O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ОЛИМ ОТАХОН: ТЎРТИНЧИ ҚАВАТДАГИ САРҒИШ ДЕРАЗА

ОЛИМ ОТАХОН: ТЎРТИНЧИ ҚАВАТДАГИ САРҒИШ ДЕРАЗА
335 views
18 October 2020 - 14:45

Октябрда сарғайган дарахтлар сариқ пардали деразани эслатади.

Парда орқасига неча марта ўтиб , гўзалликни тополмай умидсизликка тушмайди, қудуққа тушади. Адабиёт тарихи шу каби давом этади.

О.Отахоннинг бу ҳикояси классик адабиётдаги “Чавгон ўйини”нинг замонавий интерпретацияси, қизиқ ёзувчига кейин бу равшан бўлдими?

Борхес, “Санъаткор нима ёзганини ўзи билмайди.” деб ёзади, тўғри, шундай, аммо кам ҳолларда бундай эмас. Бир кун ёки кўп ҳолларда сариқ пардали дераза нарига кирилади, сариқ пардали дераза гўзал, аммо дераза ичкарисидагида унинг сифатлари топилмайди: нимадир воқеа рўй беради.

Фердинанд Селиннинг “Тун қаърига саёҳат” романи ҳақида ёзмоқчи эдим, матн Олим Отахоннинг “Тўртинчи қаватдаги сарғиш дераза”си томондан бошланди.

“Тун қаърига саёҳат” “Бу шундай бошланганди.” деб бошланади. Романнинг ичига кирган таҳлилчиларнинг айтишича, бу фраза,”Аввал Сўз бор эди” билан уйғун келади. Селинни одамга нисбатан нафратга айблашади. Аммо бу романда у, шу биринчи матн ҳамкорлигида одам қидиради. Биринчи матн одамга ўхшаш бир нималарга нисбатан кескин ҳукм қилади.

Чунки унинг вазифаси , улуғворлиги шунда. Унга эргашмаса, у ғойиб бўлади. Аммо унгача роман муаллифи унда ғойиб бўлган, муаллиф матнга эргашади, интуисиясига эргашади, шунинг учун ҳам Борхес, муаллиф нима ёзганини кўп ҳолларда билмайди, дейди. Селин тинмай одам қидиради, кейинги романлари ҳам биринчи романидан қолган импульс кучида – шу тарзда давом этади.

Дунёда сарғиш дераза ичкарисида одам топишдан кўра, сарғиш деразанинг эгасини таниш осон. Роман шундай тугалланмайди, албатта.

Шарқ адабиёти тарихида одам қидириш муаммоси кўтарилмайди, аксинча дераза эгасининг сифатларидан гапириш муҳим ва завқли масала бўлади.

Навоий “Насойим”да, “Қанийди, бир одам бўлса, мен гапирсам- у эшитса, ёки у гапирса-мен эшитсам” деган бир мутафаккирнинг сўзларини айтади. Бу айнан, улуғлик ва гўзаллик сифати уйғунлашган матн, у (қандайдир) бир нуқтанинг координатларини беради.

Йўлдан адашган Ўзбек совет адабиёти тарихи сўнггида Олим Отахоннинг кичкина ҳикояси адабиётнинг вазифаси нима эканини эслатиб қўйди.

Мурод Карим