Мен
Бегона бўлишлик ва яқинлик орасидаги фарқнинг ўртасидаман. Жунжиккан совуқнинг тақдири менинг пешонамга ўхшаш. Ҳолдан тойган ҳижронни ҳовучимга сиғдираман. Осмонда ухлагим, ерда учгим келган ғалати истак қуршовида тикман. Илло, сукут сақлаётган мен – борлиқда тебранаётган ҳақлик ва адолатсиз кураш кўпригида иккига бўлинган соядекман.
Биз
Ишонч бўм бўш кугурт қутиси каби. Ёлғон яшиқларга ўт қалади-инсоният-биз-сиз-улар. Неки зиддият ёриғида кўзларимиз сотқин. Сокин денгизни, жиловсиз тўлқинларни бўйсуниш қирғоғида қопларга жойлаймиз. Руҳимизни қўшиб дафн қиламиз ўша қопларга. Ва бизнинг адолатимиз, юришимиз кўмилиб кетади тупроққа.
Мен
Ямоқ юрагимни далдалайман. Зотан таскинга муҳтож юрак эмас, унинг ямоғи.
Сен ва Улар
Эшик ва остона орасидаги масофа ярим қадам ҳам эмас. Улар эшикни бўсағанадан узоққа қуришди. Очишга имконинг мавжудлик қучоғидаги йиллар имтиёзи. Бироқ, кирсанг оёғингни қаерга тушишини билмайсан.
Мен
Ёзганим телба руҳимга тетиклик учун. Умид иссиғига ботган эртани бугун яшаб кўргим келди.
Умида Нурмуҳаммад



Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ
ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида