Инсон наслининг суръат-ла тугаб бораётганидан дунё жамоатчилигининг катта бир қисми гўёки хабарсиз.
Аввало, бу феноменнинг энг яққол кўринган икки белгисини кўрсатайлик, булар:
1.Бепуштлик катта тезлик билан ёйилаётгани ва бу тотал жараённинг сабаби ҳалигача расман тасбит этилмагани бўлса,
2.Ғарб ўлкаларида кузатилиб, нормал ҳисобланган, айни жинсга мансуб кишиларнинг жинсий муносабатлари энди Шарқ ўлкаларида ҳам нормал қабул қилина бошлаганидир.
Бу икки жараён инсон зотининг табиий кўпайиш йўлларини беркитиб, ҳеч бир босқичи табиий бўлмаган, сунъий инсон яратиш услубига эҳтиёж туғдирмоқда.
Оммавий Ахборот Воситаларининг бу мавзуга ёндошуви – масаланинг жиддиятини ва унинг асл сабабларини пардалашга, ўртишга йўналтирилган.
Медиа дунё нуфузининг қисирлашувини табиий бир жараён эканини уқтиришга ғайрат кўрсатмоқда. Келажaкда ҳар бир киши “пробирка бола” дунёга келтиришга мажбур бўлажагини зеҳнларга қуйиб бормоқда.
Генетика илми, яъни пайғамбарлар илми билан вужуднинг кимёвий бирикмасини, унинг таркибини тасбит этмоқ мумкиндир. Қисирлик ташҳиси қўйилганларга бу илм дарчасидан боқилса, мия ва ирсий органлар тўқималарида тиғиз бир шаклда аспартам, фталат ва диоксин (осторгенсимон моддалар) бирикмалари кўринмоқдадир.
Қисирлик билан параллел равишда, тироид ва буйракусти бези гормонларининг мувозанати бузилишини, руҳий ва психиологик хасталикларни ҳам ёйғинлаштирмоқда.
Бу хасталиклардан шикоят этган 300дан ортиқ кишидан озиқ-овқат саноати, кир ювиш моддалари, баданпарвариши махсулотлари (парфюм, атир-упа)нинг қўлланилиши ҳақда бир анкета тўлдирилиши исталди. Генетик илми нуқтаи назаридан боқилганида, шикоятчилардан ҳаммасининг мия ва жинсий органлари тўқимларида аспартам, фталат ва диоксиннинг қалин бир қатламига дуч келинди.
Авваллари бундай қатламлар баданпарвариш моддалари (парфюм, шампун, крем ва ҳоказо) ва, хусусан, детержан қўлланган аёлларда кузатиларди.
Сўнгги 3-4 йилдан буён бу ҳолат парфюм ва бошқа баданга суртиладиган хушбуй моддалар қўлланган эркакларда ҳам кўрина бошлади. Яна сўнгги йиларда аспартам, фталат ва диоксин билан бир қаторда ТИТАНИУМ ДИОКСИТ ҳам пайдо бўлди. Ҳатто титаниум диоксит олд планга чиқиб, 3 ёшдан катта болаларнинг ҳам мия ва жинсий органларига нуқс эта бошлаганини кўра бошладик.
Бизга кўра, титаниум диоксит бирикмаларининг кўзга кўринадиган ҳолга келиши, G3 технологияси билан боғлиқдир. Авваллари титаниум диоксит мия ва жинсий органларда бу қадар зич кузатилмаганди, уни бу органларга G3 жалб этди.
Бу вазиятда аспартам, фталатлар ва диоксин каби моддалар бирикмалари бир-бири билан қандай реакцияга киришажагини ҳеч ким олдиндан билмайди. Бу тасбит этилганда эса, кеч бўлади, албатта.
Тажрибамизга кўра, қисирлик сабабларининг энг муҳими – синтетик атирлар ва юқорида тилга олинган қўшимча моддалардир.
Узоқ йиллардан бери инсонлар билан баҳам кўрганимиз бу тажриба, эндиликда илм оламида ҳам тадқиқотлар ёрдамида тасбит этила бошлади.
АТИРЛАР (ҲИДЛАР)
Ҳидларнинг инсон руҳи, кимёси ва туйғуларига қандай таъсир қилиши маълум бўлганида, атир (ҳидлар) тиббий мақсадларда ва диний маросимларда қўлланила бошлади.
1867 йилда Францияда мустақил косметик бозор пайдо бўлишидан сўнгра, атир (ҳидлар)ни қўлланиш миқёси яна-да кенгайди. Франция “Атир маркази”га айланди. У ерда 1868 йилда илк синтетик атир ишлаб чиқарилди. Ва косметик бозор кенгайган сари, табиий атир ўрнини синтетик атир ишғол эта бошлади.
Сўнгги йилларда ўтказилган тадқиқотларда синтетик атирларнинг инсоннинг жисмоний ва руҳий оламига нақадар катта зарар бераётгани тасбит этила бошлади.
Оврупо ва Америкада атирларнинг назоратсиз қўлланилишига қарши жамоатчилик савиясида қатор тадбирлар олинмоқда.
Экологлар атирлардан ҳимояланмоқ учун сигара чекилмаган бўлгалар каби парфюмсиз бўлгалар ташкил қилиш (frаgrance free rooms) учун ғайрат қилмоқдалар. Улар мактабларда, иш жойларида ва усти ёпиқ жойларда парфюм ва атир қўлланилишини таъқиқлашни талаб этмоқдалар.
Атирлардаги зарарлар фош бўлгандан сўнг, бозорга “органик” ва “табиий” косметик махсулотлар бозорга суқула бошлади.
Бу махсулотлар тадқиқ этилганда, уларнинг ичида фақат 1%гина табиий услубда олинган гул ёғи “тамоман табиий” тамғаси билан бозорга чиқарилгани маълум бўлди.
Атирлар икки гуруҳдир: Кимёвий атир ва феромонлар.
Инсонларнинг вужудида табиий ҳолда мавжуд бўлган кимёвий моддалар, уларнинг ижтимоий ҳатти-ҳаракатларни белгилайдиган кучга эга. Протеинларни ташкил этган 20та аминокислотадан 3таси, фенилаланин, триптофан, тирозин – ароматиктир; ДНК ва РНК даги нуклеотитлер (аденин, тимин, гуанин, урасил) – ҳаммаси ароматик моддалардир.
Бу ароматик моддаларга тақлидан ишлаб чиқарилган 35 миллион тоннага яқин ароматик моддалар нефть рафинацияси ва ёки кўмир катронидан олинади.
Сўнгги йилларда ароматик моддалар, айниқса, аминокислоталар ишлаб чиқаришида ген технологияси ва рекомбинат ДНК услублари қўлланилмоқда. Парфюм, детaржeн, ҳашорат ўлдирувчи, буёқ, ёпиштирувчи, учоқ ва автомобил ёнилғиси, пластик ва нейлон ишлаб чиқаришда қўлланиладиган нефть ва кўмир махсулотлари айни пайтда вужуд кимёсини ҳароб қилувчи психотропик моддалардир.
Буларнинг аксарияти мутаген, токсик ва кансеро(рак)гендир.
Бу ароматик-кимёвий интоксикацияда кишида ўринсиз жўшқинлик, эйфория, галлюцинация, бош айланиши, депрессия, бош оғриғи, вертиго, юракда ритм бузуқлиги, кучли қон босими, эпилепсиясимон ҳуружлар, ҳаракатларда секинлашиш, карахтлик, қулоқ шанғиллаши, кўз хираланиши, терида кўкариш каби белгилар пайдо бўлади.
Парфюмлар таркибидаги кимёвий-ароматик моддалар, фталатлар ва синтетик мушк тахминан 95% ни ташкил этади.
ФЕРОМОНЛАР
Феромонлар – микроорганизмлар, монтор (замбуруғ), ўсимлик, ҳашоратлар, ҳайвон ва одамгача – бутун жонзодларда бир-бирига нисбатан қўрқув, ҳукронлик, жинсийлик ва бошқа ижтимоий ҳатти-ҳаракатни белгилайдиган моддалардир.
Феромонлар 2 гуруҳдир:
Биринчиси, вужуднинг исиши билан буғланиб, партикуляр ҳолда тарқайдиган ёғсимон кимёвий ҳидлардир.Булар ҳатти-ҳаракат ўзгаришига олиб борадиган сигнал-феромонлардир.
Иккинчиси – ўпишганда ва тери воситасида ўтадиган жинсий гормонларнинг ишлаб чиқарилишини орттирган протеин шаклидаги ҳидсиз феромонлар.
Феромонлар қўлтиқ ости, қосиқлар, аёл кўкраги учлари, бурун тешиклари орасидаги тери, устки лабда, теридаги қил остларида; сўлак, бурун, сийдик, ахлат ва вагинал суюқликларда мавжуддир.
Феромонлар ижтимоий ҳатти-ҳаракатларни, жинсий гормонларни, ҳомилаликни, расидалик ва ёки қариликни назорат этади. Эр-хотин ўртасидаги уйғунликни таъминлайди. Бир неча гормонни фаоллаштириб, метаболизмани кучайтириши мумкин.
Бирор бир туйғу энг юксак чўққига чиққанида ёки ўлим онида, ўлимдан бир оз сўнгра феромонлар ҳам ўзларининг энг юқори чўққисига чиқади.
Ҳидларнинг нафас орқали кириши бурун ичида жойлашган “vomeronazal organ” воситасида амалга ошади ёки тери воситасида эмилади ва ҳужайраларга киради.
Ҳид – мия тарафида назорат қилинмасдан, тўғридан-тўғри вуждудаги зарур манзилга етиб борадиган ягона сезги (модда). Ҳиддан бошқа бутун сезгилар мияга келиб, у ердан тарқатиш маркази орқали вужудга тарқалади.
Табиий ҳидларнинг инсон руҳига ижобий таъсири ҳақида анча-мунча тадқиқот бор. Табиий ҳидларнинг хотирани кучайтирувчи, оғриқни тўхтатувчи, ором олдирувчи, бахтиёрлик ҳисси уйғотувчи хоссалари бор. Аммо синтетик ҳидлар хотирани заифлатувчи, ғамгинлик туйғуларини, депрессияни кучайтирувчи нейротоксик кимёвий моддаларга эга. Улар астма, синузит каби аллергияларга, буйрак, юрак, жигар, ўпка ва иммун системасини ҳароб қилишга, ҳомиланинг тушишига, простата ва кўкрак ракига, диабет, гипертироид ва ёки гипотироид касалликларига; жинсий органларнинг анормал етишувига, жинсий гормонларнинг бузуқлиги ва бу сабабли гомосексуализмга сабаб бўлмоқдадир.
Кўпчилик хушбуй ҳидларнинг асрлар аввал олингани каби гул ва чечаклардан олинган ва шунга яраша табиий ва зарарсиз деб ўйлайди. Ҳолбуки, бугун парфюм ишлаб чиқаришда синтетик протеинлар қўлланмоқда, 95 % хом нефтдан қилинмоқда. Ичидаги кимёвий моддаларнинг аксарияти мутагендир, токсик ва кансароген (рак) психотропик моддалардир. Шунингдек, бу моддалар табиий атирдан 200-2000 марта қувватлидир. Табиий атир (ҳид) қисқа вақт ичида таъсирини йўқотади, аммо сунъий (синтетик) парфюм-атирлар йилларча йўқолмайди, фақат 260 даража иссиқликдагина йўқолиши мумкин.
“Greenpeace“нинг 2005 йил қилган бир тадқиқотида тасбит этилган “фталат эстерлар ва синтетик мушк” парфюм ичидаги кимёвий заҳарлардан фақат иккитасигина холос. Энг кўп қўлланилган 25 атир (парфюм)ни тадқиқ этиб, улар атрофга 17 тур заҳар сочгани ҳам аниқланди. Булар ичида парфюмлар, алкоголсиз эсссенциялар, спрейлар, автомобилга сепиладиган атирлар, детержанлар, юмшатувчилар, лосьонлар, баданга суриладиган хушбўйликлар, шампунлар ва ҳоказо бор эди. Булардан синтетик остроген ва андрогенлар (синтетик мушк) – қисирликка, кўкрак ракига сабаб бўлса, фталатлар – манийнинг бузилишига олиб келмоқда.
Баданга сурилган парфюм ва лосьон каби хушбуй моддалар 30 дақиқа ичида баданга сингиб, вужуд тўқималарига киради ва органларга етиб боради, она сутига аралашади. Шу сабабли кўпгина чақалоқлар ўз оналарини эма олмаяптилар.
Бу заҳарли кимёвий моддалар атир(парфюм) қўлланган ҳар кишининг идрорида (сийдигида) тасбит этилмоқда. Яна-да қўрқинчлиси, дунёга келган 10 чақалоқдан 7 тасининг идрорида айни кимёвий моддалар топилмоқда.
Ҳидлар (атирлар) она қорнидаги боланинг жинсий ривожланишига ҳам зарар беради; қиз болаларнинг вагина торлиги, эркак боланинг пенис ва мояк безларининг ўсмай қолишига сабаб бўлмоқда.
Кийимга сепилган парфюмларда ва ёки ҳидли детержанларда тақлика яна-да катта, чунки улардаги ҳидни йўқотиш амри маҳолдир. Парфюмлардаги остроген каби моддалар – эркакларда, детaржан ва баданга суриладиган ҳид-кремлардаги тестесторонсимон моддалар – аёлларда гипоталамусда феромон таъсирини уйғотгани учун бу моддаларга боқимандалик пайдо бўлиб, эркакнинг аёлга, аёлнинг эса эркакка жинсий лоқайдлигини туғдирмоқда. Табиий атирлар вужуддаги гормон ва руҳ мувозанатига иммун системаси назоратидагина таъсир қила олади. (Маълумки, дунёда энг машҳур атирлар Страсбургда ишлаб чиқарилади).
Синтетик атирлар эса табиийларидан 200 марта кучли бўлгани учун, уларнинг таъсири иммун системасини топтаб ўтиб, протеин ва энергия ишлаб чиқариш жараёнини, руҳ ва зеҳн фаолиятини, ҳатти-ҳаракат бошқарувини тамоман ишғол этади.
Бугун ҳидларнинг нейрологик хусусиятидан иш жойида меҳнат унумдорлигини юксалтириш, маркетларда сотишни орттириш учун, стресли давраларда инсонларда ҳузурга эриштириш учун фойдаланишга уринмоқдалар. Яна-да олдинга кетиб, бу услуб ила инсон ҳатти-ҳаракатларини бошқаришга, зеҳний фаолиятларни назорат остида тутишга уринмоқдалар.
Олмониялик ёзувчи Патрик Сускинднинг “Das Parfum” деб аталган романида парфюмларнинг таркиби, уларнинг ишлаб чиқарилиши, зеҳнга ва руҳга таъсири ҳақда батафсил ҳикоя қилинади. Ҳатто бу роман асосида “Parfumе” номли фильм ҳам ишланди. Фильм қаҳрамони бир қотил. Бу кимса баданида ҳид бўлмаган, кўримсиз, ҳатто итлар (уларнинг ҳид олиш қобилияти кучли бўлади) ҳам эътибор қилмайдиган бир махлуқ.
Аммо Қотилнинг мудҳиш бир ҳид олиш истеъдоди бор. Фильмнинг сўнгги саҳналари ниҳоятда маънодор: Қотилнинг бошини кундага қўйишдан олдин, унинг сўнгги истагини сўраганларида, у қўлидаги атир шишасининг қопқоғини очишни истайди. Бу кичик атир шишасида қотил ўлдирган хотинларнинг баданидан олинган феромон қоришими (ҳидлар) бор эди. Шишанинг қопқоғи очилганда, хозиргина қотилнинг ўлимини интизорлик билан кутаётган оломон қотилни бир фаришта, бир тангри каби қабул эта бошлайди.
Пайғамбаримиз(с.а.в) “Дажжолнинг манглайида “кофир” деган ёзув бўлади, ўқишни билган ва билмаган ҳам буни ўқийди. Шунга қарамай ҳар ким унга “Роббим” деяжакдир“, дея башорат қилган эди.
Қотил қўлидаги шишадан таралган ҳид таъсирини кўрар экан, худди Дажжол каби: бу парфюм билан “Мен дунёда халқларни ўзига тобе қилиб, ҳукуматларни қўлга оламан, Масиҳ эканимни айтаман, истасам, уларнинг ҳаммасини жаҳаннамга юборишим мумкин”, деб ўйлайди. Аммо бунинг ҳали вақти келмаганини у билади… Қотил қўлидаги шиша ичидаги парфюмни устига тўкади ва дор остидан тушиб, оломон орасига юради. Оломон унга ёпишиб, даҳшатли шаҳват билан қучоқлаб-ўпиб… сўнгра ея бошлайдилар! Ва биргина Қотил улкан Оломонга айланиб, дунёда яшашга давом этади.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Нимани еб-ичаётганингизга эътибор қилинг, фарзандларингиз сиз еб-ичганларингиздан хосил бўлади“, деган эди.
Баданимиз ҳиди – руҳимизнинг ҳидидир. Ҳид бўлмаса, демак руҳ ҳам йўқ. Пайғамбаримиз (с.а.в): “Инсон ўлганда, руҳ ҳар бир қил тубидан чиқади“, деган. (Бугун баданидаги тукларни лазер эпиляцияси воситасида йўқ қилиб, руҳга зиён бераётган хонимлар буни бир ўйлаб кўрсин).
Яна ҳадис: “Жинсий яқинлашувдан сўнгра ғусл қилинг (ювининг), токи сув ҳар бир қил тубига тегсин, чунки шаҳват моддаси қилларнинг остидан чиқади“. (Бу ҳолда рекомбинат ДНК махсулоти бўлмиш феромонлар, шампун, суюқ совун ва ҳоказо билан олинган таҳорат ва ғусл нақадар ишончли?)
Баъзи ҳидлар малакларни жазб этиб, хабис (ифлос) руҳларни узоқлаштирса, баъзи ҳидлар хабис (ифлос) руҳларни жазб этиб, малакларни узоқлаштиради. (Масжидлар, турбалар, Қуръон курсларида фаришталарни жазб этадиган табиий атир қўлланилаяптими ёки ҳабис руҳларни чақирадиган синтетик “атирлар”ми? Намозлар сунъий ҳидли жойномозда қилинмаяптими? Аёлларимизнинг бошлари синтетик ҳидли рўмол билан ўртилмаганми? Қўлланаётган тасбиҳингиз Хитойда ишланиб, синтетик атирга ботирилмаганми мабодо? Ғассоллар майитларимизни сунъий ҳидли совун билан ювиб, сунъий мушк сепмаяптими кафанларига?)
Ҳидлар ҳақда 25 ёшлик бир аёлнинг хикоясини келтирмоқчиман. Бадавлат ва гўзал аёл, депрессия ва ҳолсизликдан шикоят қилди. Ғалати бир шаклда тишлари худди қум каби уваланиб, тўкила бошлаганди. Тадқиқимизда аёлнинг детержан ва атирларга нисбатан кучли эҳтироси борлиги маълум бўлди: “Маркетга ўзим бораман. Уйдаги ёрдамчиларимнинг қўлланиши керак бўлган детaржанларни шахсан ўзим ҳидлаб-ҳидлаб танлайман ва танлаб, буни оламиз, дейман”, дея ҳикоясини бошлади аёл.
Мен ундан энг севган детержанингиз қайси? деб сўраганимда, “Мистер Мускул” деб жавоб берди. “Уни шу қадар ёқтираман-ки, уни ичгим келади, аммо ичсам ўлишимни билганим учун, ундан бурним тагига, иягимга ва тилимнинг учига суртаман ва ҳидлаб тўя олмайман!”, деди хотин.
Мен ундан “Эрингизни севасизми?” деб сўрадим. У “Севаман, аммо ёнимга яқинлашишини истамайман”, деди.
Хотиннинг қаттиқ боғланиб қолган нарсаси, аслида, детaржан эмас, балки ундаги ҳидлар – психотропик моддалар, жинсий гормонлар, андрогенлар эди.
Бу ғалати ҳикоянинг турли версияларини бошқа аёлардан ҳам эшитиш мумкин.
Оилаларда ҳузурсизлик манбаи бўлган детaржан ва парфюмга боғликликнинг оқибати фақат эрига жинсий лоқайдлик билан чекланмайди. Бу айни пайтда ахлоқий, руҳий ва ижтимоий муаммодир. Бугун дунёда ҳидлар воситасида нималар амалга оширилаётганини тезроқ билишимиз ва бунга қарши оиламизни, инсон зотини ҳимоя этиш учун тадбир олишимиз лозим.
НАНОКУЛФАТ
1. Титандиоксид (TiO2)
Титандиоксид дунёда энг ёйғин қўлланилган минералдир ва нанотехнологиянинг учта асос моддасидан биридир. Табиий минерал бўлган титаниумдиоксит нанотехник услубда атом шакли ўзгартирилиб, актив бир нанопарча форматига солингандир. Фотон нури остида титаниумдиокситнинг органик моҳияти кимёвий реакция оқибатида парчалана бошлайди. Бу сунъий жараён ўсимликларда яшанган фотосинтезга ўхшайди. Фотосинтез – ўсимликларнинг қуёш нури остида – карбондиоксит ва сувдан органик модданинг хосил бўлишидир. Титандиоксид бунинг тескарини қилади: органик моддаларни парчалаб, уларни карбонодиоксит ва сувга ажратади. Бунинг маъноси шу демакдир: титаниумдиоксит нанопарчалар ҳар қандай бир органик модда, ҳар қандай жонли ҳужайрага тегганида, уларни парчаланишига олиб келадиган кимёвий реакцияни бошлаб юборишга қодир мудҳиш бир хусусиятга эга!
Бугун Титандиоксид озиқ-овқат моддаларида, шакарда, муроббода, сақичда, шакарда, қандда, тузда, карбонатда, сутли ичимликларда, сутда, сут кукунида, пишлоқда, пишлоқ сувида, маргаринда, унда, хамирда, товуқда, гўштда, балиқда, денгиз махсулотларида, сўя махсулотларида, тиббий дориларда, баданпарвариши (крем, атир-упа, парфюм, косметика) махсулотларида, тиш пастасида, детaржанлардa оқартувчи, нам тутувчи, бузилишдан сақловчи, ёки микроб улдирувчи сифатида қўлланилади.
Шунингдек, ҳавони тозалаш учун ва ёки сув омборлари, дарё ва кўлларга – ичимлик суви олиш мақсадида титаниумдиоксит нанопарчалар сепилмоқда.
Бундан ташқари, ўз-ўзини тозалаган ойналар, қоплама материаллари, девор бўёқлари, рўмол, газмол ва кийимлар ҳам нанопарчалар билан ишлаб чиқарилмоқда.
Оғиз, тери ва нафас йўли билан вужудга кирган нанопарчаларнинг организмни тарк этмасдан тўқималарда бирикиб, буйракларга катта зарар бергани тасбит этилди. Бундан ташқари, нанопарчалар жонли хужайраларга ўтганида, ҳужайраларни, айниқса, мия ҳужайраларини вайрон этиб, генларни мутацияга дучор қилишга қодир эканлигини ҳам кўрдик.
Косметикада ва қуёш кремларида кенг қўлланилаётган титаниумдиоксит ва цинко-оксид нанопарчалари нурга хассосдир, қуёш остида қолган терида ДНК ўзгаришларига олиб келиши мумкин. Терида бир яра бўлса, у орқали қон оқимига кирган нанопарчалар мия, юрак, жигар, буйрак, талоқ, суяк илиги ва нерв системига ҳам ўзининг манфий таъсирини ўтказа олади.
Нанопарчaлар ҳужайра ичига кира оладилар, митокондрини ҳароб этиши мумкин, демак, энергия ва протеин ишлаб чиқариш жараёнининг бузилишига, ДНК мутациясига ва ҳужайранинг ўлишига олиб келиши мумкин. Нанопарчаларнинг энг кўп жигарга, кейин талоққа ёйилгани кўрилмоқда.
Сичқонларга берилган карбон нанопарчанинг буйрак ҳужайралари ўлимига сабаб бўлиб, янги ҳужайранинг ўсишига тўсиқ бўлгани тасбит этилгандир. Ҳолбуки, сув тозалаш системларида карбон нанопарчалари кенг қўлланилмоқда ва, демакки, сув билан бизнинг организмимизни ишғол этмоқдадир.
Озиқ-овқат саноатида қўлланилган ранглантирувчи моддаларнинг генотоксик таъсирлари, уларнинг гормонал бузуқликлар ва неврологик хасталикларга олиб келиши исботланган. Титандиоксид (TiO2) дунёда ишлаб чиқарилаётган ранглантирувчи моддаларнинг 70%ни ташкил қилади.
Бугун ҳар бир кишининг ичимлик ва озиқ-овқатда кунига 300 грамм титаниумдиоксит истеъмол қилгани тахмин этилмоқда. Нанотехнология саноати чиқиндилар шаклида атроф-муҳитга ташланганида, тупроқ, сув ва микрофлорага катта зарар беради. Бу, ўз навбатида, шундай муҳитда етишадиган озиқ-овқат сифатини ҳам бузади.
Тадқиқотларга кўра, TiO2 нанопарчалари инсон манийсидаги ҳаракатчанлик ва тиғизликка катта зарар беради, тестестероннинг тушишига сабаб бўлади. Хистопатологик топилмаларда TiО2 нинг маний ғилофида эпителиум қалинлашувига, мояклардаги қон айланишининг бузилишига ва варикозга сабаб бўлаётгани кузатилгандир. Бутун бу тадқиқотлар ҳам, TiО2 нинг жонли организмларга келтириши мумкин бўлган кулфатнинг бутун даҳшатини кўз олдига келтиришимизга камлик қилади, албатта.
TiО2 наноўғит сифатида энди зираотда (қишлоқ-хўжалигида) ҳам қўлланила бошлади. Юқорида эслатилган махсулотлардан узоқ туриб, титаниумдиоксит зарарларидан сақланмоқ эҳтимол мумкиндир, аммо унинг зираотда борлиги, ундан сақланишни имконсиз ҳолга келтириб қўймоқда.
Бугун Америка ва Оврупода полис итларининг тишларига титан қоплама қўйиб, итни компьютер орқали бошқармоқдалар. Миялари компьютер тарафидан бошқарилаётган бу ҳайвонлар худди терминаторлар каби қўрқувсиз махлуқдирлар. Бу нуқтада диққатимизни тортадиган нарса – тиш қопламасининг нега айнан титандан қилинганидир. Чунки титан нанотехнологик компьютерлар ишлаб-чиқаришда қўлланилган асос моддадир. Бу титандан имплант тиш қўйдирган кишилар ҳам компьютер орқали бошқарилиши мумкинми, деган саволни туғдиради. (“Ҳақиқий тиббиёт” китобининг “Зеҳн назорати” бўлимига қаранг)
2. АСПАРТАМ Е-951
Аспартам кенг қўлланилаётган ширинлатувчидир. Бу модда ДНК манипуляцияси, клонлаш, микробиал ферментация услуби билан қўлга киритилади. Шоколад, сақич, кетчуп, соуслар, шакарламалар, дорилар, диетик егулик ва ичимликларда қўлланилади. Озиқ-овқат секторида бошқа номлар остида кўринади, лекин асосан “аспартам”, “фенилаланин” ёки “сурел” номлари остида этикетларда билдирилади. Қоришимларда қўлланилганда, “Aspamiks”, “Aspasvit”, “Svitli”, “Aspartin”, “Evrosvit” номлар остида чиқади.
Аспартамнинг 60%ни фенилаланин ташкил қилади. Фенилаланиннинг сунъийси табиийсидан анча кучли бўлгани учун, уни истеъмол қилган кишида бу моддага руҳан ва жисмонан боқимандалик (бангилик) пайдо бўлади.
Фенилаланиндан олинган гормонлар фикрлаш, ўйлаш жараёнига ҳам таъсир қилади. Шу боис, аспартам бангиси бўлган кишилар шоколад емаса ёки аспартамли ичимлик ичмаса, ишлай олмайдиган даражага келиши мумкин. Жисмоий бангилик, аспартамдаги синтетик фенилаланиннинг метоболизмага дохил бўлиб, панкреас, жигар, тироид бези ва буйракусти безининг гормон ишлаб чиқариш жараёнига қўшилади. Энг муҳим тироид гормонларидан бўлган тирозин билан панкреас гормони бўлган инсулин фенилаланин воситасида ишлаб чиқилади. Фенилаланин тананинг энг муҳим функцияларини назорат қилади. Шу сабабли, синтетик фенилаланин қўлланган киши унга тўла боқиманда бўлиб, бангига айланади. Синтетик фенилаланин иштирок этган бутун жараёнлар организмни таҳриб (ҳароб) этишга хизмат қилади.
Оқибатда, хроник ҳорғинлик, ҳушдан кетиш, пайларда оғриқ, кўз қовоқларида, лабларда, қўлларда, оёқларда шишув, кунгил айниши, бош оғриғи, бош айланиши, семизлик, безовталик, депрессия, тироид ва неврологик хасталиклар, хотирани йўқотиш, спазмлар, эпилептик хуружлар, мияда бузуқликлар, жинсий органларда муаммолар, эшитиш қобилиятининг заифлашуви, жигар ва буйрак патологиялари пайдо бўлиши мумкин.
Аспартамнинг мия ғурраси, склероз, эпилепсия, паркинсон, альцгеймер, зеҳнипастлик ва диабетга сабаб бўлгани ҳам кузатилган. Унинг ҳомилаликка, она қорнидаги эмбрионга катта зарар бергани ҳам маълум.
Аспартам кўпгина ўлкаларда таъқиқлангандир. Бу ўлкаларда қисирлик, туғилишдаги қусурлар, болалардаги зеҳний ва руҳий муаоммолар бирданига озайгани кузатилмоқда. Аммо Туркияда бу модда турли махсулотларда шитоб билан тарқалишда ва кўпайишда давом этмоқда.
Озиқ-овқат, ҳайвон емлари ва ёки даволаш мақсадида йилда 2 млн тонна ишлаб чиқарилган синтетик аминокислоталар ичида миқдори энг катта бўлгани фенилаланин ва глутамик аминокислотадир.
3. БИСФЕНОЛ (Bisphenol-A)
Бисфенол-А диоксин гуруҳига оид энг кўп қўлланилган моддадир. Тайёр (пакетланган) егуликлар, пластмас шиша, детержан, косметик ва баданпарвариш махсулотларида сақловчи (қўриқловчи) ўлароқ қўлланилади. Бисфенол-А тиш пастаси ва таом билан – оғиз орқали, парфюм ва детержанлар билан – нафас орқали қонимизга кирмоқда.
Ҳашорат дорилари, памперслар, ва пластикларда ҳам қўлланилган бу моддалар аёллик гормони осторогенга тақлидан ишлаб чиқарилгандир.
Вужудида Бисфенол-А бўлган хомиладор аёлда остороген даражаси юксак бўлгани учун, бачадон оғзи очилмайди ва оқибатда цезар амалиёти қилиниши керак бўлади. Айни пайтда аёл вужудида андроген даражаси ҳам юксалади. Эркакларда эса, аксинча, уларда Бисфенол-А андроген даражасининг пасайишига сабаб бўлади. Бу ҳолат эркакларнинг хотинлашувига, аёлларнинг эса эркаклашувига, ҳар икки жинсда эндрометрозисга сабаб бўлади. Оқибатда, хотинлар боласини туширади, эркаклар спермларда аномалия ва бепуштлик пайдо бўлади.
4. ФТАЛАТЛАР
Фталатлар пластмас махсулотларнинг эгилувчанлигини таъминлаш учун ишлатилади. Айни пайтда, лосьон, шампун, суюқ совун, детержан каби махсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Парфюм ва шампун идишларидан тиббий қувурларгача, пластик қоплардан тиш чўткаларигача, ўйинчоқлардан косметика ва дориларгача – ҳар соҳада қўлланилган фталатлар атроф муҳитга осонгина ёйилади.
Энг қўрқинчлиси, бу модданинг чақалоқ ўйинчоқларида, эмизикларда, памперсларда қўлланилишидир. Бу болаларда ёшлигиданоқ рак касалига чалиниш хавфини туғдираётгани исботлангандир. Бу модда ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг тестостерон ишлаб чиқаришига тўсқинлик қилади, ўғил болаларда маний озлигига, жинсий органларида аномалияларга сабаб бўлади. Пенисларнинг нормадан кичик бўлишига, уретранинг пениснинг орқа тарафига ўтишига, моякларнинг ўз ўрнида турмаслигига сабаб – фталатлардир.
Яна фталат маний генетикасининг ўзгаришига, унинг сони ва ҳаракатчанлигининг озайишига, бепуштликка ҳам сабаб бўлмоқда. Фтлатлар кансероген (ракка мойил)дир. Айниқса, аёлларда кўкрак раки, эркакларда простата ва мояклар ракини орттирган бир моддадир.
ХУЛОСА
Туғма бўлмаган қисирликдан осон ва қулай қутулиш бугунга қадар мумкин эди. Яъни вужудда тўпланган аспартам, фталат ва диоксинларни ҳожамат ва зулук воситасида вужуддан ташқарига чиқариб ташлаш мумкин эди, аммо титаниум диоксит бирикмалари бу ишни ниҳоятда қийинлаштирмоқда. Бизга кўра, G4 технологияси ҳаётга татбиқ этила бошлагандан сўнг эса, титаниумдиокситни баданимиздан чиқариб ташлаш деярли имконсиз ҳолга келади.
Инсон насли таҳликада дер экан, буни бир муболаға бўлсин деб эмас, шу юқорида кўрсатилганларга суяниб айтмоқдамиз.
Ойдин СОЛИҲ,
2011 йил, ноябрь