Ибн Сино касалликларнинг сабабининг икки эканлигини айтган:
1. Кўп ейиш.
2. Овқатдан кейин яна овқатланиш.
Овқатланиш хусусида эътибор бериш керак бўлган хусуслар:
1. Овқат яхшилаб чайналиши керак:
Ҳазм оғизда тукирик безлари тарафидан солинадиган ферментлар билан бошланади. Бундан кейин ошқозон ва ичакларда давом этади. Овқат оғизда қанчалик яхши чайналса, мия таомланишдан олган маълумотлар билан ҳазм тизимини шунчалик яхши бошқаради. Яхши чайналмаган таом ҳазм фаолиятини биринчи босқичнинг ўзидаёқ бузади.
2. Оз -ейиш:
Соғлом инсоннинг ошқозони 200-250 грамм озиқнинг биринчи ҳазмини 3-4 соат ичида осонликча ҳал қила олади. Бунинг икки баравари ейилганда эса ҳазм фаолияти қийинлашади, ортиқча нарсалар вужудда тўплана бошлайди ва юрак одатдан 4-6 марта кўп ишлай бошлайди. Кўп ейиш, инсонни семизлик ва касаллик билан жазолайди. Аъроф сураси 31-оятда: “Енг-ичинг, лекин исроф қилмангиз. Аллоҳ исроф қилувчиларни севмайди”, дея марҳамат қилинган. Бу оятдан бошқа Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) ҳадисларидан бирида: “Аллоҳга энг севимли бўлганингиз энг оз еганингиз ва баданан енгил бўлганингиздир”, дейилган.
3. Еб-ичишда навбатга эътибор бериш хусусида:
Гўшт, тухум ва пишлоқ каби протеинли маҳсулотлар ошқозонда ҳазми узоқ вақт давом этадиган озуқалардир. Тотлилар/ширинликлар ва мевалар ошқозонда кўп қолмасдан ичакларга ўтиб, биринчи ҳазмини мана шу ерда тугатадилар. Сув эса ошқозонда вужуднинг иссиқлик даражасига етгандан сўнг ичакга ўтади. Бу сабабла сув аввал ичилиши керак. Ундан кейин мева ёки тотли/ширинлик; кейинроқ эса салат (сабзавот ва мевалар) ва охирида овқат ейиш керак. Икки хил таом ейиладиган бўлса, аввал енгил ва сувли бўлгани, ундан кейин оғир ва қуруқ таом тановул қилиниши керак. Овқатдан кейин ейиладиган мева ва тотли/ширинлик ҳазмини тамомлаш учун ичакка ўтолмайди. Ошқозонда ачийди ва чирийди.
Қуръони Каримда бу силсилага/навбатга риоя қилиш тўғрисида далиллар бордир: “Ҳуш кўрганлари мевалар ва қуш гўштларини айлантирадилар” (Бақара сураси, 57-оят)
Овқатдан кейин ичиладиган сув ва бошқа суюқликлар ошқозонни кенгайтиради, ошқозон кислотасини саёзлатиб секинлаштиради, ҳазм даврини узатади. Овқатланиш асносида сув ичиш эса яна ҳам катта хато ҳисобланади. Луқмаларни яхши чайналишига монеъ бўлади. Тукурик безлари керакли ферментларни ишлаб чиқаролмайди ва ҳазм оғизда бузилади. Хусусан ёз фаслига тўғри келган Рамазон даврида бу қоидага эътибор бериш жуда муҳимдир. Сув, овқатдан энг оз 1,5 соатдан сўнгра ичилиши керак. Лекин баъзи ҳолларда луқма жуда ҳам қуруқ эса ҳар луқмадан кейин жуда оз миқдорда сув ичиш мумкин. Шунинг учун ҳам ояти каримада: “енг-ичинг” дея буюрилгандир. Овқатдан кейин ҳарорат кўпроқ ҳис қилинганда ҳам бироз сув ичиш мумкин.
4. Янги ва тоза овқатлар тановвул қилиш:
Овқатларни пиширилгандан кейин дарҳол тановвул қилиш керак ва эртанги кунга қўймаслик зарур. Эртанги кунга қўйилган таомнинг устида микроблар пайдо бўлади ва таомнинг шаклини/хусусиятини ўзгартиради. Овқат иситилганда эса, янги кимёвий реакциялар пайдо бўлиши натижасида фойдадан кўп зарар беради. Иситилган овқатнинг хусусияти ўзгаради, ҳазми оғирлашади ва ҳатто имконсизлашади. Пайғамбаримиз ўтган кундан қолган ва эртанги кунда иситилган таомни асло емасдилар.
Рамазон дастурхонларининг тожи: Ҳурмо
Инсон озуқа ўлароқ фақатгина ҳурмо ейиши мумкин. Инсон вужуди учун керак бўлган барча витаминлар ҳурмода мавжуддир. Ҳурмо ишончли жойлардан олиниши керак. ГМОсиз (гени ўзгармаган) эканлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Ҳурмо ювилмасдан ва пўсти билан биргаликда ейилиши керак. Бир кунда 1-5 дона ҳурмо данагини ютиш жуда ҳам фойдали бўлиб, хусусан, ичак танбаллигига ва басурга (геморройга) қарши қўл келади. Ҳурмонинг пўстлоғидаги микроблар соғлом бир инсоннинг ичагида бўлган микроблар билан бир хилдир. Ҳурмо ювилмасдан ейилганда ичакка фойдали ҳисобланган микроблар экилган бўлади. Бундан ташқари ҳурмо фолиевая кислота манбаидир. Ҳурмо қон ишлаб чиқаришни тузатади ва темирни кўпайтиради. Ҳурмо бир маҳал ўлароқ ва фақат ўзи ейилиши керак (сув ёки кўк чой билан истеъмол қилиниши мумкин). Пайғамбаримиз с.а.в. бир маҳалда ҳурмони қовун ёки тарвуз ёхуд қаймоқ билан биргаликда ер эдилар. Дунё неъматларидан фойдаланиш керакми? Аллоҳ буларни бизга ризқ сифатида берди. Нега буларни ўзимизга харом қилаяпмиз?
Мусулмонлар овқатланишнинг фарзларини унутдилар. Овқатланишнинг биринчи фарзи овқатнинг қаердан келганлигини ва сифатини ўрганишдир. Иккинчи фарзи эса, тоамланишдан олдин “Бисмиллоҳ”, дейишдир. Ўрганилмасдан ҳеч нарса оғизга олинмайди (ейиладиган нарсалар, ичимликлар, дори ёки тиш пастаси). Агар таом тадқиқ қилмасдан ейиладиган бўлса, “бисмиллоҳ” демасдан “астағфируллоҳ”, деб ейиш керак. Чунки бисмиллоҳ фақатгина тозалигидан ва ҳалоллигидан амин бўлинган озуқага айтилади. Мусулмон киши ўзини хилма-хил овқатларга ўргатмаслиги керак.
Мусулмонлар яратилган барча таомларни емасликни неъматга қарши ҳурматсизлик, деб ўйлайдилар. Ҳолбуки Аллоҳ бизга жуда кўп озуқа бермади. Ўзимиз овқат турларини кўпайтирдик.
Дунёнинг ҳар иқлим ва минтақасида ўша жойга махсус, экологик бир муҳит бордир. Инсон фақат ўзи яшайдиган экологик муҳитда ўсадиган ўсимликларни ёки ҳайвонларнинг гўштларини истеъмол қила олади. Чунки ўзи учун энг уйғун озуқа шудир. Аммо инсон ҳар таомни, ҳар доим истеъмол қила оладигани озиқлар ўлароқ кўрмаслиги керак. Озиқ овқатлардан ўзи учун энг уйғун бўлганларини танлаши ва истеъмол қилиши керак. Бугун мамлакатимизда дунёнинг ҳар томонидан бир-биридан фарқли маҳсулотлар келмоқда. Лекин бу минтақада яшаган халқнинг ҳазм тизими, бу маҳсулотларни сингдиришга мос эмас. Албатта Қуръони Каримда зикр қилинган егуликлар булардан мустаснодир. Булар ҳамма учун уйғун ва жуда ҳам фойдалидир.
Овқатларни имкон қадар оз турда истеъмол қилиш ҳам ҳазм ҳамда соғлик учун муҳимдир. Ҳазрат Муҳаммад (с.а.в.) бир маҳалда бир тур овқат ер эдилар ва ўчоқда битта қозон қайнаши кераклигини айтардилар. Ҳаётлари бўйича еган овқат турлари жуда оз эди. Бизлар учун ҳам энг тўғри овқатланиш усули мана шудир. Камбағал ёки бой бўлсин, Аллоҳнинг қонунлари ҳамма учун бир хилдир. Бой киши мутавозеъ бир шаклда ейишни билиши керак. Камбағал ҳам ўз ҳолидан шикоят қилмаслиги керак.
Ҳўш, оз турда овқатлансак, витамин танқислиги пайдо бўлмайдими?
Витамин ва минерал танқислиги ўртага чиқмасин десак ичак соғлом бўлиши керак. Соғлом бўлиши учун эса тиббий дори ва антибётиклар ишлатилмаслиги ва кўп овқат ейилмаслиги керак. Ўшанда ичакдаги табиий микрофлора бутун витамин ва зарурий моддаларни ишлаб чиқаради.
Рисоладаги Рўза қандай бўлиши керак?
Рамазонда овқатланиш қоидаларига эътибор бериш Рамазонни баракатли, ҳузурли ва маънавиятли бир тарзда ўтказиш учун жуда муҳимдир. Ёз фаслига тўғри келган бу Рамазон вақтларида саҳарлик эртароқ, ифтор эса кечроқ қилинмоқда. Шу сабабли Рўзани қуйида кўрсатилган дастурга мос равишда тутиш фойдали бўлади:
Саҳарликда лимонли сув ичиш керак ва ҳурмо ейиш керак. Ҳурмонинг ўрнида пўстлоқлари билан биргаликда анжир ёки бирон бир мева еса бўлади.
Ифторда аввал сув ичиш, ундан кейин бир турли мева ейиш мумкин. Мева ейилгандан кейин шом намози ўқилади ва ифтор давом эттирилади. Ифторда энг кўп икки хил овқат ейиш мумкин. Шўрва, салат ва овқат. Овқатдан кейин сув ёхуд бошқа ичимликлар ичилмайди. Чунки ичимликлар ошқозон сувини сайёзлаштиради ва ҳазм заифлайди. Икки соатдан кейин оз-оз сув ичса бўлади. Шакари оз янги ҳозирланган қаҳва ҳам ичиш мумкин.
Рамазонда саҳарликда дастурхондаги турли-туман таомларни еб, оғиз ёпилгандан кейин ухлаш ҳазмсизликка сабаб бўлади ва иштаҳани очади. Шунинг учун рўза қийин ўтади ва ифторда кўпроқ овқат ейишга эҳтиёж сезилади. Саҳарликда сув ичиб ҳурмо ейдиганларнинг рўзаси енгил ва осон ўтади. Шунингдек, саҳардан кейин ётмайдиганлар саҳарликда енгил нонушта қилишлари ҳам мумкин. Фақат бу вазиятда ифтор ҳам енгил бўлиши керак. Ҳазрат Муҳаммад (с.а.в.) баъзан муқаддас уч ойлар давомида саҳарлик ва ифторда фақатгина сув ичиб, ҳурмо еганлар. Бундай рўза тутиш усулининг нақадар таъсирли ва раҳматли эканлигини Рамазонда 10-15 кун саҳарлик ва ифторда фақат лимон суви ичиб, ҳурмони седана ёғи ва зайтун ёғига ботириб еб, синаб кўришингиз мумкин.
Бу метод бўйича тутилган рўза қон ишлаб чиқаришга хусусан гематокритнинг (яъни қондаги гемоглобин ва эритроцит миқдорининг) ортишига ёрдам беради. Бизнинг урф-одатда ифтор дастурхони хилма-хил ва муҳташамдир. Хатто биз буни Рамазон баракати ўлароқ кўрамиз. Таом турлари ортади, меҳмонларга яна ҳам кўп овқатлар едира бошлаймиз. Рамазонда инсонлар семира бошлайди ва кўпроқ мизғий бошлайди. Бундай вазиятда инсон семиришини соғлиққа қовушганлиги билан боғлайди. Бугун инсонлар рўзанинг моҳиятини унутгани учун бу айтганларимиз рўй бермоқда. Тарихда ҳам бу айтганларимизнинг мисолларини кўриш мумкин. Усмонли салтанатининг сўнгги кунларида суннатга мос тарзда овқатланиш қоидалари унутилди ва дастурхонларда бирдан кўп турдаги таомлар қўйила бошлади. Овқатланиш зиёфатга ва кўнгилочар машғулотларга айланди. Менимча, Усмонли салтанатининг охирги даврларида иймоннинг сусайиши ва императорликнинг чўкиши сабабларидан бири – дастурхонлардаги бу ўзгариш эди.
Ҳамма нарсанинг барбод бўлиши дастурхондан бошланади. Соғликнинг, ақлнинг, ҳаё ва иймоннинг чўкиши ҳам. Кўп овқат еган киши еган овқатларини ҳазм қилолмайди. Ҳазм бўлмаган овқатларнинг метаболик чиқиндилари вужудда тўпланади. Қон томирларини торайтириб, ниҳоят тўсиб қўяди. Мияда қон ва суюқлик циркуляцияси секинлашади. Неврологик ва психологик муаммолар пайдо бўла бошлайди ва вазн ортади. Инсон вазни ортганча, ўзининг фикрлаш ва тушуниш қобилиятини, ақлини мувозанатли бир даражада йўқотади. Ақл йўқолишининг изидан эса ҳаё ва иймоннинг йўқолиши келади.
Миниатюраларда ҳар замон Усмонли султонларини семиз эканини кўрамиз. Усмонли султонлари ғайратли/меҳнаткаш эдилар. Асло танбал эмас эдилар. Кичиклигидан қатъий интизом, мувозанатли овқатланиш, дин ва илм ўрганар эдилар. Жанг ўйинлари ўйнар, отга минар, қилич қўллашни ўрганар эдилар. Лекин расмларда улар кайфу-сафога берилган семизаклар/бақалоқлар каби кўрсатилади. Йилдирим Боязид каби султонларнинг умри от устида, жангларда кечган. Бундай ҳаёт тарзига эга бўлган султонлар қандай қилиб семиз бўлиши мумкин? Албаттаки қуруқ ва мускулли, катта ва ҳайбатли эдилар. Биз уларни расмларда семиз кўришга ўрганиб қолдик. Аммо бу расмларни ким чизаётганлигини ҳеч ҳам текшириб кўрмаймиз…
Бугунга қайтадиган бўлсак, баъзи семиз одамлар буйрак касаллигига чалинган бўлишлари мумкин. Бу беморларнинг организми метаболик чиқиндиларни чиқариб ташлай олмагани учун бу чиқиндилар ёғ ҳужайраларида тўпланади.
Яъни, баъзан семизлик инсонни касалликлардан қўрийдими? Ҳа, буйракларнинг хроник етишмаслиги учун бу қутқарувчи бир фактордир. Семизлик уларни буйракларининг ишдан чиқишидан асраши мумкин. Лекин диққатли овқатланадиганлар ва яшайганлар, бу билан буйракларини асрайдиган шуурли кишилар семизликка маҳкум эмаслар. Аммо кишининг буйраги соғлом бўлса-ю, ўзи семиз бўлса, бу вазиятда гипотироид ривожланиши ва метаболизмнинг сусайиши билан семизликдан қутилиш бундан кейин яна-да қийинлашади. Лекин қон группаси В (яъни 3-қон гуруҳи) бўлган инсонлар табиатга боғлиқ тарзда семизликка майлли вужудга соҳибдирлар…
Ойдин СОЛИҲ