O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ойдин Солиҳ, Нобел ва очлик

Ойдин Солиҳ, Нобел ва очлик
400 views
20 October 2016 - 20:47
Илкнур Шаҳин (İlknur Şahin)

Илкнур Шаҳин (İlknur Şahin)

Илкнур Шаҳин (İlknur Şahin)

Марҳума Ойдин Солиҳ хонимафанди илми ва мероси сифатида қолдирган асар кучини ва муҳимлигини ҳар ўтган кун яна бир бор исботламоқда.

Замонавий соғлиқ мезонларининг рақобатсизлиги ва инсониятга қарши замонавий тибб саноати ўлкамизни оч чигиртка тўдаси каби босиб олган бир пайтда, анъанавий ғоялар модерн тибб ҳимоячиларининг камситувчи ташбиҳига асосланган инқироз жараёнида Ойдинхоним анъананинг умиди бўлди.

Албатта, бошланган муҳокамаларда ҳимоясиз қолган модерн дунё тибб ва соғлик устидаги ҳукмронлигини қаровсиз қолдирмади, аммо бугун кичик бўлсада, бир анъана асосли тибб ва озиқланиш мафкурамиз бўлса, бунинг асосчиси Ойдин хонимдир.

Руҳига Аллоҳдан ғаниғани раҳмат тилаймиз.

Ойдин хоним фикриётини ва фаолиятининг манбасини илоҳий ҳикматдан олар эди.

Олиб борган ишларини Исломий тиббиётнинг бир тури деб айтиш мумкин.

Унинг асос иддаоси инсон ўзига тавсия этилган набавий усулларга нақадар уйғун яшаса, касалликлардан у қадар қутулар эди.

Касалликнинг сабаби – замонавий турмуш тарзи ва фикрлар эди, касалликларни бошқариб бўлмас ҳолга келтирган эса замонавий тибб эди. Инсонни керак хасталиклардан тозалаш, керак бўлса соғлигини ҳимоя қилиш йўлида энг яхши тадбир очлик сеанслари, очликни бир яшаш тарзи ҳолига келтириш ва яна ўзига хос орган тозалаш жараёни эди.

Бу усуллар ҳам қисқа муддатда самарали, ҳам ҳар кимнинг қўллаши мумкин бўлган қадар арзон ва ҳамда ҳеч қандай ёмон таъсири бўлмаган амалиётлар эди.

Албатта Ойдин хоним асарида тушунтирилган бу усул ва тавсиялар замонавий соғлиқ таълими олганларнинг танқидларидан жабрланди.

Замонавий тибб Инквизициячи католик руҳонийлариникидан ҳам каттарок адоват билан Ойдин хоним ва унга хамфикр инсонларга ҳужумлар уюштирди.

Бугун Нобел тиббиёт мукофотини олган Йошинори Ошумининг автофагия ишлари билан бу мукофотни олиши ва очликнинг инсон вужудида ҳужайраларнинг янгиланиши ва уларни тартибга солиши исботларини замонавий усуллар билан исботлаши анъанавий усулларнинг ҳақ эканлигига доир бурхон бўлди.

Энг қизиғи, бу ҳақикатни йиллар давомида баён этиб, бу мавзуда асар ёзган Ойдин Солиҳнинг диндор бўлгани учунгина киши ва муассасалар томондан тақдирланмагани бўлди.

Кўз ўнгимиздаги манзара шуни кўрсатаяптики, замонавийликнинг соғлиқ устидаги барча бузилишларига қарамасдан, биз аъаначилар тўғри йўлдамиз. Модерн тибб биз фойдаланаётган меросни, қарийб 1500 йил кечмишини кўриб турибди.

Қўрқмасдан йўлимизда давом этишимиз керак.

Чунки биз тупроқ бўлсакда, маънавиятимиз илоҳий ҳақиқатлар номига зафарлар қозонишда давом этажак.

Замонавийлик ўз ҳалокат майдонини кенгайтирар экан, ундан қочган инсонлар нафасини набавий низомнинг соясида олажакдир.

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Манба: www.yenisoz.com.tr