Комил Ўтар
ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(45)
Ой тўлишган тунда
Фақат, жимликкина кўприкча ясар,
Юракка йўл олган шуълалар учун.
Ойнинг кулбасини соҳир сўз безар,
Сўзнинг қудратидан беҳиштлар забун.
Ой тўлишган тунда, ўрик остида,
Ҳар қандай ташвишдан бўлинг, мосуво.
Ой сузади, сукунатнинг қасдида,
Сукунат ўзликдан бўлади суво.
Бўшлиқни фироқда ёқар айрилиқ,
Сукунат бўзлайди, ютиб дамини.
Ойнинг маконидан келар, ҳайқириқ,
Бағрига босади, тун гўдагини.
* * *