O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Оллоҳ такаббурни дўст тутмас.

Оллоҳ такаббурни дўст тутмас.
167 views
27 June 2012 - 10:20

       Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Ҳалол молдан қилинган ҳайру-садақа уни камайтирмайди, нуқсонга бошламайди. Бунда кечиргувчи бўлса, Оллоҳ унинг иззат ҳурматини фақат зиёда этади. Банда Оллоҳга қанчалик камтарлик қилса, ўзини ҳокисор тутса, Оллоҳ унинг даражасини кўтаради…  (Ҳадиси шариф)

 

 Таккаббурлик илм давраларида ҳам ҳавфли иллатдир. Каландимоғ одам ўзини ўргатувчилар рутбасидан юқори қўяди. Дархақиқат, баъзи илм доиралари, масканларида вужудга келадиган носоғлом вазият, таркиби кир ўйинлари, олим саналмиш одамларнинг одоб-аҳлоқ қоидаларини унитиб бир-бирига орқаваротдан тош отишлар, зимдан тикан санчишлари, яҳши кашфиётлар, илмий ишларни, асабларнинг йўлига тўсиб қўйишларнинг остида юқорида қайд этилган нописандлик, хасад деган ёмон иллатлар ётгани аниқ,

Имом Азам (р.а.) айтган эканлар: “билмаганингни билмадим, дейишга хижил бўлмагин: шунда мағрурланмайсан, кибр хавога кетмайсан. Агар ғурур ва  мутакаббурлик қилсанг, одамлар сени илимли, лекин усти ялтироқ ичи қалтироқ  дейишади”.

Афтидан барча туғма эхтиросларимиз ичида айниқса ғуруримизни енгишимиз қийин бўлса керак: уни қанча беркитма, у билан қанча олишма, бўғма, чала ўлик қилма барибир у яхшилавермайди, вақти-вақти билан хаддан ошиб ўзини кўрсатиб туради.

Кибру манманлик дунёда мавжуд барча динларда қораланди. Ингилиз файласуфи Клайв Лъюиснинг ёзишича “манманлик насронийликдан хам ёман иллатдир, агар табир жоиз бўлса бошқа барча нуқсан ота иллатдир.  Иллатни тандан тозалаш даркордир”

Иззатталаблик пасткаш юракни халол юракка қараган тезроқ аланга олдиради: хашак ғамини ёки капа саройидан кўра тезроқ ёниб тугайди.

Бехаёлик, ғазаб, ичкиликиликбозлик, очкўзлик, адолат ва бошқа нуқсонлар кибрнинг олдида хеч нарса эмас. Айтганимиздек, кибрнинг бир ўзи шу нуқсонларнинг ҳаммасини пайдо қилиши мумкин. Негаки,  манманлик кибрга рақобат хосдир. Қуруқ ва бўш одам ўзининг йўқ фазилатлари ҳақида яхши гап эшитса, шухратпарастлиги тутиб талтайиб кетади. Мақтаниб, ўз иши ва ўз шахсига нисбатан зиғирдаккина танқидий қарай олиш лаёқатини ҳам йуқотиб қўяди. Сендан мен ўзаман деган хусусият хосдир. Маълум одамдаги манманлик ўзга кишидаги кибр билан олишиб, курашиб яшайди.

Одамлар ўз давлатлари, ақл ёки чиройларига қувониб димоғдорлик қилмайдилар. Агар ҳамманинг давлати, ақли ёки ҳусни баробар бўлганида кибрга ўрин қолмасди. Одамлар бошқаларга қараганда, бадавлатроқ, ақиллироқ, кўркамроқ бўлганлари  ёки ўзларини шундай хисоблаганлари учун кериладилар. Буюк кишилар хеч қачон хушомад қилмайди, ҳушомад майда одамларнинг иши, улар ўзлари ҳавас қилган атоқли шахсларнинг ҳаётий мухитига кириб олиш учун яна ҳам майдалашишга тайёр кимсалардир. Иллат ва нуқсонларингни кўра била туриб уларни оқлайдиган ва хатто мақуллайдиганларга яқин йўлама. Бундай кишилар ё лаганбардор, ё қўрқоқ, ёки ахмоқдирлар. Ҳар қандай бахтсизлик ёки кулфатда улардан ёрдам кутма. Аллома Саъдий айтганларидек:

Ишонмагин маддох, сўзамолларга,

Заррача наф учун сени мадх этар.

Бир кун муродим ҳосил қилмасанг,

Икки юздан ортиқ айб санаб кетар!

Такаббур ўзидаги кибрнинг қулидир,  унинг амрига бўйсуниб  иш кўради буни юқорида келтирилган  мисоллар кўп бора тасдиқлайди. Дейлик, унинг гўзал рафиқаси бор. Бироқ у бошқа аёлларга кўз олайтиришдан  барибир ўзини тиёлмайди. Негаки, таккабур яна ундан чиройли эканлигига чидай олмайди. Нафсонияти оғрийди, кибри ўксинади. Демак, бу ўринда кибр иллат зино деган бошқа бир иллатни келтириб чиқаради.

Ёки бойлик, давлат орттириш масаласини олайлик. Неча марта кўргансиз, кузатгансиз шундай одамлар: жанини жабборга бериб, тиним нима, шукр нима биламайдилар.Фикри зикри кечаю кундуз пул ёнига пул, давлат қўшиш. Аслида битта одамга яхши ҳовли жой, машинани, тирикчилигини ўтказиш учун айланиб турган, ишлаб турган маблағ бўлса кифоя эмасми?

Йўқ, кўпроқ, кўпроқ ва яна кўпроқ, керак. Базан бу носоғлом эхтиёжга кўникмаган, одатга айланиб қолади. Инсон ҳиссиз, туйғусиз, тинимсиз пул топишга ўрганиб кетган машина бўлиб қолади.

Олим одам уч фазилат сохиби бўлур: у ўзидан кам билган кишиларга нописандлик қилмас, ўзидан кўп билган кишиларга хасад назари билан қарамас ва ўз билимини молу давлат ортириш воситасига айлантирмас.

  Хикмат.

Топади-да, кеча хамма  қатори ховлида, уйда яшаётган эди, бугун кўрсангиз қараган одамнинг бошидан дўпписи тушадиган осмон ўпар қасир. Кеча мўжазгина хаммомчада чўмилиб юрган эди, бугун алламбало “бассейн”, “сауна ” деган гаплар.

Кибринг минораси булутдан баланд ,

Қасирлар қурасан шунга баробар .

Ён қўшнинг уйида еттита фарзанд

Иши юрмай турар, олдингми хабар?

деган гаплар хам бор .

Шу ерда Афлатун хакимдан бир мисол келтирмоқчиман; у айтади;

Ҳақиқий марднинг белгиси шуки, агар унда ажойиб раъйу фикр содир бўлса, бунга у асло мағрулланмайди. Уни ёмонласалар, ғазаби ўрнидан қўзғата олмайди, агар уни мақтаб, кўкларга кўтарсалар  унда манманлик пайдо бўлмайди. Хайрли ишлар ва тўғри амалларга бош қўшади.

Яна деди; Бу аввал одамларни ер ютаётганини кўрар эдим, энди қарасам, одамлар ерни ютишияпти. Кимки одамларга яхши ишларни  буюриб, ўзи бу ишни қилмаса, бу ўзи бошқалар учун қўлида чироқ тутган одамга  ўхшайди.

Яна айтдики қаердаки комил ақлни кўрсанг, у ерда очкўзлик ва ахлоқсизликни кўрмайсан.

Яна деди;-Ғазаб устида турган одам билан уришма, уни ўша онда ўз холига келтириш қийин, балки бу пайтда  унинг ғазаби янада зиёда бўлади. Ёки донолар айтгандек;

Ду оқилро набошад кийин пайкор,

На доно местизад бо сабукбор.

Агар нодон ба ваҳшад сахт гуяд,

Хирадмандаш  ба нарми дил бажуяд.

Вагарна ҳар ду яксор жоҳилонанд,

Агар занжир бошад бигсалонанд

Дейшади яни:  Икки оқил ҳеч қачон  бир-бири билан урушмайди,

Доно одам эса енгилтак  киши билан тортишмайди.

Нодон киши ваҳшад билан  қаттиқ гаплашса ,

Ақилли одам  юмшоқлик билан кўнгил  олади.

Бундай қилишмаса, демак хар иккови хам нодондирлар,

Хатто занжир  бўлса, занжирни ҳам узишади.

Яна деди; Уч одамга мени кўнглим ачийди;-камбағалга айланган бойга, хорликка мубтало бўлган азиз кишига ва нодонлар орасига тушиб қолган олимга.

Шуни эсдан чиқармаслик керак-ки  инсон қариган сари пулга очкўзроқ бўлиб бораверади бу менинг назаримда қариган пайтда дўстларга мухтож бўлиб қолишдан қўрқиб, мол –мулкини асрайдиган бўлади.!

Қаландимоғ киши токи дунёда ўзидан кўра бойроқ, мансабдорроқ, ақиллироқ, қобиллироқ бирор одам бор экан, уни рақиб ва душман хисоблайверади!

Мурожат учун телефон +998-74-998-5-998.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@gmail.com>

 

Абдуқодир Сатторов

“Малхам”   табобати маркази рахбари, халқ табиби.