O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Олтин Ўрда тили – ўзбек тили эди

Олтин Ўрда тили – ўзбек тили эди
185 views
14 August 2018 - 10:42

ОЛТИН ЎРДА ТИЛИ-ЎЗБЕК ТИЛИ ЭДИ

Шоир Қутб Хоразмий Олтин Ўрда хони Муҳаммад Ўзбекхоннинг (1312—1340) Оқ Ўрдадаги ноиби, ўғли Тинибек саройида яшаб ижод қилган. Қутб Тинибекка бағишлаб “Ҳусрав ва Ширин” достонини ёзган.

Шу АСАРДАН ПАРЧАЛАР:

Қозонтек қайнаб уш савдо пишурдум,
Низомий болидин ҳалво пишурдум…
Ошиқ бўлмаса ушбу этти қат эр,
Недин мунча халойиқ захмини ер?
Кишинингким кўнгулда ишқи бўлса,
Нетонг булбул менгизлик ул зори қилса.
Фалак меҳроби ишқ эрмиш хуш онгла,
Ошиқларнинг сўзин ишқ бирла тингла.
Кишиким ошиқ эрмас жони йўқ бил,
Улукни борму тер очунда оқил?
Агар ит кўнглинга ҳақ ишқи кирса,
Келур ул тилга кетмас урса, сурса…

Олтин Ўрдада яшаган Сайфи Сароий асарларилан намуна:

Қамишли юрт менинг тувғон элимди,
Билинг, ғурбатга келтурғон билимди.
Келиб бўлдум саройда шеър фидойи,
Саройнинг шоири, элнинг гадойи.
Жаҳон шоирлари, эй гулшани боғ,
Кими булбулдурур сўзда, кими зоғ…

* * *

Топулмас ҳусн мулкинда сенга тенг бир қамар манзар,
На манзар, манзари шоҳид, на шоҳид, шоҳиди дилбар.

Бу кун Юсуф жамолини қилибтур ҳақ санга бахшиш,
На бахшиш, бахшиши давлат, на давлат, давлати мафхар.

Сўзунг дурру жавоҳирдур, кўнгуллар ганжина лойиқ,
На лойиқ, лойиқи хисрав, на хисрав, хисрави кишвар.

Шакардан тотлидур хулқунг, карамда хотиринг матлаб,
На матлаб, матлаби маъдан, на маъдан, мадани жавҳар.

Зиҳи давлатли ошиқким, сенинг бирлан қилур ишрат,
На ишрат, ишрати жаннат, на жаннат, жаннати кавсар.

Бу ҳуснунг шавқи завқинда кўнгул тўтилари тобти,
На тобти, тобти хуш лаззат, на лаззат, лаззати шаккар.

Жамолинг нақшина Сайфи Саройи бағлади сурат
На сурат, сурати ҳасно, на ҳасно, ҳусни жонпарвар.

* * *

Кўркли юзунгга боққан кўзларга жон кўрунур
Дойим мурассаъ оғзинг гавҳарфишон кўрунур.

Бозор ичинда ҳуснунг ишва сотиб олур жон,
Бўстон ичинда қаддинг сарви равон кўрунур.

Ҳақ сунъи ой юзунгни қилмоқ учун тамошо
Ҳар субҳидам қопунгда халқи жаҳон кўрунур.

Эрта-кеча кўзумдин кетмас учун хаёлинг,
Не ерга боқсам анда ҳуснунг аён кўрунур.

Сайфи Саройи назми ҳуснунг сифоти бирла
Дойим бу эл тилинда хуш дилситон кўрунур.

* * *

Қуруб қоши ёсин қаро кўзларинг,
Отар кирпук ўқин манго кўзларинг.

Бир ўқ бирла Рустамни отдин йиқар,
Неча отса қилмас хато кўзларинг.

Қароқчи бало қилса туз ёзида,
Қилур доим элда бало кўзларинг.

Олур сабр жондин, кўнгулдан қарор
Кима боқса бир кез қиё кўзларинг.

Кўнгулларни боғлаб қаро зулфина,
Ўсанмасми жонлар оло кўзларинг.

Не йўлдан бу Сайфи Саройининг ўш
Тўкуб қонин ичар қано кўзларинг.

Агар ҳай демасанг, жаҳонни хароб
Қилур ғамза билан ёно кўзларинг.

* * *

Қамар юзунгдин бўлур мунаввар,
Шакар сўзунгдан келур мукаррар.

Гунаш юзунгни кўруб халойиқ,
Бўлуб турурлар санга мусаххар.

Кўнгулга дойим фараҳ берурга
Келиб хаёлинг бўдур мусаввар.

Туганди умрум фироқ элинда,
Қачон висолинг бўлур муяссар.

Ўқур сифотинг бу Сайфи шайдо,
Ёзиб дафотир уза муфассар.

facebook.com