O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Омонатга хиёнат-14

Омонатга хиёнат-14
173 views
14 April 2016 - 5:00

uzbekistan_karimov_poster

Ўзбекистон Республикаси телевидениеси, радиоси ва нашрларининг давлат ва ахоли манфаатларига нодўстона муносабати тўғрисида.

2015 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб яққол кўрина бошлаган, чуқур молиявий иқтисодий инқироздан бугун ахолимиз янада кўпроқ азият чекмоқда. Хаёт кечириш оддий фуқаролар учун тобора мураккаблашмоқда.

Ўзбекистон режими амалдорлари эса “инқироз”ни ичларидан тилларига чиқаришга юраклари бетламаяпти. Режим рахбарлари ўз айблари, хато ва камчиликлари сабабли вужудга келган инқироздан жонлари соғ омон чиқмаслигини аниқ сезмоқдалар. Ўлим хақ! Яратганнинг изни билан, вақти соати келиб, Азроил уларнинг жонини сўзсиз олади. Амалдорлар амалдан ажраладилар. Хукумат бошлиқлари ё ўладилар, ёки бошқарувни бошқа одамларга топширадилар.

Давлат ва ахоли манфаатлари хукумат рахбарлари ва амалдорлари манфаатларидан юксак хисобланади. Шунинг учун хам ўз манфаатларини давлат ва ахоли манфаатларидан устун қўйган режим рахбарлари ва амалдорлари вақти соати келиб, давлат ва ахоли манфаатларини оёқ ости қилиб, уларга хиёнат қилганликлари сабабли мағлубиятга учрайдилар ва жавобгарликка тортиладилар.

Давлатимиз ва ахолимиз фаровонлиги ва тараққиётининг кўзгуси бўлган “тўртинчи хокимият” Ўзбекистон телевидениеси, радиоси ва нашрларини инқироз вазиятида давлат ва ахоли манфаатларига нисбатан нодўстона муносабатда бўлаётганини фаол фуқароларимиз аниқ ва равшан кўриб турибдилар. Бугун Ўзбекистон телевидениеси, радиоси ва нашрлари Ўзбекистондаги жорий режим манфаатларини юз хотира қилиб, давлатимиз ва ахолимиз муаммоларини жамоатчиликдан яширишга харакат қилмоқда.

Ўзбекистон давлатини узоқ йиллардан бери новиждонан бошқариб келаётган хукумат амалдорларини танқид ва фош қилиб, амалдорларни давлатни виждонан бошқариш йўлига даъват қилиш ўрнига Ўзбекистон телевидениеси, радиоси ва нашрлари жамоаси амалдорлардан кўрган манфаатларини оқлаш харакатларини содир этмоқдалар.

Ўзбекистон телевидениеси, радиоси ва нашрларининг давлат ва ахоли манфаатларига нисбатан нодўстона муносабатлари қуйидагилардир :

1. Банкирлар, сиёсатчилар ва хукумат рахбарларидан иборат бир гурух одамларни 1895 – 1910 йилларда АҚШ да, сўнгра 1920-1925 йилларда Германияда содир этган қинғир ишларини айнан кўринишда Ўзбекистонда содир этган хукумат амалдорларини қонунлаштирилган ўғрилик ва қаллоблик сиёсатига эътиборсизликлари масаласида.

2. 5 – 8 миллион кишилик ўзбек мехнат армиясининг мустақиллик йилларида ватанимиз иқтисодиётига киритган 300 миллиард доллардан зиёд инвистицияларини ахамияти ва ўрни хақида оғиз очмаслик сиёсати масаласида.

3. Ўзбек сўмини мамлакатимизда жамғариш вазифасини бажармаётганлиги, бу вазифани АҚШ доллари бажараётгани сабаби ва оқибатларини жамотчиликдан сир сақланаётганлиги масаласида,

4. Ўзбекистон ахолиси жамғармаларини долларда сақлаётганликлари учун билиб билмай дунёнинг энг бадавлат давлати АҚШ га, унинг валютаси долларни қувватини оширишга 100 – 200 миллиард доллар қарз бериб тураётганлиги масаласида,

5. Ахолининг ва ахоли уюшмаларининг Банкларда сақланган сўмларини хазон бўлишига, ўғирланишига ва камомадига йўл қўйган “Пахта банк” ва бошқа Банк рахбарларининг Президент девонидаги ва хуқуқни мухофаза қилиш идораларидаги химоячиларини фош қилинмаётганлигига бепарволик масаласида,

6. Хукуматнинг олий рахбарларини ва уларнинг яқинларини пул маблағлари ва уларнинг қандай вужудга келганини оммадан яширишлари масаласида,

7. Бош Вазирлар: У.Султонов, Ш.Мирзиёев, Марказий Банк раиси Ф.Муллажонов ва унинг ўринбосари У.Мустафоевлар имзолари ва розиликлари билан Марказий Банк балансининг кредит хисобларидан муомалага чиқарилган “янги” пулларни кимларга ва қандай шарт билан қарзга берганини сир сақлаётганлиги масаласида.

Олтин, доллар, бехисоб даромадларни ва хокимиятни кўзлаган, инсониятнинг, инсоний шайтонлар гурухи ўзларининг бутун жахондан орттирган тажрибаларини махсулларини ёш мустақил Ўзбекистон давлатига экспорт қилишга маваффақ бўлдилар.

Фалакнинг гардиши билан олтин, доллар, бехисоб бойликлар ва хокимликни кўзлаган одамлар гурухи Ўзбекистонда тезда топила қолди. Одам шайтонлар гурухининг қинғир ишлари оқибатида вужудга келган “Буюк депрессия” даврида 5 миллион АҚШ фуқароларини ночорликдан халок бўлганини инсоният ва ўзбек зиёлилари жуда яхши биладилар.

Юқорида таъкидланган қинғир ишларга ўша даврдаги Германия хукуматини аралашганлигини билган ва ундан норози бўлган немис халқи дастлаб Гитлерни қўллаб қувватлагани ва унга ишонч билдирганини инсоният хам, ўзбеклар хам тарихдан жуда яхши биладилар. Оқибатда иккинчи жахон уруши бошланди ва 60- 70 миллион инсонлар бу урушда халок бўлди.

Тақдир тақозоси билан вужудга келган 2000 – 2015 йиллардаги 5- 8 миллион кишилик ўзбек мехнат армияси Ўзбекистоннинг янги тарихида жуда мухим ўринни эгаллади. Улар давлатчилигимизни сақлаб қолиш, ахолини инсондек яшашида сув ва хаводек зарур ишларни бажардилар. Мехнат армияси қатнашчиларининг танлаган йўлини нақадар тўғри ва зарур бўлганини бугунги хаёт яққол тасдиқламоқда. Уруш шароитларига тенглаштирилган хаёт учун кураш жабхаларида одамларимиз ўз оила ва яқинларини хаётларини пул билан таъминладилар. Уларнинг хаётларини тўқ, фаровон ва осуда кечишини таъминладилар. Шахсий замонавий уйлар курдилар, авто машиналар олдилар, тўйлар қилдилар, чорвачилик ва паррандачиликни ўз маблағлари билан ривожлантирдилар. Республикага кириб келган турли туман чет эт товарларини сотиб олишга валюта бердилар. Ўзбек хукуматига қараб қолмасдан ўз валюта жамғармаларига сохиб бўлдилар. Ўзбекистонга 300 миллиард долларлик пул инвистиция олиб келдилар. Ўзбек сўмини 2010- 2014 йилларда нисбатан барқарор бўлишини таъминлаб бердилар. Энг мухими сиёсий худбинлик ва коррупция батқоғига ботган ўзбек хукуматига ишонмасдан, боғланмасдан ўз хаёт йўлларини ўзлари тўғри топа олдилар.

И.Каримов ва унинг режимига ишонч билдириб, у ва унинг режими билан ўз хаётларини боғлаган 10 миллионга яқин ахолимиз бугун қандай йўлни танлаганларини ўзлари жуда яхши сезмоқдалар.

Ўн минглаб одамлар хокимлар, прокурорлар, генераллар, зобитлар, банкирлар, иқтисодчилар, тадбиркорлару хизматчилар режим томонидан “пуф сассиққа” чиқарилдилар, қамоққа ташландилиар, қувғин қилиндилар. Айблов эса фақат бир томонлама бўлиб қолмоқда. Иккинчи томонда ўзини оқлаш учун деярли хеч қандай имконият йўқ.

Ўзбекистон Президенти И.Каримов ва Бош Вазир Ш.Мирзиёев ўзларига тоъбе амалдорларнинг содир этаётган қинғир ишларини билиб билмасликка олганлари, уларга бепарволиклари сабабли, ўзлари давлат бошқарувидаги коррупцияга аралашиб қолдилар. Давлат ва ахоли манфаатларига хиёнат қилган амалдорлар, ўзбек сўмини ва товар пул муносабатларини менсимаётган хукумат бошқарувчилари ўз шахсий манфаатлари ва хокимиятларини сақлаб қолишга интилаётган амалдорлар улар даргохидан панох топмоқдалар. Давлат ва хукумат амалдорларини давлатга қарши коррупцион харакатларини исботи, далили ва хужжати мавжуд. Автосалонларда бугун нархи сўмда аниқ кўрсатилган Матиз автомашиналар мажбуран 5200 АҚШ долларига харидорларга сотилмоқда. Бу баходаги автомобил савдосидан долларнинг расмий ва қора бозор курсидаги фарқдан давлат амалдорлари манфаат кўрмоқдалар. Давлат бошқарувидаги коррупция давлатчилигимиз, миллий хавфсизлигимиз ва ахолимизнинг тинчлигига жиддий хавф солаётган биринчи рақамли душманга айланди. Давлатимизнинг энг юқори органи Олий Мажлис Сенати , Қонунчилик Палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг рахбарлари ўта хатарли инқироз хақида нега сукут сақламоқдалар ? Ўзбекистон телевидениеси, радиоси ва нашрлари Ўзбекистон давлатининг дўстими, ё душманими ? Зийрак зехнли ва фахм фаросатли ўзбеклар И.Каримов режимининг иккита ишончли тоғлари борлигини жуда яхши биладилар. Улар: 1. Ўзбекистон телевидениеси, радиоси ва бошқа оммавий ахборот воситалари, 2. Хукумат хавфсизлигини таъминловчи куч ишлатар тизимлари: а) Ички ишлар вазирлиги хизматчилари, б) Миллий хавфсизлик хизматчилари, в) Мудофаа вазирлигининг генерал, зобит ва аскарлардан иборат жангчилар.

Фаол фуқароларимиз телевидение, радио ва бошқа оммавий ахборот воситалари нашрларида давлат ва ахоли манфаатларини устивор қўювчи одамларни топишни уддасидан чиқадилар албатта.
Ўзбек халқининг ажралмас ва таркибий қисми бўлган ИИВ ва МХХ ходим ва хизматчилари, шунингдек харбий қўшинларимизнинг генераллар, зобитлар ва жангчилари “буюк инқироз” дан азият чекаётган ахолимизнинг ночор қисми вакилларини қисматини тўғри тушунадилар деб умид қиламиз.

(давоми бор)

Мустақил иқтисодчи: Ж.Шосалимов
Хуқуқ химоячиси: Ш.Рустамов