Ватанни севмоқ иймондандир!
Яратганга шукроналар бўлсинким, бизлар иймонимизни йўқотганимиз йўқ.
Демакки, бизлар она ватанимизни севамиз. Ҳа, ОНА ВАТАНИМИЗНИ СЕВАМИЗ! Лекин...
Ислом Каримов гумашталари ва қорни тўқ амалдорларнинг фарзандлари, мансабпарастлар бизларни “ватан хоини” деб аташади. Қўлларини бигиз қилиб, бизларни кўрсатишади ва баралла қичқиришади – “Ватангадолар, тинчлигимизни кўролмайдиган тўдалар!”
Улар ҳис этишмайдики, биз она юртни соғиниб яшамоқдамиз, она юртимиздан олиб кетганимиз – бир сиқим ватан тупроғини – ўпиб яшамоқдамиз. Мана шу “КАРИМОВ, КЕТ!” – гуруҳини тузишимиз ҳам ватанпарварлик, она юртни севиш ва Ўзбекистоннинг эртанги кунидан хавотир олишдир.
Юртимга телефон қиламан баъзан, онам эса ҳар гал такрор ва такрор сўрайдилар -“Болам қачон келасан?”
Мен бир сукут жим қоламан. Онам билмайдиларки, мен онам эшитиб қолмасинлар деб кафтимни оғзимга босиб, эзилиб-эзилиб йиғламоқдаман…
Тўрабек Сано.