O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ОМОНАТГА ХИЁНАТ – 4

ОМОНАТГА ХИЁНАТ – 4
160 views
21 November 2014 - 11:50

(Давлат иқтисодиёти ва қарзи хақида)

Қарзни вақтида тўлаш – иноятдир,
Омонатга хиёнат – жиноятдир !

Ўзбекона ахлоқ ва тарбия ерни ва халқни алдаб бўлмаслигига асосланади ва таянади. Доно ўзбеклар: “Хар ким ерга экканини ўради, хеч ким арпа экиб, бўғдой ола олмайди”, деб уқтирадилар. “ Ерни алдаб бўлмаганидек, халқни хам алдаб бўлмайди”, деб таъкидлайдилар. Ота боболаримизнинг: “Бўйнингга қилич солса хам, ростини гапир”, деган насихатлари ўзбекларнинг онгини то ўлгунча тарк этмайди.
Хукумат либосини кийиб олиб, асоссиз пул эмиссияси орқали қинғир ишларни амалга ошириб, нархларни кескин ошиши ва ўзбек сўмининг мислсиз қадрсизланиши оқибатида ўғрилик қилган айрим нопок амалдорлар кимни алдаяптилар ? Бош Вазир Ш.Мирзиёев ва Президент И.Каримов давлат қарз облигациялари хусусида нега рост гапни гапирмаяптилар ? Улар ўзлари даъво қилаётганларидек, Ўзбекистон давлатини бошқариб келаётган хозирги хукуматининг ишлари жуда яхши бўлса, хукумат катта ютуқларга эришаётган бўлса, нега давлат ўз фуқаролари олдидаги қарзини муносиб қайтармаяпти ? Ёки Ўзбекистондаги ютуқлар илғор мамлакатлар хукуматлари эриша олмаётган ялпи ички махсулотларнинг Ўзбекистонда 8% ошиши ёлғонми ? Ёки бу ўсишни дунёга тарқалиб кетган “дангаса ўзбек мардикорлари” таъминлаяптиларми ?

Ш.Мирзиёев ва И.Каримов баланд минбарда мақтанчоқлик қилиб, узоқ йиллардан бери Ўзбекистонда ялпи ишлаб чиқариш юқорида таъкидлаганимиздек 8% ўсиб бораётган бўлса, бунда хукуматимизнинг ўз хиссаси, улуши бўлса, нега ўзбек сўми ўз қадрини тикламаяпти ? Нега бозорларда озиқ овқат, зарур истеъмол молларининг чакана нархлари пасаймаяпти ? Нега жорий йилнинг ноябрида АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси мисли кўрилмаган даражада кўтарилди ? ( 3450 сўм). Нега Ш.Мирзиёев ва И.Каримов мамлакатда доллар қора бозорининг ишлашига тоқат қилаяпти ? Бу икки рахбарнинг доллар қора бозоридан қандай манфаатлари бор ? Нега Ш.Мирзиёев ва И.Каримов ўзбек сўмини эркин конвертация қилиш хақида оғиз очмайдилар ? Нега И.Каримов сўмни конвертация қилиш муаммосидан қўрқади ? Бу хақда хатто орзу хам қилмайди?

Қуйидаги жадвалдаги рақамлар амалдаги Ўзбекитон хукуматининг 1992 йилги давлат қарзлари сохибларининг пул маблағларини “туя” қилганликларини исботи ва далилидир.

Ўзбекистонда 20 йил давомида асосий товарлар, хизматларнинг чакана нархларининг ўсиши жадвалини эътиборингизга хавола қиламиз:

2

Амалдорларнинг қинғир ишларига эътиборсиз бўлган рахбарларимиз Ш.Мирзияев ва И.Каримов бошчилигида нархлар 720-6000 баробарга ошди.

Ўзбек сўми 733 баробарига қадрсизланди. Бу икки рахбаримиз ўзлари ўтирган дарахт шохини арралаб бўлганликларини сезмаяптилар.
Хукумат амалдорлари қанчалик мақтанмасинлар, уларнинг ахволини зийрак, сабр матонатли ўзбеклар сезиб, билиб турибдилар.
Нима хам қилардик, “Хар ким экканини ўради”, ота боболари тўғри тарбия берган одамлар ростини гапирадилар ва фойда топадилар. Ёлғон гапирганлар ўзларига душманлик қиладилар. Зеро, доноларимиз айтганларидек: “Ерни ва халқни алдаб бўлмайди. Ўз ахолисига ёмонлик қилган хукумат амалдорлари халқдан яхшилик кутмасинлар.

(давоми бор)

Мустақил иқтисодчи: / Ж.Шосалимов

Ҳуқуқ химоячиси: / Ш.Рустамов /
Ҳуқуқ химоячиси: / Р.Дурсаев /
20.11.14й.