Миср президенти Хусни Муборак, тоби қочиб қолгани учун Германия шифохоналарида даволанаётган экан. Бир врач шеригига бу Мисрни 30 йилдан буён бошқариб келаётган қудратли президент деб таништирибди.
Иккинчи врач эса демак бу нодон ва омадсиз президент экан деб жавоб берибди. Қандай қилиб у нодон ва омадсиз бўлади.. Ахир сен уни танимайсанку деса..
Иккинчи врач жавоб берибди.. 30 йил давлатни бошқариб халқи ва ўзи учун замонавий шифохоналар қуролмасдан чет элда даволаниб юрган президентни нима ҳам дейиш мумкин деб жавоб берибди..
1991 йилда Ўзбекистон президенти Каримов халқ вакиллари олдида Ўзбекистоннинг табиий бойликлари 40-50 миллион кишини бемалол боқа олади деган эди. Ҳозирда дунё экспертлари Ўзбекистондаги қазилма бойликлар 5.7 триллион долларга тенг деб баҳолашмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55 моддасида ёзиб қўйилганидек..
Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Қани ўша умуммиллий бойликлар? Мана шу 30 йилдан буён халқимиз шунча бойликлари борлигини бирор марта бўлса ҳам ҳис этмаган.
Ҳар замонда эшитиб қоламиз Узбекистоннинг 8 тонна олтини ноқонуний олиб чиқиб кетилаётганида Россияда ушлангани ва олтинларни эгаси чиқмагани..
Сўнгида эса ўша олтинларнинг пулини Россиядаги болалар уйига ўтказиб беришган. Яна контейнерларда долларлар офшорларга чиқаётгани.. Англия олтин визасини 12 та Ўзбекистон фуқаросининг сотиб олганини ( 2 миллион евро). Яна палончиларни Дубай, Кипр, Малайзия, Россия ва ҳоказо давлатларда миллионлаб долларлар турадиган қийматда кўчмас мулк ва бизнеслари борлигини эшитиб қоламиз.
Камига барча амалдорларнинг болалари чет элда таҳсил олишади. Ўзлари билишадида Ўзбекистондаги таълим тизими Ноль.
Барча амалдор касал бўлса чет элда даволанади.. Негаки медицинани хам ўлдиришган.
Нонвой нон ёпади, боғдор мева етиштиради, косиб пойафзал тикади ва барча одамлар ўз вазифасини бажаради. Ана ўша оддий халқ ўз вазифасини бажариб келаётгани ортидан сизлар ойлик маош оляпсизлар.
Ана шу заҳматкаш халқ меҳнат килябди ки сизларнинг дастурхонингиз тўкин сочинликдан синаман деябди..
Сизларга савол.. Қачон тўғридан тўғри ўз вазифанизгни бажаришга ўтасизлар ?
Халқ чарчади сизларнинг баландпарвоз ваъда-ю гапларингиздан.
34 миллион одам, бир ҳовуч амалдорнинг нафси учун хизмат қилиб келмоқда.
“Адолат ” дегани мана шуми энди?..
Йўқ!!! Биз мана шу нокасларга Йўқ!! деб жавоб беришимиз керак. Қачонгача буларнинг жони жон.. Бизники бақлажон бўлиб келади?
Бизга омадли президент керак. Ўз халқи учун бепул хизмат кўрсатадиган, замонавий мактаб ва шифохоналар қурадиган. Ўзи ва оиласи ҳам шу шифохона-ю мактаблардан фойдаланадиган..
Ўз халқи манфаатини ўз нафсидан олдинга қўядиган.. Ҳа дўстларим бизга айнан шундай президент керак.
Бобо Тураев
Манба: facebook.com