O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Олайган кўзлар чамбаридаги мустақиллик

Олайган кўзлар чамбаридаги мустақиллик
162 views
29 August 2013 - 7:41

images (14)

Мустақиллик “шарофати” билан ҳар йили 31 августни байрам қилиш удумга айланди… 

Мана, 31 август яқинлашиб келаяпти, хукумат бу санани нишонлаш учун астойдил тайёргарлик кўраяпти.
Яъни, шаҳар кўчаларини мелиса зоти босиб кетди.
Ҳар дарахт, ҳар тўнканинг тагида тўп-тўп мелиса. Буни бизда “усиление” дейишади.
Тўғрида, “Каримов шарофати билан” эришган “Энг улуғ, энг азиз мустақиллигимизга” кўз олайтираётган давлатлар озмунчами?!
Сақлаш, сақланиш керак у ёвузлардан.
Шунинг учун куч ишлатар тизимларни янада кучайтириш, кучайтирганда ҳам ҳар бир одам, ҳар бир бурчак тўлиқ назоратга олиниши керак. Бу донолар доноси муҳтарам буюк иқтисодчи раҳнамомизнинг кунгил истакларидир. Мустақиллик бу сизга трали вали эмас, бу йўлда озмунча азоб-уқубатларни тортмадиларми ахир у муҳтарам зот.
Кўчага чиқсанг ҳамма жой ям-яшил, арчалар ҳам, униформадаги мелисалар ҳам, ям-яшил. Беихтиёр Ғ.Ғуломнинг “Кўм-кўк” шеъри ёдга тушади. Бир чет эллик, “Нима, сизларда фавқулодда ҳолат эълон қилинганми, намунча кўчаларингни ҳарбийлар босиб кетган?-деб сўраганини эшитганим бор.
700.000 ИИВ ходими бор экан бизда.
Ана сизга армия!
Акамнмнг хурсандчилиги эсимга тушади:
-Мана энди биздаям ўз мелисамиз бор,-деган эди жияним ишга кирганида.
Унинг фикрича ҳар бир оиланинг ўз мелисаси бўлиши керак!
Ўзингни ўзинг асра,-шиори бу.(“БОМБА” Узбекфильм эсга тушади)
Байрам яқин!
ЖЭК ходимлари уйма-уй юришиб ўз вақтида газ, электр, квартира ҳаққини тўламаганларни сиқувга олиш даври келди, Байрамларингиз муборак!
– Болам Қозоғистонда, у яқинда пул жўнатади, пул келиши билан тўлаймиз,-дейди кўзлари жовдираб 65 ёшли онахон.
ЖЭК ходимлари унга ишонмайди: “3 ойдан бери алдаб келади бу алвасти. Слесарлар ишга тушишади, иссик сув кесилади, ток узилади. 2-гуруҳ ногирони зимистонда қолади.

БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН, ОНАХОН! БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН!

Муслим Ҳаққул

Тошкент