O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Омон-омон замонда… кўчада яшашяпти

Омон-омон замонда… кўчада яшашяпти
18 views
30 August 2013 - 11:17

без квартирыФарғона.ру ахборот агентлигидан олинган хабарга кўра айни пайтда Ўзбекистоннинг баъзи вилоятида,  Ўзбекистон фуқароларидан айримлари кўчада яшашяпти. Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида яшовчи Уббиниязовлар оиласи фарзандлари билан бирга мана 55кундан бери кўчада яшамоқдалар. Ўзбекистон Хуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари гуруҳи маълумотига таянсак, улар уйсиз қолишларига сабаб маҳаллий ҳокимиятнинг буйруғи экан.

Оила аъзоларидан бири Мурат Уббиниязовга кўра 2013йилнинг июнь ойида Нукус шаҳрининг янги таъминоти туфайли Қорақалпоғистон кўчасидаги 1950йилда қурилган икки қаватли уйларнинг бир нечтаси бузиб юборилган. Улардан иккита, умумий майдони 135кв метрдан иборат уй Уббиниязовларга тегишли бўлган. Маҳаллий ҳокимият уйлари бузилганлиги учун Уббиниязовларга маҳаллий валютада, яъни сўмда уй сотиб олиш учун пул берган, лекин у пулга уй сотиб олиш мумкин эмас. Сўнггида улар кўчада яшашга мажбур бўлишди.

Яшаш жойи муаммоси билан улар Нукус шаҳар ҳокимига, Қорақалпоғистон прокурорига, Ўзбекистон президентига ва ҳақиқатчисига мурожаат қилишган, лекин ҳеч қандай натижа йўқ.

Албатта, натижа бўлмайди, ахир фақат тахтни ушлаб қолиш учун курашаётган президентга бу каби оддий халқнинг қизиғи йўқ. Унга қолса бир иккита оила эмас, бир иккита қишлоқдаги аҳоли кўчада қолса ҳам пинагини бузмайди.

без квартиры1

Шу йилнинг 22августида Уббиниязовлар оиласи Нукус ҳокимияти биноси олдига иккита квартира сўраб норозилик намойиши ўтказиш учун келишди. Уларни ёнига келган, ҳокимиятни қўриқлайдиган милиция ходими маъмурият раҳбарлари йўқлигини ва бу ерда ўзларига муаммо бўлмай туриб тездан кетишларини айтган. Барибир уларга нисбатан қўрқитув натижа берди ва Уббиниязовлар Қорақалпоғистон кўчасида яшашда давом этмоқдалар.

Эслатиб ўтсак, бузилган уй эгаларига бироз пул бериб қўйиш-Ўзбекистонда бир неча йиллардан бери бўлиб келаётган иш. Бечора халқ яна ўзи бегона юртларда  зўр бериб ишлаб келадида уй солади, яна “ота”нинг “дангаса” деган хақоратларини ҳам эшитади.

Бугун эса бу қария мазза қилиб ўзи президент бўлган кунни нишонлаяпти, мустақилликни орзу қилиб молидан ва жонидан кечган оддий одамлар эса маъюс ҳолда телевизорда уни кўриб ўтирадилар. Уйлари йўқ, кўчада яшаганлари-чи, тв кўришдан ҳам мосуво…

Чарос