O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Олтин ишлаб чиқариш бўйича дунёда 9-ўриндамиз, аммо Ўзбекистон нега бунчалар қашшоқ?

Олтин ишлаб чиқариш бўйича дунёда 9-ўриндамиз, аммо Ўзбекистон нега бунчалар қашшоқ?
145 views
06 February 2013 - 12:42

images (39)Хабарларда айтилишича (ca-news.org) 2012 йил якунларига кўра, Ўзбекистон олтин ишлаб чиқариш бўйича дунёда тўққизинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати (United States Geological Survey) маълумотномасида келтирилган.

Геология хизматининг билдиришича, ўтган йили Ўзбекистонда 90 тонна олтин ишлаб чиқарилди, 2011 йилда эса бу рақам 91 тоннани ташкил этган эди.

Дунёнинг энг кўп олтин ишлаб чиқарувчилари орасида Хитой (370 тонна), Австралия (250 тонна), АҚШ (230 тонна), Россия (205 тонна), Жанубий Африка (170 тонна), Перу (165 тонна), Канада (102 тонна) ва Индонезия (95 тонна) бор.

Шундай экан, нега Ўзбекистон бунчалик қашшоқ?

Бу саволнинг жавобини бошқа бир хабардан (uzbekistanerk.com) топишимиз мумкин. Унда жумладан шундай дейилади:

“Энди эса олтин ҳақида. 1993 йил кузда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Бобур Маликов тўсатдан кўпчилик учун Америкадан сиёсий бошпана сўрайди. Бунга уни навбатдаги вазият мажбур қилади. 1993 йили ёзда Ислом Каримов АҚШга Навоий тоғ-металлургия комбинатидан қазиб олинган 90 тонна соф олтин жўнатади. Тошкентдан Вашингтонга олтин қуймаларини ўша вақтдаги Фарғона вилоят миллий ҳавфсизлик хизмати бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги МҲХ ходимлари кузатиб боришади. Юк Вашингтонга етганда Фарғона СНБчиси Ўзбекистон элчиси Бобур Маликовга кириб, унга шу 90 тонна олтинни Ислом Каримовнинг шахсий номига расмийлаштиришни етказади. Б. Маликов бундай қилишдан бош тортади, шундан сўнг 90 тоннали олтин «жўнатма»ларини Ислом Каримовнинг шахсий ҳисобига расмийлаштириш иши билан чекистнинг ўзи шуғулланади”

Ушбу хабарлар Ўзбекбошининг аслида Ўғрибоши эканлигига яна бир далилдир…

Фурқатбек
6 февраль 2013 йил.