Ўзининг тўй кечаси, роса тўй маросими бўлаётган вақитда, тўй сахнасининг тўрида бўлғуси аёли билан ўтирар эди. Шу вақт келин йигитнинг қулоғига туюқсиз пичирлаб, унга онасини сахнадан тушириб юборишини талаб қилди ва уни ёқтирмаслигини айтди.
Шу он йигит ўтирган ўрнидан туриб микрафонни қўлига олиб “ким онамни сотиб олади?”, деди.
Йигитнинг бу қилмишидан хамма хайрон бўлди. Йигит саволини уч бор такрорлади. Тўй залида ўтирган одамлар йигитнинг бу гапларидан қаттиқ хайрон бўлиб гангираб қолишди.
Сўнг Йигит қўлидаги узугини ерга улоқтириб, “онамни мен сотиб оламан”, деди, сўнгра келинга қараб, талоғини берди.
Кейин онасини олиб, тўй залидан чиқиб кетди.
Бу қисса қишлоқда кенг тарқалиб кетган шундай бир вақтда бир киши келди ва йигитга:”қизимни бериш учун сендан кўра олийжаноброқ инсонни топа олмадим”, деб қизини хеч қандай мoддий чиқим талаб қилмасдан, унга никохлаб қўйди.