай килиб тугилди ва пишиб етилди экан?

      Ота –бобомизнинг бизгача етиб келган наклида «Холвони хоким ейди, калтакни етим ейди» деб, янгровчи угит бор. Хакикатдан хам охирги 5 йилликда Узбекистонда турли вилоят, шахар ва туманларда Хоким булиб ишлаб, жиноий жавобгарликга тортилганлар статистикасига назар ташласак, бир канча аянчли ракамлар билан юзма-юз буламиз. Русларда «интерес»,- дейилган узбекларда эса «манфаат ва нафс» деб, ном олгувчи бу хусусиятлар юкорида тилга олинган жиноятни келиб чикишига туртки булгани аник-равшанлиги билан алохида ахамият касб этади. Урганч шахар Амир Темур номли истирохат боги худудида жойлашган (эски кайикчалар тухташ жойи)умумий ер майдони 1880,31 квадрат метр, 8та хона, маъмурий бино умумий майдони 69.15 квадрат метр, омборхона биносининг умумий майдони 55.04 квадрат метр, ёрдамчи бинонинг умумий майдони 40.02 квадрат метр булган нотурар жой Урганч шахар хокими лавозимида ишлаган Ж. Утамовнинг 21.08.2003 йилдаги 1382-сонли карори билан хозирги кунда мархум булган Сабуров Юсуфбой эгалигида (тегишли) экани белгиланган, нотурар жойлар шу киши номида булгани руйхатга олинган ва давлат ер дафтарига кирим килинган. 2004 йилнинг 8 март куни Сабуров Юсуфбой ака вафот этган. 2005 йилнинг 15 ноябр куни ушбу нотурар жой биносининг ½ кисмига мархум Юсуфбой аканинг турмуш уртоги Сабурова Солия опага ва унинг фарзандлари булган Сабуров Уткирбек, Сабуров Алишер, Сабуров Бахрамларга конун буйича меросга булган хукук тугрисида давлат нотариал идораси томонидан гувохнома берилган. Аммо мазкур гувохномани берилишида бир ота ва онадан тугилган, яъни Сабуров Юсуфбой ва Сабурова Солияларнинг бошка фарзандлари Назарова Замира Юсупбоевна, Атаниёзова Дилором Юсупбоевна ва Сабурова Мухаббатлар нотариус томонидан чакирилмагани боисидан, Назарова Замира Юсупбоевна фукаролик ишлари буйича Урганч туманлараро судига мурожаат килган ва унинг даъво аризаси суд томонидан тулик каноатлантирилган, натижада эса суднинг 2010 йил 09 сентябр кунги хал килув карорига кура 2005 йил 15 ноябрдаги Урганч шахар, давлат нотариал идораси томонидан реестрга 1-1639-ракам билан кайд килинган 2004 йил 04 октябрдаги №139-сонли мерос ишига кушимча мулк хукуки тугрисидаги гувохнома, 2006 йил 12 октябрдаги Урганч шахар давлат нотариал идораси томонидан реестрга 1-2539- ракам билан кайд килинган бинодаги хиссаларни хадя шартномаси, 2007 йил 11 декабрдаги «нотурар жой биносини хадя шартномаси» хакикий эмас деб, топилган. Натижада нотурар жой бинолари хужжатли эгасиз булиб колган. Уз ака-укалари билан жой талашган ганим опа-сингиллар жанжаллари натижасида, отадан меросли булган мулкнинг бир кисми бино Сабурова Мухаббат Юсуфбоевна томонидан узбошимчалик билан эгаллаб олинган булиб, жанжаллардан хабари булган Урганч шахар Хокими жаноб – И. Якубов «отни вактида камчиклаб» уз ваколатига кирмайдиган харакатни, яъни Хоразм вилоят хокими томонидан бажарилиши лозим булган харакатга кул уриб, узидан аввал хоким булиб ишлаган Ж. Утамовнинг юкорида курсатилган 1880,31 квадрат метрлик ер майдонидаги бино ва иншоотларни Сабуров Юсуфбойга тегишли эканлигини белгилаш, уларни руйхатга олиш ва давлат ер дафтарига киритиш хакидаги карори кисмини узининг 30.11.2011 йилдаги 1771-к-сонли карори билан бекор килиб юборган.

Шу бахонаи важ карсон юкорида мерос талашганларни танг ахволга солиб куйган. Пировардида, Сабуровлар оиласидан хеч ким 2012 йил 24 феврал кунги ФИБ Урганч туманлараро судининг даъвогар Урганч шахар хокимлигининг жавобгар Сабурова Мухаббат Юсупбаевнага нисбатан «давлат тасарруфида булган бинодан мажбурий тартибда чикариш хакида»ги фукаролик иши буйича суд карори кабул килингунга кадар мерос мулкини кабул килиб, олиш хукукидан фойдаланмаган. Вахолангки, Узбекистон Республикасида амалда булган Фукаролик Кодексининг 1135-моддаси бу холатни истисно этмайди. Шу сабабли, 2012 йилнинг 26 июль куни 312- сонли мерос иши буйича реестр раками 1-3596 билан кайд этилиб Урганч шахри 6-сонли давлат нотариал идорасининг нотариуси С. Садыков 2004 йил 08 март куни вафот этган Сабуров Юсуфбойнинг мол-мулкига конун буйича унинг меросхури мархумнинг угли Сабуров Алишер Юсуфбаевични конун буйича меросхур эканини тасдиклаб, Сабуров Юсуфбой акага хаётлигида тегишлик булган Урганч шахар Амир Темур номли маданият ва истирохат боги худудида жойлашган Ёшлар кули (эски кайикчалар тухташ жойи)умумий ер майдони 1880,31 квадрат метрлик ер майдонидаги нотурар жой бино ва иншоотларидан 1323.69 квадрат метрли ер майдонида жойлашган ер, бино ва иншоотлардан иборат деб, курсатилган конун буйича меросга булган хукук тугрисидаги гувохномани расмийлаштириб берган.

«Накди асал насияси касал» деб, доно халкимиз бежиз гапирмайди, мерос мулкини вактида кабул килиб ололмаган Сабуровлар оиласи аъзолари назоратидан куплар ололмаган ер майдонларига эгалик килиш хоким тура И. Якубовга осонликча таслим булди, чунки у хокимият шамширини ишлатган холда, суд махкамаси билан тил бириктириб ер майдонларини тортиб олгани боисидан, у узига тирикчилик килиш учун янги «кисса» очгандек куринади, шу киссага хисса ташлайдиганлар хам талайгина булганини хисобга олган холда, у Сабуровларнинг узига кайта сотишдан улкан фойда олиш мумкинлигини узининг онги ва акл-идроки билан ажойиб тухтамга келган куринади. Хакикатдан хам вокелик шундай кечиб, Сабуровлар оиласи сафидан отилиб чиккан Мухаббат Сабуровага хам Алишер Сабуровга нисбатан анча илгорлаб кетишига кенг имкониятлар вужудга келди. Чунки, Мухаббат Сабурова якка тартибдаги тадбиркорчилик субъектини ташкил этиб, Урганч шахар хокимининг мурруватига сазовор булиб, 2012 йилнинг 14 май кунги №650 к сонли Урганч шахар хокими И. Якубовнинг «Урганч шахар «Ёшлар кули» дам олиш маскани худудидан тасдикланган бош лойиха асосида вактинчалик фойдаланиш ва фойдаланиш муддатини узайтириш хукуклари билан аттракционларни урнатишга рухсат бериш хамда лойиха буйича 1 ва 2 типдаги «Пирс»лар ва кафе, куткарув станцияси, тиббий пунктдан иборат комплекс куришга ижарага ер майдони ажратиб бериш тугрисида»ги карори асосида 10 йил муддатга ижарага 1300 кв.м.лик ер майдонини кулга киритишга муваффак булган.

Алишер Юсуфбаевич Сабуров эса, кулида булган нотариус томонидан тасдикланган яъни 2012 йилнинг 26 июль куни 312- сонли мерос иши буйича реестр раками 1-3596 билан кайд этилиб Урганч шахри 6-сонли давлат нотариал идорасининг нотариуси С. Садыков тарафидан тасдикланган конун буйича меросга булган хукук тугрисидаги гувохномани Хоразм вилояти Урганч шахар хужалик хисобидаги Ер тузиш ва кучмас мулк кадастри хизматида давлат руйхатидан утказишни кузлаб юрган паллада, унинг мерос мулки атрофига куриклаш учун занжирбанд килинган, зотдорлигини кайд этувчи гувохнома (паспорт)га эга булган зотдор итлари номаълум шахслар томонидан атайлаб захарлаб улдириб кетилган фотосуратлар хам мавжуд. Бу холат оккупация килишдек жараёндан дарак беради. Шундан сунг, 2012 йилнинг 07 август куни аввалдан тил бириктириб олгандек, Суд ижро департаментининг Урганч шахар булими ходимлари, хокимият шамшири булиб хисобланган хокимга буй сунувчи ички ишлар идораси ходимларидан 50 тадан зиёд мансабдор шахслари, шулар ичида ут учирувчилар махсус отряди аъзолари 2012 йил 24 феврал кунги ФИБ Урганч туманлараро судининг даъвогар Урганч шахар хокимлигининг жавобгар Сабурова Мухаббат Юсупбаевнага нисбатан «давлат тасарруфида булган бинодан мажбурий тартибда чикариш хакида»ги фукаролик иши буйича суд карорини ижро этишлик максадида, Урганч шахар «Ёшлар кули» дам олиш маскани худудидаги хужжатлар буйича мархум Юсуфбой Сабуров эгалигидаги 1880,31 квадрат метрлик ер майдонидаги нотурар жой бино ва иншоотларидан Сабурова Мухаббат Юсуфбоевнани чикаришни ижро этишликга келишганларини эълон килишади. Вокеа жойига Сабуровлар оиласи хотин-кизлари ва Сабуров Алишер хамда унинг рафикаси айни вактда камокда сакланаётган Сапаева Инобат Халмуратовна хам келган. Суд ижрочилари Сабурова Мухаббатни масаласи буйича кела туришиб, нимагадир Сабуров Алишерга мерос булган бино ва иншоотларни бузишга киришиб кетишади, шунда у ва унинг рафикаси Сапаева Инобат суд ижрочиларига кулларида нотариус тасдиклаб берган гувохномага асосан, 1323.69 квадрат метрли ер майдонида жойлашган ер, бино ва иншоотлардан иборат деб курсатилган конун буйича меросга булган хукук тугрисидаги гувохнома мавжудлигини хар канча курсатиб суд ижрочилари томонидан содир этилаётган бедодликларга чек куйишга уринишмасин, суд ижрочилари узларининг асосий суд ажримига кура бажаришлари лозим булган ваколатлари доирасидан четга чикишиб, Урганч шахар «Ёшлар кули» истирохат кули худудидаги биноларни олиб куйиш ва бузиб ташлаш максадидаги бедодликларини давом эттиришиб, Суд ижрочилари департаментининг ходимлари харакатларини тухтатишга уринган Сабуровлар оила аъзоларини кувиб солиш максадидаги бедодликларга осонликча эришишларида мададга келган ички ишлар идораси ходимлари сирасига кирувчи ут учирувчилар махсус отряди аъзоларига буйрук беришлари натижасида, ут учирувчилар махсус отряди аъзолари йигилган Сабуровларни шахар прокурори ёки ички ишлар бошкармаси рахбарларининг тегишли санкциясисиз, намойишчиларни хайдаш учун мулжалланган техникаларидаги ут учиришга мулжалланган водометлардан кучли жисмоний таъсир етказувчи катта напордаги сув билан очикдан очик савалашга утишади. Бу хам кийнокка солишнинг янги уйлаб топилган шакли эмасми? Видеолавхалар хар иккала тарафда хам мавжуд. (суд ижрочилари томонидан видео тасвирга олишни Суд ижрочилари булими ва ички ишлар идораси ходимлари хамкорликда ташкиллаштиришган, Сабуровлар эса, бу жараённи кулларидаги уяли алока воситаларига тасвирга туширишган).

Сапаева Инобат Халмуратовна водометлардан сабабсиз отилган кучли сув напорларидан озор чекаётган кайнонаси Сабурова Солия ая ва шу уринда узинининг хам жонидан утиб кетгани боисидан, иморат ичидан кулига ошхона пичогини олиб чикиб, водометлар таъсирига чидай олмай, водомет шлангларини кесишга уринади, шунда уни тухтатиш максадида унга ички ишлар ходимлари ташланишади натижада Урганч шахар ИИБ ХООБ МТП профилактика инспектори Ш. С. Жуманиёзов шу олишув вактида тан жарохати олган булса керак, деган тахминдамиз.

Жиноят кодексининг 97-моддасига каратилган шархини яхшилаб тахлил килсак, уз хизмат бурчини конуний бажараётганлиги туфайли содир этилган котиллик(суикасд) ЖКнинг 97-моддаси, 2-кисми, «г» банди буйича квалификация килинади. Хизмат бурчини бажараётган шахснинг хатти-харакати конуний булмаса ва айбдор муайян жавоб харакати курсатиб, уни улдирган(улдиришга суикасд килган) булса, унга ЖКнинг 97-моддаси, 2-кисми, «г» бандида кузда тутилган белгини айб сифатида куйиб булмайди.

Фукаролик бурчини бажариш деганда, хар кандай кишининг Узбекистон Республикаси Конституциясида ёки бошка конунларда белгилаб куйилган хукук ва мажбуриятларини амалга оширишига хам, бошка ижтимоий фойдали фаолиятни амалга оширишига хам йуналтирилган ижтимоий фойдали ва хукукий фаолиятини тушуниш лозим. Прокурор ва ички ишлар идораси рахбарларининг тегишли санкциясисиз кишиларни намойишчиларни савалагандек водометлар билан саваланишлари кандай килиб ижтимоий фойдали ва хукукий фаолиятни амалга оширганликга тенг келсин? Ахир бу холат хакикий бедодлик ва шармандаликку!

      Касддан одам улдириш жинояти хам тугри, хам эгри касд билан содир этилиши мумкин. Касддан одам улдириш жиноятини содир этаётганда айбдор жабрланувчини хаётдан махрум этиш касди билан харакат килади, килмишнинг ижтимоий хавфли окибатларига кузи етади, улим юз беришини истайди (тугри касд) ёки бунга онгли равишда йул куйиб беради (эгри касд).

      Сапаева Инобат Халмуратовна 53 нафар ички ишлар идорасидан келган ходимлар орасидан келиб-келиб Урганч шахар ИИБ ХООБ МТП профилактика инспектори Ш. С. Жуманиёзовни улимини юз беришини исташи ёки бунга онгли равишда йул куйиб берганига умуман ишониш кийин. Чунки, И. Сапаева жабрланувчи Ш.С. Жуманиёзовни вокеа содир булган вактдан аввал танимаган у водомет шлангасини кесиш максадида ошхона пичогини олиб чиккан. Унга нисбатан ижтимоий фойдасиз ва гайрихукукий муносабатда булиб унга ташланган бир гурух ички ишлар ходимлари орасида хам жабрланувчи хам катнашгани сир булмаса керак.

Сапаева Инобатнинг харакатида унга айб тарикасида илгари сурилаётган Узбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси, 2-кисми, «г» бандида эътироф этилган ва 219-модданинг 2-кисмида эътироф этилган жиноятлар аломатлари мутлако мавжуд эмас. Унинг харакатларидан безориликнинг иси келиб турибди. Чунки, ЖКнинг 277-модда (безорилик) 2-кисмининг «в» бандида «совук курол ёки кишининг соглиги учун амалда шикаст етказиш мумкин булган нарсаларни (курол сифатида) намойиш килиб, уларни куллаш билан куркитиб ёхуд куллаб содир этилган булса» дейилган мазкур модданинг 3-кисми «г» бандида эса «жамоат тартибини саклаш вазифасини бажариб турган хокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик харакатларининг олдини олиш чорасини курган бошка фукароларга каршилик курсатиб содир этилган булса» – деб ёзилган.

Юкорида баён килинганларга асосан, Узбекистон Республикаси ЖПКнинг 49,53-моддалари талабларидан келиб чикиб, Сиздан мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи Инобат Сапаевага нисбатан кузгатилган жиноят иши тергов харакатларига процессуал ва конуний нормалар талаблари доирасида ёндашувни таъминлашингизни, икки нафар вояга етмаган фарзандини тарбиялашга молик шу аёлнинг такдирига аралашиб конуний ёрдам беришингизни сураймиз.

Хурмат ва изтироб билан,
Азият чеккан
Сабуровлар оиласидан деб билгайсизлар