O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Олимлар Чингизхоннинг миллатига аниқлик киритишди

Олимлар Чингизхоннинг миллатига аниқлик киритишди
136 views
06 January 2015 - 21:20

3Украиналик тарихчи Владимир Белинскийнинг сўзларига кўра, Чингизхон мўғул эмас қозоқ бўлган.

Ўзининг бутун умрини буюк саркарданинг ҳаётини ўрганишга бағишлаган олим Чингизхон империясининг асосини ташкил қилган тўртта уруғнинг айнан турк уруғлари эканлигини ўз сўзларига далил сифатида келтиради, деб ёзади «Экспресс К». Бу уруғлар – қиёт, керей, найман ва меркит уруғларидир.

Чингизхоннинг отаси Ясугай Баҳодир қиёт уруғининг сардори бўлган. Чингизхоннинг тўртта ворисини дунёга келтирган хотини Борте қўнғирот уруғидан. Саркарданинг ўғилларига ҳам турк исмлари қўйилган, деб ёзади today.kz.

“Мўғулларда хонлик титули ҳам турк исмлари ҳам бўлмаган. Бундан ташқари, хон бошқарувида давлат ишлари турк тилида юритилган. Хонни оқ рангли кигиз устида устида кўтариш анъанаси ҳам қозоқларга тегишли. Чингизхоннинг ҳақиқий исми қозоқчасига Темиршин бўлади”, – деб ҳисоблайди тарихчи.

Саркарданинг келиб чиқиши турк эканлигига оид бошқа далиллар ҳам илгари сурилади. Хусусан, россиялик тарихчи Мурод Ажининг фикрича, Шарққа юриши олдидан Чингизхон ҳокимиятини бутун турк қабилалари тан олишган. Шу сабабли ҳам Қозоғистон ҳудудидаги кўчманчилар билан ҳеч қандай тўқнашувлар юз бермади. Найманлар ва бошқа қозоқ уруғлари Чингизхон империяси пайдо бўлмасидан олдин унинг таркибига кириб бўлишган эди. Шунинг учун ҳам Шарққа юриш Хоразм империясини тан олган шаҳарларни қамал қилишдан бошланди.

Тарихчининг сўзларига кўра, Чингизхон Олтой ён бағирларида яшаган кўчманчи турклар вакилидир.

“Мўғул қабилалари эса Чингизхоннинг Хитойга юриши бошлаши арафасида кедиб қўшилишган”, – деб ҳисоблайди тарихчи.

Ушбу иккита олим илгари сурган назарияни тасдиқловчи яна бир факт мавжуддир: Чингизхон империясида амалда бўлган танга пуллардаги сўзлар турк тилида ёзилган бўлиб уларнинг аксариятида “қозоқ” сўзи учрайди.

ЎХҲ ахборот бўлими