(Давлат қарз облигацияларининг тақдири ва иқтисодиёт хақида)
Қарзни вақтида тўлаш – иноятдир,
Омонатга хиёнат – жиноятдир !
Ахоли ва умумдавлат манфаатларига нисбатан “ғирром”лик ва хиёнатдан иборат асоссиз қоғоз пулларни босиб чиқариш ва уларни муомалага киритиш сиёсати Ўзбекистонда 20 йилдан бери давом этмоқда.
Ахолимиз давлат қарз облигацияларини сотиб олгандан сўнг, хукумат ахоли ва умумдавлат манфаатларига зид холда юқоридаги харакатларини содир эта бошлади. Халқ хукуматга ишонч билдириб, сотиб олган қарз облигацияларининг тақдири ўзбек сўмининг тақдири каби шароит тақозоси билан хукумат рахбарларининг диққат эътиборидан умуман четда қолиб кетди
1994 йилдан бошлаб ижроия хокимияти аста секинлик билан қонунчилик хокимиятини ўзига бўйсиндириб олди.
Қонунчилик хокимияти учун сиёсий кураш олиб борадиган сиёсий партиялар яксон қилинди. Хукумат эса хеч бир қаршиликсиз истаган ва билган ишини қила олиш салохиятига эга бўлди. Тез орада ахолини, банкларни ва халқ хўжалиги корхона ва ташкилотларини товар пул муносабатларидаги манфаатлари, хукумат томонидан ўз истаганича ва билганича хал этила бошланди. Бу ишларнинг яқин ва узоқ келажакдаги оқибатлари хукумат рахбарларини мутлақо ўйлантирмади. Хукумат ўз рухсати билан мамлакатда фаолият олиб бораётган, қуйидаги 4 та партияларни ўзига иттифоқчи сифатида қабул қилди:
1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси.
2. Ўзбекистон либерал -демократик партияси
3. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси.
4. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” миллий-демократик партияси.
Юқоридаги партияларнинг рахбарлари ва аъзолари хукумат узоқ йиллардан бери олиб бораётган “ғирром”лик ва хиёнатдан иборат пул эмиссияси сиёсатини билган ва билмаган холда иштирокчилари, тарғиботчилари, манфаатдорлари, қўллаб қувватловчилари ва шулардан келиб чиқиб, табиий жавобгарларига айланиб қолдилар.
Сиёсий партия мақомига даъвогарлик қилаётган Республикадаги 4 та расмий партия ўзларининг энг яқин иттифоқчилари бўлган ўзбек хукуматининг давлат қарз облигацияларини эгаларига муносиб қайтариш борасида ўзига хос “қовун тушириш”га ёки очиқ “ношуд” лигига бахо беришларини кутиш, тошдан садо чиқишини кутиш билан баробарлигини, чув тушган ахоли билиб турибди.
Зийрак, сабр матонатли ўзбеклар И.Каримов режимига юқорида зикр этилган партиялар нима учун кераклигини ва нима сабабдан пул билан таъминланаётганлигини жуда яхши биладилар.
Хукуматга ўзи олиб бораётган юқоридаги амалиётларини ва барча қилаётган ишларини, хукумат аъзоларидан ташқари Республикадаги барча сиёсий партиялар ва уларнинг электоратлари “қўллаб қувватламоқда” деб мамлакат ва жахон жамоатчилигига жар солиш ва уларни ишонтириш учун керак бу 4та партия.
Сайловларда ва сайловлардан кейин бу партиялар иштирокида келишилган матч ёки “натижаси олдиндан келишиб хал қилинган ўйинларни” Ўзбекистон ва жахон жамоатчилигига кўрсатиш учун хукуматга юқоридаги партиялар асқотади.
Фикримизнинг далили сифатида қуйидаги муаммоларни партиялар хукумат олдига кескин қўймаётганини кўсатамиз:
1. Ўзбек миллатини камситувчи ва тахқирловчи даражада энг кам иш хаққини 106.000 сўм қилиб белгиланиши ва шу кўрсаткичдан ахолини социал химоялашда фойдаланилаётганлиги.
2. Чакана нархларнинг муттасил ўсиб боришини тўхтатиш, ўзбек сўмини қадрлаш масаласи.
3. Партиялар ўз электоратлари ва ахолимиз манфаатларига доир ўта долзарб масалаларни ўнлаб, юзлаб муаммоларни хукуматга ёқиш учун, Президентни жахлини чиқармаслик учун четлаб ўтаётганлиги ва хоказолар.
Сиёсий партиялар, сиёсий кураш нима учун Ўзбекистон халқига ва давлатига керак деган савол туғилади.
1. Абдураззоқ, Шухрат, Рахматжонларга ва барча ахолига пулларини, қўйларини хақларини хар қандай қаллоблардан, айниқса хукумат либосини кийиб олган эгри қўлли қаллоблардан химоялаш учун керак.
2. Сиёсий партияларга ўз давлати ахолиси ва давлати манфаатларини химоя қилиш, ахолининг орзу истакларини хаётга жорий қилиш, сохта, халқ манфаатлари ва хақларига хиёнат қилган партияларни сайловда мағлуб этиб, улар тузган хукумат ўрнини эгаллаш учун керак.
3. Ўзбекистон хукуматига эса, ўзи бошқараётган давлат ва халқни манфаатларига ва хаққига хиёнат қилса, жазо муқаррарлигини эслатиш учун, шунингдек давлат қарз облигацияларини мисоли каби ахоли пулларини, қўйларини, маблағларини йўқотиб қўйиб, “ношудлик” қилса, ўрнига улардан яхшироқ одамлар борлигини билдириш учун керак.
(давоми бор)
Мустақил иқтисодчи: Ж.Шосалимов
Хуқуқ химоячиси: Ш.Рустамов
16.10.2014 йил