O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ойдин Солиҳнинг «Ҳақиқий тиббиёт» китоби рус тилида нашр қилинди

Ойдин Солиҳнинг «Ҳақиқий тиббиёт» китоби рус тилида нашр қилинди
28 views
26 March 2017 - 14:54

Ойдин Солиҳнинг “Ҳақиқий тиббиёт” китоби Бишкек шаҳрида рус тилида нашр қилинди. Китоб “Из-босма” нашриёти томонидан чоп этилди.

Китоб муаллифи Ойдин Солиҳ (1943-2014), биолог олим, юқори малакали доктор сифатида, касалликни даволашнинг унитилган самарали усуллари асосида инсониятга тиббий ва табиий воситалардан фойдаланиш орқали, тўғри ҳаёт тарзи ва юксак руҳий тамойилларга риоя қилган ҳолда, касалликлардан огоҳлантириш, олдини олиш ва уни даволаш усулларини таклиф қилди.

“Ҳақиқий тиббиёт” китоби қисқа вақт ичида бестселлер даражасига эришди, дунёнинг бошқа тилларига таржима қилиниб, қайта-қайта нашр қилинмоқда. Миннатдор ўқувчилар муаллифнинг даволаш илмига қўшган ҳиссасини бир неча минг йиллар аввал яшаб ўтган машҳур Ўрта Шарқ табиби хизматларига тенглаштириб, уни “замонавий дунё Луқмон Ҳакими” деб аташди.

Ҳозирда ушбу китобда баён қилинган метод ва усуллар асосида, минглаб кишилар ўз касалликларига шифо топаётган ва кўнгилли тарзда бошқаларга ҳам касалликлардан қутилиб, жисмоний ва руҳий саломатликка эришишга ёрдам бераётган саломатлик марказлари ташкил қилинмоқда.

Китоб рус тилида илк бор нашр этилди.

Китобни сотиб олиш учун қуйидаги телефон рақамидан маълумот олишингиз мумкин:

+996 556 996 876

E-mail: istvrach@gmail.com