(Давлат иқтисодиёти ва сиёсати хақида)
Қарзни ўз вақтида тўламоқ иймондандур,
Омонатга хиёнат қилмоқ жиноятдур.
29.03.15 й. куни ватанимизда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига навбатдаги сайлов бўлиб ўтди. Сайлов давлат рахбарини сайлашни мақсади, мазмуни ва мохиятига мутлақо зид тарзда бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов Комиссиясининг хулосаси бўйича “Рўйхатга олинган сайловчиларнинг 90 фоизданг ортиғи сайловда иштирок этди. Сайловда иштирок этган сайловчиларнинг 90,2 фоизи амалдаги Президент И.Каримов номзоди учун овоз берди” деган маълумотини мутлақо қабул қила олмаймиз.
Аваало, сайлов том маънодаги сиёсий рақобат ва сиёсий курашсиз бўлиб ўтди. Мамлакатдаги ўта долзарб, ўта ўткир муаммолар номзодлар томонидан тилга олинмади, уларнинг ечими номаълум муддатга қолдирилди. Сайлов участкаларида сайловни якунлаш жараёни, бюллетенларни санаш ва сайлов натижалари Баённомаларини тузиш ишлари холис жамоат кузатувчилари иштирокисиз ўтказилди. Шу сабабдан мамлакат ичкарисида ғирромликлар ва четлаб ўтишларни сезиб, хис қилиб турган оз сонли, иложсиз бўлсаларда, И.Каримов режимига қарши очиқ ва ошкора курашаётган хуқуқ химоячилари ва ўзгача фикрловчилар Марказий сайлов комиссияси (МСК)нинг якуний хулосасига асосли ва жиддий эътироз билдириш хуқуқига эгадирлар.
Зийрак, сабр матонатли ўзбеклар, ўз хукмронлигини ва ўз хаётини сақлаб қолиш учун И.Каримов режими қандай чоралар кўрганини жуда яхши билиб, хис қилиб турдилар. Биз шуни аниқ биламизки МСК нинг якуний хулосасига аввало И.Каримовнинг ўзи хам, унинг режими хам мутлақо ишонмайди. Шу сабабдан режим ва Президент И.Каримов ўзлари олиб бораётган ички иқтисодиёт ва сийёсатдан норози бўлган ахолининг ички қаршиликларини жиловлаб туриш ва енгиш мақсадида,Ички ишлар ва МХХ ходимларидан ташкил топган улкан “Армияни” ташкил этдилар ва молиялаштирадилар. Улар на фақат собиқ СССР нинг ўрта Осиё республикаларида, балки бутун худудда энг кўп сонли ва кўп маблағ ишлатиладиган кучга айлантирилганини Режим жуда яхши билади. Кутилганидек ўз қонун ва қоидалари билан сайловда иштирок этган И.Каримов сайловда ғалаба қозонди. Шунингдек, кутилганидек хаёт қонун ва қоидаларига биноан И.Каримов мамлакатда батамом сиёсий мағлубиятга учради. Фикримизнинг далили ва исботи сифатида қуйидагиларни сизга маълум қиламиз:
И.Каримов ўзининг сайлов олди дастурида ва нутқларида, шунингдек амалий иш фаолиятида ўзи олиб борган адолатсиз ва ақлсиз сиёсатнинг оқибатлари ўлароқ юзага келган “Катта иқтисодий инқироз”дан давлатни ва ахолини қандай олиб чиқиш йўлларини кўрсата билмади. Аксинча, “Катта иқтисодий инқироз” хақида гапиришга хам журъат қила олмади, амалдаги давлат рахбари сифатида давлат ва ахолининг ўта долзарб, ўта ўткир муаммоларининг ечими хақида бош қотирмаяпти. Ўзбек сўмининг муттасил ва мислсиз қадрсизланиши, чакана нархлар давомий ва кескин кўтарилиши Президентни мутлақо ташвишга солмаяпти. Ишсизлик балоси ва энг кам иш хаққи балоси давлат хавфсизлигига улкан тахдид даражасига кўтарилганлигига эътибор бермаяпти. Хукумат амалдорларининг коррупцияга алоқадорлиги масаласига, доллар қора бозори қонундан ташқарида бўлса ҳам, расмий хукумат амалдорлари унга тоқат қилаётгани масаласига эътибор бермаяпти.
Юқоридаги масалалар бўйича унинг қабулига киришни ният қилган шахслар қабулга киритилмаётганлиги И.Каримовни мамлакатдаги сиёсий мағлубиятининг исботи ва далилидир. Ахолининг аксарият қисми И.Каримовнинг давлат ва ахоли муаммоларини қисман бўлсада хал этиш қудратини йўқотганини тушиниб етдилар. Сайлов арафасида ёшу қари тушинган ва тушинмаган, олиму фозил ва барча мутахассилар давлат рахбарини нима сабабдан, давлат ва ахоли муаммоларидан ўзини олиб қочаётганини фахмладилар, муаммолар қаршисида ожизу нотавон одамга айланиб қолганини хис этдилар. Шу ва бошқа юқоридаги холатлар МСК нинг якуний хулосасига жиддий шубха уйғотади.
И.Каримовнинг мамлакатда сийсий мағлубиятга учрашининг, сайловга сарфланган вақт ва маблағнинг бехуда кетганлигининг 4 та сабаби бор:
1. Ғирромлик ва хиёнатдан иборат асоссиз пул эмиссияси сиёсатини унинг рахбарлигида давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ва унинг қуйидаги оқибатлари:
а) Ўзбекистон миллий валютаси сўмни қарийиб 1000 баробар қадрсизланиши
б) Товар ва хизматлар чакана нархларининг 6000 баробар ўсиши,
в) Хўжалик субъектларини, пул маблағларини, асосий ва айланма маблағларни 1000 баробардан зиёд қадрсизланиши,
г) Ўзбекистон Банкларининг айланма маблағларини, уларда сақланаётган ахолининг ва хўжалик субъектларининг пул маблағлари, айланма маблағларининг мислсиз қадрсизланиши. Ахолининг банкларда сақланаётган омонатлари, давлат қарзи облигациялари ўз қийматларини умуман йўқотиши,
д) Давлат ва ахолини нафақа жамғармасига ажратилган маблағларини хазонга айланиши,
е) Ўзбек сўми ўзининг асосий жамғариш функциясини бутунлай йўқотгани ва бу сохада ўз ўрнини АҚШ долларига бўшатиб бергани,
ж) Миллий ишлаб чиқариш корхоналари, завод ва фабрикалар, тадбиркорлар
сўмнинг қадрсизланиши туфайли улкан зарарлар кўрганликлари учун ишлаб чиқаришни тўхтитишга мажбур бўлганликлари,
з) Миллионлаб фуқаролар ишсиз, иложсиз ва пул маблағисиз қолганликлари,
и) Юқоридаги сиёсат узоқ муддат давом этаётгани учун ўз хаётларини ва насл насабларини сақлаб қолиш учун ватандан ташқарида ризқ топишга мажбур бўлганликлари,
к) Ўзбек хукуматини юқоридаги сиёсатини ўзгартиришига ахолини ва тадбиркорларни ишончи бутунлай йўқолганлиги,
2. Хийла ва хиёнатдан иборат, замонавий қароқчиликга асосланган пахта ва дон махсулотига жуда арзон харид бахосини белгилаш сиёсатини жуда катта давлат сиёсатига айланганлиги ва унинг қуйидаги оқибатлари:
а) Ўзбекистонда бозор муносабатларига асосланган пахта ва дон ишлаб чиқариш бутунлай яксон бўлди,
б) Маданий пахта ва дон ишлаб чиқариш, дехқончилик ва унга боғлиқ бўлган миллий қадриятлар оёқ ости бўлгани, шуниндек бу сохадаги хақиқий ахволни яшириш коррупцияни яширишга олиб келди,
в) Даромадлари пахта ва дон ишлаб чиқаришдан иборат бўлган жойларда замонавий пул айланиши буткул йўқ қилинди.
г) Ахоли ва махаллий бюджетлар барқарор ва нақд даромад олиш имконидан махрум бўлдилар,
д) Ўзбек сўмининг муттасил қадрсизланиши, шунингдек пахта ва дон махсулотини деярли текинга тортиб олиниши, қишлоқларда ахолини яхши хаёт учун курашда фаровон ва омон қолишлари учун ватанни ва оилаларини вақтинча тарк этиб чет элларга чиқишга мажбур қилди.
е) Республикада ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муаммолар ўта жиддийлашди,
ж) Ички қаршиликларга қарши туриш ва уни енгиш учун ИИВ ходимлари сони мислсиз кўпайтирилди. Улкан моддий бойликлар номоддий ишларга сарфланди,
3. Айёрлик ва хиёнатдан иборат, инсонни камситувчи ва тахқирловчи даражада оз энг кам иш хаққи миқдорини Президент фармони билан белгилаш сиёсатини, хукумат сиёсатининг мухим қисмига айланиши ва унинг қуйидаги оқибатлари:
а) Президент фуқаролар учун уларнинг “Конституцион хуқуларини таъминлашнинг кафили” деган ақидага ахолининг ишончи бутунлай йўқолди,
б) Президент ўз фармони билан фуқароларнинг Конституцияда кафолатланган хуқуқларини очиқ оёқ ости қилаётганлиги омма норозилигига, қарғишига учрамоқда.
в) И.Каримов ўз фармони билан Конституция талабларини бузаётгани ва бу харакати билан ўз фармонини Конституциядан устун қўяётгани ахоли орасида норозиликлар тўғдирмоқда.
г) Президентни барча ахоли қатламларига бирдек қарамаётгани, камбағал иложсиз ва имконсиз ахолига кўпроқ дахлдор энг кам иш хаққи борасидаги сиёсий шавқатсизлиги кун сайин хатарли тус олмоқда.
д) Юқоридаги холатлар аҳолини ночор, иложсиз ва имконсиз қатламини қарғишига сабаб бўлмоқда. Қарғиш, лаънат хозирги кунда нималарга қодирлигини режимга кўрсатиб қўймоқда.
4. Адолатсиз ва шафқатсиз нафақа тизимини ишлаб чиққан инсофсиз амалдорлар ташаббусини давлат сиёсати даражасига кўтарилиши ва унинг қуйидаги оқибатлари:
а) Юқорида зикр этилган сабаблар туфайли нафақа тизимининг 2010 йилда касодга учраши,
б) Совет даврида ишлаган нафақа жамғармасига пул тўлаган фуқароларнинг хужжатлари уларнинг айбисиз йўқ бўлиб кетган фуқароларга нафақа пуллари эгаларига номуносиб тарзда қайтарилмаётгани,
в) Мустақиллик йилларида минглаб завод ва фабрикалар, тадбиркорлар нафақа жамғармасининг оғир молиявий мажбуриятларидан хонавайрон бўлиши,
г) Ишсизлар, иложсизлар ва мехнат мухожирларини, миллионлаб фуқароларни амалдаги нафақа тизими доирасидан четга чиқиб қолганлиги,
д) Энг кам иш хаққи хисобидан нафақага чиқарилган фуқароларни “шафқатсиз” нафақа тизими қурбонларига айланиб қолганлиги,
е) ИИВ, МХХ ва Армиядан нафақага чиқарилган фуқароларни сон жихатдан кўп ва юқори нафақа олаётганлиги сабабли нафақа жамғармасини пул билан таъминлаш улкан муаммога айланиб қолганлиги,
ж) Жамиятда нафақа тизими сабабли иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муаммолар пайдо бўлаётгани ва кун сайин кескинлашаётганлиги, И.Каримовни мамлакатдаги “сиёсий мағлубияти” нима билан якунланишини вақт кўрсатадаи. Вақт олий хакам. Халқ ва Хақ иродаси Ўзбекистон давлатини ва аҳолисини тақдирини белгилаб беради.
(Давоми бор)
Мустақил иқтисодчи: / Ж.Шосалимов /
Хуқуқ химоячиси: / Ш.Рустамов /
23.04.2015