O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Оний мулоҳаза

Оний мулоҳаза
303 views
02 March 2017 - 7:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(43)

Оний мулоҳаза

Думли юлдуз каби “йилт” этиб, ўтди,
Миям осмонида чақнаган “фикр”.
Шаклланмасидан саробдек сўнди,
Идрок улгурмади этмоққа зуҳр.

Тарқоқ бир туш каби тароқ тасаввур,
Узуқ-юлиқ бўлиб қолди мангуга.
Гадони тунаган каби киссавур,
Ишларим босмайди, тағин ўнггига.

Яхшиямки, “фикр” кўрди оз умр,
Бўлмаса, ётоғим, бўларди оғил.
Илдизсиз асосга ожиздир таъмир,
Бадном бўлиб ўтар, никоҳсиз ўғил.

* * *

(давоми бор)